Форс хаттотлиги
Форс хаттотлиги форс ёзувида қўлланадиган хат тури бўлиб, Форс тарихидаги энг ҳурматга сазовор бўлган санъатлардан биридир.
Тарихи
ВИИ асрда араблар Форс давлатини босиб олгандан сўнг, ислом маданияти кириб келди. Араб тилининг обрўси остида форслар араб ёзувини ўзлари учун мослаштирдилар ва товушларни белгилаш учун унга араб тилида йўқ бўлган тўртта ҳарфни :(پ), (چ),(ژ), (گ) қўшдилар. Бунинг натижасида форс алфавити 32 та ҳарфдан ташкил топди.
Форсларга араб хаттотлиги кириб келиши учта асосий ёзуви - куфи, насх ва сулсдан бошланган. Улардан энг қадимгиси куфи хат тури бўлиб, тахминан ВИИ асргача ҳукмронлик қилган, тўғри чизиқлари ва аниқ геометрик шакллари билан ажралиб турган. Ҳозирда у Қуръон сураларининг сарлавҳаларини ёзишда фойдаланилади. Насх ёзуви асосан, Қуръон ва ҳадисларни кўчиришда ишлатилган. Сулс хат тури ("учдан бир") 1/3 нисбатда ўзаро боғлиқ бўлган эгри чизиқли ва тўғри чизиқли элементларнинг мавжудлиги билан тавсифланади. Форс ёзувида айниқса, Насх ва Сулс мактаблари кенг тарқалган эди, чунки улар меъморчиликда мусулмонлар учун муқаддас бўлган масжид, мақбара ва бошқа биноларни безаш учун кенг қўлланилган.

Темурийлар даврида форс хаттотлигининг ривожланишига Амир Темурнинг набираси Бойсунғур ёрдам берган. Санъат ҳомийси ва араб хаттотлигининг олтита услубини ўзлаштирган тажрибали хаттот (Машҳаддаги Гавҳаршод масжидида шахсан ўзи ёзган хат ёзуви сақланиб қолган) бўлган Бойсунғур Мирзо 1420-йилда Табризни қўлга киритгач, бир қанча китоб усталарини етиштириб чиқди.У ердан, хусусан, машҳур хаттот Мир Али Табризий, унга Бойсунғурнинг кутубхонасига раҳбарлик қилган. Табризий курсив ёзувнинг янги турини - " настаълиқ " ни таклиф қилди ( форсча: نستعلیق настаʿлиқ – исм “насх” ва “толик” сўзларидан келиб чиққан).
Настаълиқ қисқа вертикал, узун горизонтал чизиқлар билан ажралиб туради. Калиграфик ёзувлар сиёҳга ботирилган, учи 5–10 мм катталикдаги қия учли, кесилган қамиш бўлаги бўлган “қаламдан" фойдаланилган . Қаламнингнинг учи одата, сиёҳни сўрилишини осонлаштириш учун ўртасидан бўлинган.
Настаълиқ ёзуви форслар ўртасида тезда шуҳрат қозонди. У китоблар ва шеърий тўпламлар, севги мактублари ва маъмурий ҳужжатларни ёзишда ишлатилган. Ҳозиргача Эронда Ҳофиз, Саъдий, Румий ва бошқа шоирларнинг шеърлари “настаълиқ” ёрдамида нашр этилади. Форс ўлкасидан ташқари “настаълиқ” Марказий Осиё, Покистон ва Ҳиндистонда ҳам кенг тарқалган.
Шоҳ Аббос даврида (ВИИаср бошлари) хаттот Мир Эмад Ҳассаний томонидан "настаълиқ" хат турига" кўплаб ўзгаришлар киритилди. Ҳассаний томонидан қайта кўриб чиқилган “насталиқ” Эронда ҳозиргача қўлланади. ХВИИ аср охирида Ҳирот ҳукмдори (ўша пайтда Сафавийлар давлати таркибига кирган) Мортеза Гўлихон Шомлу янги хат тури— шекасте настаълиқ ( форсча синган насталик ")ни ишлаб чиқди.

Типография Форс хаттотлигиги кириб борар экан, ёзув ўзининг эстетик жозибасини йўқотиб, тобора соддалашди. ХИХ асрда Носириддиншоҳнинг котиби Мирзо Муҳаммад Ризо Калҳор “настаълиқ”га яна бир ўзгартириш киритди: босма шаклни сиёҳ билан тўлдириш қулайлиги учун ҳарфлар ва чизмалар бироз қалинроқ бўлди.
Замонавий Эронда хаттотлик
1950-йилларда Эронда Эрон хаттотлар жамияти[эн] ташкил этилган бўлиб, унинг ташкилотчилари орасида машҳур хаттотлар Ҳусайн Мирхоний, Али Акбар Кавеҳ, Иброҳим Бузорий, Ҳасан Мирхоний ва Меҳди Баён [1] каби хаттотлар ҳам бор.
Эронда хаттотлик ривожига янги туртки 1960-1970-йилларда реклама саноатининг ривожланиши билан боғлиқдир. Ўша даврда "настаълиқ"нинг иккита мактаби: анъанавий ва янги мактаблари пайдо бўлди. Шунингдек, бугунги кунда маълум бўлган форс хаттотлигининг энг янгиси - " Мулла " мактаби ҳам фаолият кўрсатади.
Хаттотлик мамлакатдаги бир қатор музейларда – хусусан, Қазвин шаҳридаги хаттотлик музейида намойиш этилган ҳамда Эронда мунтазам равишда кўргазма ва хаттотлик танловлари ҳам ўтказиб турилади [2][3] .
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Общество иранских каллиграфов“. 2014-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-ноябр.
- ↑ ایسنا — وزير ارشاد: قزوين پايتخت خوشنويسي كشور ميشود
- ↑ „معرفی استان قزوین“. 2012-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-ноябр.
Адабиёт
- Азизоллах Голькарзаде. Методика персидской каллиграфии, Баку, 1996.
- Ḡолāм-Ḥосайн Йūсофī, "Cаллиграпҳй", Энcйcлопаэдиа Ираниcа, ат ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/cаллиграпҳй
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |