Фирудин Сафаров
| Фирудин Саттар ўғли Сафаров | |
|---|---|
| Таваллуди |
Фирудин Сəттар оğлу Сəфəров 1-август 1933-йил |
| Вафоти | 26-июл 2024-йил |
| Касби | мусиқачи, режиссор, мусиқа ўқитувчиси |
| Мукофотлари |
|
Фирудин Саттар ўғли Сафаров (1933-йил 1-августда туғилган) — совет-озарбайжон, ўзбек мусиқачиси, режиссор, мусиқа ўқитувчиси. Озарбайжон халқ артисти (1992-йилда), Ўзбекистон ССР халқ артисти (1986-йилда). Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати. Тошкент давлат консерваторияси профессори.
Таржимаи ҳол
Фирудин Саттор ўғли Сафаров 1933-йил 1-августда Боку (Озарбайжон) шаҳрида туғилган.
Мактабни битиргач, уни мусиқага бўлган қизиқиши Фирудинни Озарбайжон давлат консерваториясининг зарбли чолғу асбоблари бўйича таҳсил олишга ундайди. 1953-1964-йилларда Узейир Гожибеков номидаги Озарбайжон давлат симфоник оркестрида буюк дирижёр Ниёзий раҳбарлигида таълим олган. 1968-йилда эса у Рим-Корсаков номидаги Ленинград давлат консерваториясининг мусиқали театр режиссорлиги факултетини тамомлаган[1].
1968-йилда Озарбайжон Давлат академик опера ва балет театрида режиссор сифатида Сафаров қисқа вақт ичида бир қанча опера спектаклларини саҳналаштирди, қобилиятли режиссор сифатида театр соҳасида обрў-эътиборга эга бўлди. Ижодий фаолияти давомида унга Озарбайжон Республикасида ўтказиладиган 40 га яқин давлат миқёсидаги тадбирларни тайёрлаш топширилган[2].
1977-йилда Навоий номидаги Тошкент академик катта опера ва балет театрига ишга таклиф қилинади. Узоқ вақт шу театрда бош режиссор бўлиб ишлади. У йиллар давомида 60 га яқин опера спектаклларини, жумладан, П.И.Чайковскийнинг “Қароқчи”, “Иоланта”, К.Вердининг “Травиата”, “Риголетто”, “Трубадур”, Россинининг “Севиля сартароши”, С.Прокофевнинг “Олов ичидаги фаришта” ва бошқаларни саҳналаштирган[3].
Фридун Сафаров Ўзбекистондаги оммавий байрамларнинг бадиий раҳбари ва саҳналаштирувчи-режиссори саналган[4].
Озарбайжондан ташқарида бўлган Сафаров Озарбайжон Давлат академик опера ва балет театрида даҳо Узейир Гожибековнинг “Лайли ва Мажнун”, “Гўрўғли” операларини, шунингдек, Озарбайжон бастакори Васиф Адигўзаловнинг "Нотавон", замонавий турк бастакори Невит Кодалланинг “Ван Гог” операларини саҳналаштиришга муваффақ бўлди.
Узоқ йиллар мобайнида Тошкент давлат консерваторияси опера кадрларини тайёрлаш факултетида ўқитувчи бўлиб самарали фаолият олиб борган. Фирудин Сафаров 2002-йилдан Тошкент давлат консерваторияси профессори бўлган[5].
26-июл 2024-йилда вафотигача у Тошкентда яшаб, ижод қилган.
Мукофотлар
- Озарбайжон Республикаси халқ артисти — 1992-йилда
- Ўзбекистон ССР халқ артисти — 1986-йилда.
- Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист — 1981-йилда.
- “Биринчи Пётр” операсини саҳналаштиргани учун Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти — 1981-йилда.
Манбалар
- ↑ „К 85-ЛЕТИЮ ФИРУДИНА САФАРОВА: РЕЖИССЕР, ПРОФЕССОР, НОВАТОР“ (ру). Даракчи. 2021-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-ноябр.
- ↑ „Сафаров Фирудин Саттарович | Руководство театра Навои - Режиссер-постановщик“. габт.уз. 2021-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-июн.
- ↑ „Фирудин САФАРОВ: «Я живу оперой!»“ (ру-РУ). Новости Узбекистана сегодня: нуз.уз (0001-йил 30-ноябр). 2021-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-июн.
- ↑ „Фируддин Сафаров: на арене жизни“ (ру-РУ). Письма о Ташкенте. Қаралди: 2021-йил 11-ноябр.
- ↑ „Подвижник узбекской оперной сцены Фируддин Сафаров отмечает юбилей | Вести.УЗ“. вести.уз. Қаралди: 2021-йил 11-ноябр.
- 1-avgustda tugʻilganlar
- 1933-yilda tugʻilganlar
- Bokuda tugʻilganlar
- Ozarbayjon xalq artistlari
- O‘zbekiston SSR xalq artistlari
- Hamza nomidagi Oʻzbekiston Davlat mukofoti laureatlari
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- Kishilar
- Ozarbayjon rejissorlari
- Yashayotgan insonlar
- Oʻzbekiston rejissyorlari
- Oʻzbekiston musiqa oʻqituvchilari
- Oʻzbekiston konservatoriyasi oʻqituvchilari