Фелетон
Фелетон-(франсузча.феуиллетон-варақ,саҳифа) - бадиий-публисистлик жанр,долзарб мавзуда ёзилган танқидий руҳдаги,кўпинча ҳажвий-сатирик йўналишдаги асар.Фелетон атамаси публисистиканинг ижтимоий-сиёсий танқир руҳидаги алоҳида жанрини англата бошлаши ўн тўққизинчи аср охирларига тўғри келади.Унга қадар фелетон сўзи бошқа маънода ишлатилган. "журнал де деба" номли Париж газетаси 1800-йил 28-январ сонига қўшимча варақ илова қилади,кейинча бу газетанинг "фелетон" нонли доимий рубрикаси бўлиб қолади.Шу номли рубрика Европа матбуотида тез оммалашиб,бу рубрика остида носиёсий,норасмий материаллар: эълинлар,мода янгиликлари,театр тақризлари,ҳикоя ва ҳатто романлар эълон қилина бошлади.Жадид матбуотида ҳам шу номли рубрика ташкил қилинган бўлиб,масалан, Чўлпоннинг "Қурбони жаҳолат","Дўхтир Муҳаммаддиёр" ҳикоялари Садои Туркистоннинг фелетон рубрикаси остида чоп этилади.Бу ҳол адабиёцҳунослигимизга Чўлпон ушбу ҳикоялари жанрини фелетон тарзида белгилаган деган нотўғри қарашнинг пайдо бўлишига олиб келган.
Адабиётлар
Д.Қуронов, З.Мамажонов, М Шералиева Адабиёцҳунослик луғати Тошкент-2013 академнашр.346-бет
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |