Фахмутдин Хўжаев
Фахмутдин Хўжаев (1915-йил, 12-феврал, Тошкент вилояти Паркент қишлоғи – 1975-йил, 27-апрел, Тошкент) — технолог-муҳандис. 1937-1941-йилларда Саноат академияси ва Тошкент тўқимачилик институтида ўқиган. Техника фанлари номзоди (1967). 1941-1945-йиллар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 1946-1947-йиллардаТошкент шаҳри партия қўмитаси ходими, 1950-1952, 1958-1960-йилларда биринчи котиби, 1956-1957-йилларда Тошкент вилояти ижроия қўмитаси раиси сифатида фаолият олиб борган. Хўжаевнинг фаолияти Ўзбекистонда пахтачилик ва енгил саноатни ривожлантириш билан боғланган эди. У 1957-1958-йилларда Ўзбекистон ССР тўқимачилик саноати, 1965-1968-йилларда пахта тозалаш саноати, 1968-1975-йилларда енгил саноат вазири лавозимларида, халқ хўжалиги кенгаши тизимларида фаолият олиб борган. Тошкент шаҳри кўчаларидан бири унинг номи билан аталади.[1]
Манбалар
Ҳаволалар
- Фахмутдин Хўжаевга таъзиянома, „Совет Ўзбекистони“ газетаси
- Фахмутдин Хўжаевга таъзиянома (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-03-19 санасида архивланган), „Правда Востока“ газетаси
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |