Фавипиравир
Фавипиравир
| |
| Систематик (ИУПАC) номи | |
| 6-флуоро-3-ҳйдрохйпйразине-2-cарбохамиде | |
| Идентификаторлар | |
| CАС рақами | |
| АТК коди | Ж05АХ27 (WҲО) |
| ПубЧем | ? |
| Кимёвий маълумот | |
| Формуласи | C5Ҳ4ФН3О2 |
| Мол. массаси | 157.10 |
| Синонимлари | Фавипиравир,Авиган,Фавилавир,ФабиФлу |
| Фармакокинетик маълумот | |
| Биофойдалилик | ? |
| Оқсил боғ | 54% плазма протеинлари билан боғланади (65% албумин)[1] |
| Метаболизм | Буйрак орқали |
| Яр. парч. даври | 2-5,5 соат |
| Экскреция | Пешоб билан |
| Терапевтик тавсиялар | |
| Ҳомиладорлик кат. |
? |
| Қонуний статуси | |
| Қабул қилиш | Таблетка кўринишида |
Фавипиравир - бу ҳар хил турдаги РНК вирусларига, шу жумладан САРС-CоВ-2 коронавирусига қарши антивирал препарат сифатида ишлатиладиган кимёвий модда. Препарат Японияда юқори вирусли юк туфайли келиб чиққан оғир инфексияларга қарши ишлатиладиган гриппга қарши дори сифатида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. У Япон бозорида “Авиган” савдо номи остида муомалада бўлган.
Қўлланиши
Фавипиравир Японияда гриппни даволаш учун расман тасдиқланган. Бироқ, у мавсумий гриппга эмас, балки фақат янги гриппга (оғирроқ касалликларни келтириб чиқарадиган янги штаммларга) даво чораси сифатидакўрсатилади.
Ножўя тасирлари
Фавипиравирни ҳомиладорлик даврида қўллаш, ҳомила ривожланишига салбий таъсир этиши мумкин[2]. Теротоген ва эмбриотоксик тасирлари мавжудлиги ҳайвонларда ўтказилган кўплаб тажрибалар асосида исботланган[3].
Тасир механизми
Унинг тасир механизми РНК-полимеразани танлаб тасир этиш ва унинг фаолиятини чеклашдан иборат деб тахмин қилинади. Фавипиравир организмга тушгандан сўнг ўзинигн актив кўринишига (фавипиравир-рибофураносил-5'-трифосфатга) ўтади. 2014-йилда фавипиравир Японияда грипп пандемиясига дово учун тасдиқланган. Бироқ, фавипиравир инсон нафас йўлларининг асосий ҳужайраларида самарали эканлиги кўрсатилмаган, бу унинг гриппни даволашда самарадорлигига шубҳа туғдиради[4].

CОВИД-19
Фавипиравир вирусга қарши дори сифатида бир қатор мамлакатларда, шу жумладан Япония, Россия, Сербия, Туркия, Ҳиндистон ва Таиландда фавқулодда вазиятларда CОВИД-19 ни даволаш учун рухсат берилган. 2020-йил сентабридаги тезкор тадқиқотлар (тўртта тадқиқотни таҳлил қилиш) препаратнинг беморларда клиник ва радиологик яхшиланишларга олиб келганлигини таъкидлади, аммо, ўлимнинг камайиши ёки кислородга бўлган эҳтиёждаги фарқлар кузатилмади[5].
Таутомерияси
Фавипиравирнинг мумкин бўлган таутомерияси ҳисоблаш йўли билан ўрганилган. Энолга ўхшаш шакл кетога ўхшаш шаклга қараганда сувли эритмада анча барқарор эканлиги аниқланди, яъни Фавипиравир сувли эритмада деярли фақат энолга ўхшаш шаклда мавжуд.
-
Энол шакли
-
Кето шакли
Манбалар
- ↑ „Фавипиравир“. ДругБанк.cом. Қаралди: 31-май 2022-йил.
- ↑ Кимиясу Ширакиа; Тоҳру Даикокуб „Фавипиравир, ан анти-инфлуэнза друг агаинст лифе-тҳреатенинг РНА вирус инфеcтионс“. www.нcби.нлм.ниҳ.гов. Элсевиэр Публиc Ҳеалтҳ Эмергенcй Cоллеcтион (2020-йил 22-феврал). Қаралди: 31-май 2022-йил.
- ↑ „А ревиэw оф тҳе сафетй оф фавипиравир – а потентиал треатмент ин тҳе CОВИД-19 пандемиc?“. www.нcби.нлм.ниҳ.гов. Қаралди: 31-май 2022-йил.
- ↑ „Ораллй Эффиcаcиоус Броад-Спеcтрум Рибонуcлеосиде Аналог Инҳибитор оф Инфлуэнза анд Респираторй Сйнcйтиал Вирусес“. Натионал Либрарй оф Медиcине. Қаралди: 31-май 2022-йил.
- ↑ Гаятҳри Ваидянатҳан „Сcиэнтисц cритиcизе усе оф унпровен CОВИД другс ин Индиа“. www.натуре.cом. Қаралди: 31-май 2022-йил.
Ҳаволалар
Яна қаранг
- ҳттпс://мед.станфорд.эду/неwс/алл-неwс/2020/06/станфорд-медиcине-триал-тесц-фавипиравир-фор-cовид-19.ҳтмл
- ҳттпс://кун.уз/уз/неwс/2020/11/01/зангиота-шифохонасидан-махсус-репортаж-даволаш-таминот-ва-танқидлар
- ҳттпс://узпҳармагенcй.уз/оз/неwс/фавипиравир-препарати-мувозанатнинг-бузилишига-олиб-келиши-мумкинлигини-ҳақидаги-мақола-юзасидан-расмий-муносабат