Фақир
Qiyofa

Фақир (арабча: فقیر – камбағал) моддий ёки маънавий жиҳатдан муҳтож одам. Камбағал (фуқаро)га, яъни ижтимоий жиҳатдан ночор одамларга ғамхўрлик қилиш зарурлиги Қуръони каримда, сунна ва панднома асарларида алоҳида таъкидланади. Зоҳидлик ва сўфийлик „камбағаллик“ („фақр“, „фуқр“)ни кенг тарғиб қилган. „Фақир“ дейилганда „дарвиш“ ва „сўфий“лар тушунилган. Шоирлар, муаллифлар, хаттотлар ҳам ўзларини камтарлик билан Фақир деб аташган.
Фақир – моддий жиҳатдан мухтож, ночор, камбағал, қашшоқ одам. Баъзи кишилар (шоирлар, муаллифлар, хаттотлар) „мен“ сўзи ўрнида ўзларини камтарлик билан фақир деб аташган.
| Ислом динига оид ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |
Манбалар
Ислом энсиклопедияси – Тошкент 2004
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |