Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Эртак

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Эртак — халқ оғзаки поэтик ижодининг асосий жанрларидан бири; тўқима ва уйдирмага асосланган сеҳрли саргузашт ва маиший характердаги эпик бадиий асар. Асосан, наср шаклида яратилган. Маҳмуд Кошғарийнинг "Девону луғотит турк" асарида этук шаклида учрайди ва бирор воқеани оғзаки тарзда ҳикоя қилиш маъносинилккллғ билдиради. Эртак Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона ўзбеклари орасида матал, Бухоро атрофидаги туман ва қишлоқларда ушук, Хоразмда варсақи, Тошкент шаҳри ва унинг атрофида чўпчак деб аталади. Эртак ҳаёт ҳақиқатининг ҳаёлий ва ҳаётий уйдирмалар асосида тасвирланганлиги, тилсим ва сеҳр воситаларига асосланиши, воқеа ва ҳаракатларнинг ажойибғаройиб ҳолатларда кечиши, қаҳрамонларнинг ғайритабиий жасорати билан фолклорнинг бошқа жанрларидан фарқ қилади. Эртакларда уйдирма муҳим мезон бўлиб, сюжет воқеаларининг асосини ташкил этади, сюжет чизиғидаги динамик ҳаракатнинг конфликт ечимини таъминлайди. Уйдирмаларнинг турли хил намуналари таълимий эстетик функсияни бажаради, жанр компоненти сифатида ўзига хос бадиий тасвир воситаси бўлиб хизмат қилади. Уйдирмалар воқеа ва ҳодисаларни ҳаётда бўлиши мумкин бўлмаган ёки мавжуд бўлган ҳодисалар тарзида тасвирлайди. Хаёлий ва ҳаётий уйдирмаларнинг иштироки, сюжет чизиғида тутган ўрни ва вазифасига кўра, эртакларни 2 гуруҳга — хаёлий уйдирмалар асос бўлган эртаклар, ҳаётий уйдирмалар асос бўлган эртакларга бўлиш мумкин. Хаёлий уйдирмалар асосидаги эртаклар сюжети мўжизали, сеҳрли; ҳаётий уйдирмаларга асосланган эртаклар сюжети эса ҳаётий тарзда бўлиб, унда реал воқеа-ҳодисалар тасвирланади. Эртакда, асосан, уч мақсад ҳикоя қилинади. Биринчисида идеал қаҳрамоннинг жасорати, ёвуз кучларга қарши чиқиб, халқ манфаатини ҳимоя қилиши, иккинчисида, асосан, бош қаҳрамоннинг ўзга юрт маликаларига ёки паризодларига ошиқ бўлиб уйланиши, касалга дори топиши, аждар ва девлар олиб қочган кишиларни озод қилиши, учинчисида эса адолацизликка, зулмга қарши чиқиши каби мақсадлар баён қилинади. Биринчи мақсад паҳлавоннинг фаол ҳаракати ва ғайритабиий кучқудрати билан амалга ошса, иккинчи мақсад пассив қаҳрамонга ёрдам берувчи тилсим воситалари ёрдамида, учинчи мақсад эса бош қаҳрамоннинг ақлидроки, тадбиркорлиги билан амалга ошади.

Эртак жанри образлар талқини, ғоявий мазмуни ва конфликти, сюжет ва композицияси, уйдирмаларнинг ўрни ва вазифаси, тили ва услубига кўра, шартли равишда ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли эртаклар, маиший эртаклар, ҳажвий эртакларга бўлинади.

Ҳайвонлар ҳақидаги эртакларнинг бир тури мажозий эртаклардир. Мажозий эртакларнинг ("Сусамбил", "Бўри билан тулки", "Тулкининг тақсимоти", "Икки бойқуш" ва бошқалар) сюжети асосида кўчма маъно, аллегорик образлар ётади. Масалан, лақмалик ва қонхўрлик бўри орқали, айёрлик ва тилёғламачилик тулки орқали ифодаланган.

Сеҳрли эртакларда воқеалар сеҳр-жоду, фантастик уйдирмалар асосига қурилган бўлади. Буларда паҳлавонлик ва қаҳрамонлик мадҳ этилади ("Ялмоғиз", "Семурғ", "Девбачча", "Кенжа ботир" ва бошқалар). "Қулоқбой", "Ҳандалак полвон", "Уч ёлғонда қирқ ёлғон" ва бошқалар эртаклар комик, баъзилари ҳатто ҳажвий характерга эга. Масалан, "Уч ёлғонда қирқ ёлғон"да бош қаҳрамон халқ орасида шуҳрат топган кал бўлиб, бу комик қаҳрамоннинг "ёлғон тўқиши"дан зулм ва жаҳолат, адолацизлик каби мавжуд тузумга хос иллатлар қораланади, кишилардаги донишмандлик, тадбиркорлик каби фазилатлар улуғланади.

Маиший эраткларда кўпроқ зулм ва адолацизлик қораланади ("Уч оғаини ботирлар", "Ойгул билан Бахтиёр", "Тоҳир ва Зуҳра", "Фарҳод ва Ширин", "Золим подшо" ва бошқалар). Масалан, "Уч оға-ини ботирлар" эртаги одатдагидек ота насиҳати билан бошланади. Бунда ота камбағал, лекин ҳаёт тажрибаларига бой бўлган шахс, бошқа вариантларида эса шоҳ бўлиб, ўғиллари шаҳзодалардир. Ботирлар образида ахлоқ ва одобнинг юксак намунаси, одамийлик, донишмандлик, жасурлик каби сифатлар кўринса, шаҳзодалар қиёфасида молмулк тўплаш йўлида ҳар қандай ёмон ниятлардан қайтмайдиган ёлғончи, жоҳил кишилар образи гавдаланган.

Эртаклар, асосан, дидактик вазифани бажаради. эртакларнинг "Минг бир кеча", "Панчатантра" ва бошқалар яхши намуналари, Г.Х. Андерсен, В.Хауф, А.С.Пушкин кабиларнинг мумтоз адабий Э.лари жаҳон маданияти хазинасига кирган. Эртакнинг муҳим хусусиятларидан бири унинг ҳамиша халқ ҳаёти, кураши, тарихи, руҳий олами, дунёқараши, урф-одатлари билан чамбарчас богланиши, инсонларга ахлоқий ва маънавий ёлдош болиб келишидадир. Эртаклар инсоннинг маънавий ва жисмоний кучига ишонч руҳи билан сугорилган болиб, ижобий кучлар табиат ва ижтимоий ҳаётда озига душ-ман болган кучларга қарши курашда доимо ғолиб чиқади. Халқ эртакларида ижтимоий муҳим масалалар одилона ҳал этилади. Эртаклар содда ва тушунарли болгани учун ҳар қандай ки-тобхонга тез етиб боради. отмишда яратилган эртакларда халқчиллик кураши озининг ҳаққоний бадиий ифодасини топгандир. Халқнинг келажакка болган ишончи, адолатнинг адолацизлик устидан галабаси, ёругликнинг зулматни енгиши, озод ва бахтиёр ҳаётга эришиш ғоялари ёрқин образлар орқали тасвирланган. Эртаклар азалдан халқни, айниқса, ёш авлодни инсонпарварлик, ва­танга муҳаббат, ростгўйлик ва ҳалоллик, меҳнацеварлик, хушмуома­лалик ва камтарлик руҳида тарбиялаб келган.

Эртаклар турли мавзуларда бўлиши мумкин. Улар шартли равишда ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли эртаклар, ҳаётий-маиший эртаклар, ҳажвий эртакларга бўлинади.

Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар барча қизиқадиган фантастик ҳикоя­лардир. Улардаги асосий мазмун мажозий, яъни кўчма маънога эга. Масалан, айёрлик ва мунофиқлик тулки, қонхўрлик, лақмалик бўри орқали ифода этилади. «Бўри билан тулки», «Эчкининг ўч олиши», «Очкўз бўри», «Айиқполвон» каби эртаклар ана шундай асарлардир.

Сеҳрли эртаклар ҳам Сиз севиб ва қизиқиб ўқийдиган фантастик ҳикоялардир. Уларда воқеалар сеҳр-жоду, фантастик уйдирмалар асосига қурилган, асар қаҳрамонлари ҳар нарса қўлидан келадиган мўжизакор кимсалар «ур тўқмоқ», «очил дастурхон», «семурғ», «сусамбил» эртакларидан иборат. Жоҳиллик, иккиюзламачиликни ла' натлаш, ақл- фаросатлилик, тадбиркорлик, жасурлик, раҳмдиллик, аҳиллик каби чин инсоний хислатларни тарғиб қилишдир.

Халқимиз яратган хаёлий ҳикоялар орасида шундай туркум эртаклар борки, уларни биз ҳаётий-маиший эртаклар деб атаймиз. Бундай эртаклардаги воқеаламинг аксарияти ҳаётга яқин, ҳаётдан олинган. «Зумрад ва Қиммат», «Ойгул билан Бахтиёр», «Зиёд ботир», «Тоҳир ва Зуҳра», «Озодаэҳеҳра», «Фарҳод ва Ширин», «Маликайи Ҳуснобод», «Уэҳ оға-ини ботирлар» ана шундай эртаклар сирасидандир. Биз юқорида тилга олган ҳаётий-маиший эртаклар кишида жиддий фикр-мулоҳазалар уйғотадиган, муайян тарбиявий йўналишга эга бўлган асарлардир. Сиз улар билан танишгач, ботирлик, юртга фидойилик, одамгарчилик, вафодорлик, ҳиммат ва саховат ҳақида аниқ тасаввурга эга бўласиз, ўзингизда ҳам эртаклар қаҳрамонларидаги яхши фазилатлами бўлишини хоҳлаб қоласиз, шунга интиласиз.

Эртакларни ҳам тинглаймиз, ҳам ўқиймиз дедик. Тинглайдиган эр­такларимиз профессионал эртак айтувчилар, яъни эртакчилар томонидан қизиқарли тарзда ҳикоя қилинади. Эртакчилар шунчаки ҳикоя қилмайдилар. Ҳар бир эртакчи у ёки бу эртакни қайта яратади десак, хато бўлмайди. Чунки уларнинг ҳар бири ўзининг ҳикоя қилиш услуби, диди, дунёқара­шига кўра ажралиб туради. Бундан ташқари, эртакчи тингловчиларнинг савияси ва талабига кўра эртакни ўзгартириши мумкин. Ўзбек халқ оғзаки ижоди тарихида эртакламинг бадиий асар даражасига кўтарилиши ва бугунги кунгача сақланиб қолишида Ҳамробиби Умарали қизи, Ҳасан Худойберди ўғли, Ҳайдар Байчи ўғли, Нурали Нурмат ўғли, Ҳусанбой Расул ўғли каби эртакчи, маталчиларимиз катта хизмат қилганлар. Улар оғзидан ёзиб олинган 0' збек халқ эртакларининг бебаҳо намуналари бизга ҳанузгача маънавий завқ бериб келяпти. Ўзбек адабиётида халқ эртаклари асосида яратилган шеърий, насрий асарлар театр ва кинода ҳам ўз аксини топган. Қизиқарли эртаклар сужети асосида саҳна асарлари, кинофилмлар ­мултфллмларни болалар севиб томоша қилмоқда.

Болалар, эртакламинг яратилишига кўра яна бир тури - ёзма эртаклар ҳам мавжудки, ужаҳон адабиёти, хусусан, ўзбек ёзма адабиётининг катта қисмини ташкил этади. Кейинги икки - уч юз йилликда франсуз эртакчиси Шарл Перро (1628-1703), немис эртакнавислари Эмст Теодор Амадей Гофман (1776-1822), ака-ука Якоб Гримм (1785-1863) ва Велгелм­Карл Гримм (л786-1859)лар, Вилгелм Гауф (1802-1877), даниялик Ҳанс Кристиан Андерсен (1805-1875), англиялик Оскар Уайлд (1854­1900), рус эртакчилари А. С. Пушкин (1799-1837) ижодининг роппа-роса ўн йилини фақат болалар учун ҳикматли ҳикоялар ва эртаклар яратишга бағишлаган Л. Н. Толстой (1828-1910), К. Д. Ушинский (1824-1870) ёзма эртакчиликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшдилар. Ўзбек ёзма эртакчилиги ҳам катта тарихга эга. Жадид боболаримиз Маҳмудхўжа Бчбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Сиддиқий-Ажзий ўзлари тузган мактаб дарсликлари учун кўплаб ибратли эртаклар яратдилар. Ўтган аср ўрталарида Ҳамид Олимжоннинг «Ойгул билан Бахтиёр», «Семурғ», Султон Жўранинг «Зангори гилам», Шукур Саъдулланинг «Айёр чумчуқ», «Нўхат полвон», «Лақма ит» шеърий эртаклари, «Ёрилтош», «Афсона яратган қиз» эртак-песалари, «Качал полвон» эртак-қиссаси машҳур бўлди. Адибларимизнинг эртакчилик соҳасидаги анъаналарини кейинчалик Х. Тўхтабоев, А. Обиджон, Т. Адашбоев, 0'. Имон­бердиев каби эртакнавис муаллифларимиз давом эттирдилар.

«Эртаклар - яхшиликка етаклар» деган нақл бар халқимизда. Улар шунчаки кўнгил очиш воситаси, эрмак эмас, балки ажойиб суҳбатдош, бизни фақат эзгуликка ундовчи, завқ-шавқ бағишловчи маънавий манбадир.



Манбалар

Яратди

0. Бобожонова Гулчеҳра 1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил 2. Кемал Ҳ. Карпат, Студиэс он Туркиш Политиcс анд Соcиэтй:Селеcтед Артиcлес анд Эссайс, (Брилл, 2004), 441. 3. Жинг ПенгЧинесе Лехиcограпҳй : А Ҳисторй фром 1046 БC то АД 1911: А Ҳисторй фром 1046 БC то АД 1911. ОУП Охфорд, 14-август 2008-йил — 379–80 бет. ИСБН 978-0-19-156167-2.