Эритема
Эритема (юн. — қизиллик) — терининг маълум бир жойи ёки анчагина қисмининг қизариши. Киши жуда уялганида ёки кучли ғазабланганида ҳам (рефлектор) Э. кузатилади, лекин бу ҳолат тезда ўтиб кетади. Турли физик ва кимёвий омиллар (ишқаланиш, иссиқ, совуқ, ултрабинафша нур), айрим юқумли касалликлар (қизамиқ, скарлатина, ич терлама), тери касалликлари (дерматитлар ва ҳоказо), интоксикация, қон айланишининг бузилиши ва бошқаларда Э. пайдо бўлади. Даволаш Э.га сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат. Ёки Эритема - бу шиллиқ пардалар ёки терининг қизариши, одатда терининг шикастланиши, яллиғланиш ёки инфекциядан келиб чиқади. Эритеманинг баъзи турлари, масалан, асабнинг қизариши, бу ҳолатдан умуман келиб чиқмайди. Эритеманинг асосий сабаби юзаки капиллярларда гиперемия: терининг юзасига яқин қон томирларида қон оқимининг кўпайиши. Эритеманинг турли хил турлари мавжуд. Кўпинча қуёш ёниши, аллергик реакциялар ёки экзема каби кенг тарқалган муаммолар. Шу билан бирга, эритеманинг бир нечта ноёб ва аниқроқ турлари мавжуд.
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |