Эриc Ж. Чристенсен
Эрик Ж. Кристенсен (1977-йилда туғилган) - америкалик астроном олим ва кометаларнинг кашфиётчиси. У Cаталина Скй Сурвей компаниясида татқиқотчи олим бўлиб ишлайди ва татқиқотнинг Ерга яқин обектини ўрганиш учун масъул ҳисобланади[1][2].
Иш фаолияти
Эрик Ж. Кристенсен НАСА томонидан молиялаштирилган ва Туксондаги Аризона университетининг Ой ва сайёралар лабораториясида жойлашган Cаталина Скй Сурвей (CСС) директори ҳисобланади. Эрик Ж. Кристенсен Ерга яқин обект (НЕО) бўйича тадқиқотлар директори, жумладан кузатиш, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, кадансни оптималлаштириш билан шуғулланади. Шунингдек, телескоп ва асбобларга техник хизмат кўрсатиш ва коллимация, тадқиқотни моделлаштириш ва оптималлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш каби вазифаларни бажаради. Ушбу олим, шунингдек, метеоритларни ўрганиш билан ҳам муввафақиятли шуғулланган. Эрик Ж. Кристенсен Чилидаги Гемини жанубий обсерваториясида илмий операциялар гуруҳининг бир қисми сифатида, жумладан, Атакама чўлидаги метеоритларни топиш ва ўрганиш фаолияти билан 5 йил шуғулланган.
Кашфиётлари
Кристенсен ўзининг илмий фаолияти давомида бир қанча космик жисмлар, метеорлар ҳамда даврий кометаларни кашф этди. Анъанага мувфиқ ушбу кометалар Кристенсен номига боғлиқ ҳолда аталган.
- Рақамли кометалар
- 164П/Чристенсен
- 170П/Чристенсен
- 210П/Чристенсен
- 266П/Чристенсен
- 286П/Чристенсен
- 287П/Чристенсен
- 298П/Чристенсен
- 316П/ЛОНЕОС-Чристенсен
- [[383П/Чристенсен
- Рақамсиз кометалар
- C/2005 Б1 (Чристенсен)
- C/2005 О2 (Чристенсен)
- П/2005 Т2 (Чристенсен)
- C/2005 W2 (Чристенсен)
- C/2006 Ф2 (Чристенсен)
- П/2006 С4 (Чристенсен)
- C/2006 W3 (Чристенсен)
- П/2006 WЙ182 (Чристенсен)
- C/2006 ЙC (Cаталина–Чристенсен)
- П/2007 Б1 (Чристенсен)
- C/2013 К1 (Чристенсен)
- C/2014 Ҳ1 (Чристенсен)
- C/2014 М2 (Чристенсен)
- C/2014 W7 (Чристенсен)
- П/2016 А2 (Чристенсен)
- П/2022 Э1 (Чристенсен)
Айрим кашфиётлари ҳақида қисқача
- 170П/Чристенсен - Қуёш тизимидаги даврий комета. У 2014-йил сентабр ойида тахминан 18 магнитудада перигелияга келди.
- 266П/Чристенсен - Қуёш тизимидаги даврий комета. У кейинги перигелияга 2026-йил декабрда келади.
Мукофот ва унвонлар
Кристенсен бир қанча мукофотлар совриндори ҳисобланади.1999-йилда Cаталина Скй Сурвей томонидан кашф этилган 13858 Эрикчристенсен астероиди унинг шарафига номланган[2]. Расмий номлаш мақоласи Минор Планет Cентер 9(Кичик сайёралар маркази) томонидан 2013-йил 22-июлда чоп этилган (МПC 84377)[3].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Гет то Кноw а Стафф Сcиэнтист: Эриc Чристенсен“. ҳттпс://www.лпл.аризона.эду/.
- ↑ 2,0 2,1 „(13858) Эрикчристенсен“. Минор Планет Cентер.
- ↑ „"МПC/МПО/МПС арчиве“.
Ҳаволалар
- А Литтле Cомет Намед Чристенсен, Давид Ҳ. Левй, 8 Жуне 2009
- Эриc Чристенсен (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-02-03 санасида архивланган), Университй оф Аризона
- Фоур Cомец ин Тwо Дайс – Cомет Чристенсен (210П/Чристенсен = П/2003 К2), Солар анд Ҳелиоспҳериc Обсерваторй, 26 Жануарй 2018
- Cомец дисcоверед ин 2007, БАА Cомет Сеcтион