Эрбил СC
| Файл:Эрбил СC лого.свг | |||
| Тўлиқ номи | Эрбил спорт клуби | ||
|---|---|---|---|
| Лақаби |
Тҳе Еллоw Cастле Тҳе Мотҳер Cлуб Тҳе Эмперор | ||
| Асос солинган | 1968-йил 3-ноябр | ||
| Франсо Ҳарири Стадиум | |||
| Сиғими | 25,000 | ||
| Раиси | Сафин Яссин | ||
| Директори | Басим Қасим | ||
| Лига | Ироқ Юлдузлар лигаси | ||
| Ўрни | Ирақ Старс Леагуэ, 3рд оф 20 | ||
|
| |||
Эрбил спорт клуби (курдча: یانەی وەرزشی ھەولێر, арабча: نادي أربيل الرياضي) — Курдистон минтақасининг Эрбил шаҳрида жойлашган Ироқ профессионал спорт клубидир. Унинг футбол жамоаси мамлакат футболининг олий дивизиони ҳисобланган Ироқ юлдузлар лигасида иштирок этади.
4 марта чемпионликни қўлга киритган „Эрбил“ Ироқдаги энг муваффақиятли жамоалардан бири, Курдистон минтақасида эса энг пешқадам клуб ҳисобланади. 2012-йилда „Эрбил“ Ироқ жамоалари орасида биринчи бўлиб ОФК кубоги финалига чиқди. Клуб 2014-йилда ҳам ушбу натижани такрорлади, аммо ҳар икки сафар ҳам мағлубиятга учради. Шунингдек, „Эрбил“ Курдистон Премер-лигасида ўз футбол жамоасига эга бўлиб, мамлакат бўйлаб аксарият спорт турлари бўйича мусобақаларда ҳам ўз жамоалари билан қатнашади.
Стадион
„Эрбил“ ўз ўйинларини „Франсо Ҳаририй“ стадионида ўтказади. Стадион 25 000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, 1956-йилда қайта қурилган. 2001-йил 18-февралда Франсо Ҳаририй суиқасд натижасида ўлдирилганидан сўнг, Курдистон минтақавий ҳукумати стадионни унинг хотирасига қайта номлади. 2009-йил июл ойида „Франсо Ҳаририй“ стадиони 2003-йилдан буён Ироқ ҳудудидаги илк қитъа миқёсидаги ўйинга мезбонлик қилди[1]. Бироқ, техник муаммолар туфайли ФИФА ушбу стадионда бошқа миллий ўйинларни ўтказиш фикридан воз кечди[2].
Дербилар
„Эрбил“ спорт клубининг асосий рақиби „Дуҳок“ жамоаси бўлиб, улар ўзаро „Жанубий Курдистон дербиси“да баҳс олиб боришади. Шунингдек, „Эрбил“ ва „Захо“ клублари ўртасидаги рақобат „Курд дербиси“ номи билан ҳам танилган[3]. Курдистон Премер-лигаси доирасида эса улар Эрбил шаҳрининг яна бир жамоаси — „Пешмерга Ҳавлер“ клубига қарши дербида ҳам майдонга тушишади.
Шахсий мукофотлар
- Қуйидаги футболчилар „Эрбил“ жамоаси таркибида ўйнаб, Олтин буца совринини қўлга киритганлар.
2006–07 — Аҳмед Салаҳ Алwан 11 гол
2008–09 — Аҳмед Салаҳ Алwан 15 гол
2010–11 — Луай Салаҳ 17 гол
2012–13 — Амжад Радҳи 25 гол
2025–26 — Шерзод Темиров 28 гол
Манбалар
- ↑ „АФC греэн-лигҳт то Арбил ас венуэ“ (2009-йил 15-июл). Қаралди: 2009-йил 15-июл.
- ↑ „الفيفا يقرر نقل مباريات منتخب العراق في تصفيات المونديال خارج أربيل لضعف التنظيم“. Қаралди: 2024-йил 8-ноябр.
- ↑ „ПМ Барзани аттендс Эрбил-Закҳо фоотбалл матч“. Курдистан 24 (2022-йил 1-май). 2023-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-январ.