Эндометриоз
эндометриоз аёлларда ҳайздан аввал кузатиладиган зўрикиш, ҳузурсизлик танадаги суюклик бирикмаси, қорин , бел, оёқ ва кўкракдаги оғриқлар умумий соғломликнинг нормал ҳолатда эмаслигини кўрсатади. Оғриқли ҳайзнинг сўнги йилларда кўп кузатилишининг сабаби эндометриоздир. Бачадон ичини қоплаган тўқима эндрометриум дейилади. Эндометриум ҳар ой ҳомила эҳтимоли билан катталашади. Тухум дўлланганда эндометриум ичида жойлашади ва ҳомила бошланади. Ҳомилалик рўй бермаса, қалинлашган эндометриум ҳайз сифатида чиқиб кетади. Нормал оларак қорин ичидаги аъзолар эндометриум ҳужайларарига ўхшаган, фақат тамоман бошқа ҳужайра табақаси билан қопланган бўлади. Бу табақага перитониум ёки қорин ич пардаси дейилади. Қўшимча моддали маҳсулотлар идиш ва кир ювиш кукуни таркибида мавжуд ва остроген гормонига ўхшаган кимёвий моддалар шу тўқимада тўпланади. Бу острогенга ўхшаган моддалар тўқималардаги ҳужайралар такибини ўзгартиради яъни мутацияга учрайди ва бу тўқималарнинг бачадоннинг ич табақаси каби ишлай бошлайди. Бачадондан бошқа аъзоларда эндометриум тўқималарига ўхшаган тўқималарнинг ривожланиши эндометриум дейилади.эндометриоз энг кўп тухумдонларда, бачадон орқаси бўшлиқларида,ичаклар юзида,бачадонни тутиб турган боғларда ва сийдик қовуғи устида, қорин оардасида , бурун пардаси(мукоза)да ва мия пардасида кузатилади. Бу эндометриумга ўхшаган тўқималарда “одат” (ой кўриш) дан аввал қалинлашиш бошланади ва қонаш билан бу тўқималар ҳам ташқарига чиқишга ҳаракат қилади. Аммо тўқималар ташкарига ёпиқ бўлгани учун, қонаш қорин бўшлигида ёки тухумдон тўқимаси ичида ёки фитрати бузулган тўқималарда кузатилади. ҳар ой юзага келган бу ич қонашлари, “шоколад ғурра” (кист) лар ва қаттиқ оғриқларга сабаб бўлади.[1]
- ↑ Солиҳ, Ойдин. Ҳақиқий тиббиёт, Истанбул, 2009.