Эксперимент
Эксперимент (лот. ехрептепгшп — тажриба, синаб кўриш) — фанда нарса ва ҳодисаларни сезги предмет фаолияти билан тадқиқ қилиш, ўрганиш. Кузатишга қараганда юксакроқ билиш усули. Моҳият эътибори билан тажриба тушунчасини ифодаласада, эксперимент фанга нисбатан ишлатилади. Эксперимент зарур шарцҳароит яратишни, турли воситалар билан объектни қайд этишни ёки ҳодисани сунъий равишда юзага келтиришни, тегишли техника ва мосламаларни татбиқ этиш ва ўлчаш ишини ўз ичига олади. Эксперимент билиш объектини такрор ҳосил қилади, фаразларни текширади. Эксперимент инсоннинг объектга моддий таъсир кўрсатишига, воқеликни амалий ўзлаштиришига, билимларни бойитиш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Табиий ва техника фанларида экспериментдан ҳақиқатни билиш ва уни исботлаш воситаси сифатида фойдаланилади. Эксперимент ижтимоий ҳодисаларни, хусусан, ижтимоий фанларни тадқиқ этишда ҳам кенг қўлланади.
Эксперимент методининг асосий фарқи ва афзаллиги шундан иборатки, бунда тадқиқотчи ўз хоҳиши билан қандайдир психик жараён ёки хусусиятни юзага келтириб, психик ҳодисанинг ташқи шароитга боғлиқлигини текшириб кўриши мумкин. Эксперимент методининг ана шу афзаллиги унинг психологияда кенг қўлланилиши билан тушунтирилади. Эмпирик, яъни тажриба йўли билан қўлга киритилган фактламинг асосий кўпчилиги психологияда экспериментал йўл билан олингандир. Бироқ ҳар қандай тадқиқот қилинадиган вазифаларга экспериментни қўллаб бўлмайди. Масалан, агарда психик жараёнлар ва функсиялар кўпроқ эксперимент йўИи билан ўрганилса, шахснинг бирмунча содда хусусиятлари (темперамент, кўпгина қобилиятлари) ҳам шу метод ёрдамида ўрганилади. Лекин характер ва қобилиятларнинг мураккаб турларини эксперимент методи билан ўрганиб бўлмайди[1].
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |