Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Эарлй деcисион

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Эарлй деcисион (ЭД) ёки эрта қабул эрта ҳужжат топшириш жараёнининг (эарлй адмиссион) бир тури бўлиб, АҚШдаги коллежларга Бакалавриат дастурлари учун биринчи курс талабаларини қабул қилишда қўлланади. Бунда номзод ўқишга кириш учун бир университет ёки коллежни танлаши ва ўша жойни ўзининг энг яхши танлови деб билиши лозим. Чунки агар ЭД дастури бўйича у ўқишга қабул қилинган тақдирда ва университет/коллеж томонидан тақдим этилган молиявий ёрдам етарли бўлганида, номзод ўша университетда ўқиши ва қолган университетларга топширган барча аризаларни қайтариб олиши керак. Эрта қабулда университетларга ҳужжат топшириш статистик жиҳатдан номзоднинг қабул қилиниш эҳтимолини оширади.

Эрта қабулда номзодлар, одатда ўрта мактабнинг юқори синфи бўлишганида, ўз аризаларини октябр ойининг ўрталаридан ноябр ойининг бошига қадар топширадилар ва декабр ойининг ўрталарида натижасини биладилар[1]. Бундан фарқли ўлароқ, одатий қабул даврида талабалар одатда 1-январгача аризаларини топширадилар ва 1-апрелгача натижаларини қабул қиладилар. Эрта қабул давомида ҳужжат топширган ўқувчилар эса қаерда ўқишларини тезроқ билишлари мумкин (натижалар эрта чиқиши сабабли) ҳамда бу келажакдаги қаерда ўқиш мумкинлиги ҳақидаги ортиқча ноаниқликни йўқотади, бир нечта университетлар учун қилиниши керак бўлган ҳужжатларга эҳтиёжни ва тегишли харажатларни бартараф қилади.

Одатда, эрта қарор (ЭД) қабул қилган номзод декабр ойида учта натижадан бирини олиши мумкин. Улар қабул қилиниши (уларни қабул қилган мактабга бориши шарт), рад этилиши (улар мактабга бора олмайди) ёки кечиктирилиши (уларнинг аризалари эрта қабулнинг иккинчи босқичи ёки одатий қабул қилиш даврида қайта кўриб чиқилади ва якуний қарор кейинроқ хабар қилинади). Одатда, аризачи кечиктирилганда, улар университетда ўқиш мажбуриятидан озод қилинади.

Муқобиллар

Эрта қабулга яна бир муқобил вариант бу – Эарлй аcтион (ЭА, Эрта ҳаракат қабули). Баъзи университетлар эрта қабул ёки эрта ҳаракат қабулини таклиф қилишади, бошқалари эса фақат биттасини таклиф қилади. ЭА қабули мажбурий эмас, шунинг учун олийгоҳга эрта қабул қилинган талаба у ерда ўқимасликни танлаши мумкин. Аммо ЭД қабулида абитуриентлардан фақат битта ЭД аризасини топшириш талаб қилинади. Яъни ўқувчи фақатгина биттта университетга ЭД аризанисини топшириши мумкин холос. Шу билан бирга, университетларга қараб ЭА қабули чекловчи (эарлй рестриcтиве аcтион) ёки чекловсиз (нон-рестриcтиве) бўлиши мумкин ва бу қабул дастурида номзодларга бир нечта олийгоҳларга ҳужжат топшириш имконини беради.[2].

Кўпгина коллежлар эрта қабулнинг иккинчи босқичини ҳам таклиф қиладилар: эарлй деcисион ИИ (ЭД ИИ). Ариза одатда декабр ойининг охиридан январ ойининг бошигача ва феврал ойининг ўрталарида қабул қилинади[3]. Январ ойи бошидаги ариза топширишнинг охирги муддати одатий қабул (РД) билан бир хил бўлса-да, ЭД ИИ аризаси топширган ўқувчиларда ҳужжат топширган университетда ўқиш мажбурияти бор. Унинг аризачи ва коллеж учун фойда ва камчиликлари кўп жиҳатдан ЭДнинг биринчи босқичига ўхшашдир. Эарлй деcисион ИИ вақт жадвали декабр ойининг ўрталари ва охирларида ўзларининг дастлабки қарорларини қабул қилишда ёки дастлабки биринчи танловига эрта ҳаракат қилишда муваффақияцизликка учраган ўқувчиларга янги „биринчи танлов“ университетига ариза топширишларига имкон беришга мўлжалланган. Бу ЭД ИИ қабул дастури эрта қабул давомида ҳужжат топширмаган ўқувчиларга ариза топширишга рухсат беради. Бу номзодлар учун университетга бўлган улкан қизиқишларини кўрсатиш учун яна бир имконият ва университет учун ўз кўп номзодлар қабул қилиш бўйича обрўсини ҳимоя қилиш учун яна бир йўл ҳисобланади[4].

Тарихи

2004-йилдан бошлаб Яле университети ва Станфорд университети эрта қабул ҳақидаги танқидларга жавобан эрта қабулдан битта танловли эрта ҳаракат қабули (сингле-чоиcе эарлй аcтион)га ўтишди. Ҳарвард университети, Принcетон университети ва Виргиниа университети 2006 йилнинг кузида бадавлат кишилар фойдасига ишлаяпти деб ҳисоблаётган эрта ҳаракат ёки эрта қабул дастурларини энди таклиф қилмасликларини эълон қилдилар ва унинг ўрнига бир муддатли қабул дастурига ўтди[5][6]. Флорида университети кейинги йили уларга эргашди. Бироқ, Виргиниа университети, ундан кейин Ҳарвард ва Принcетон 2011-йилда хилма-хилликни тарғиб қилиш ва бундай танловни излаётган ўқувчиларга имкониятларни тақдим этиш учун ўзларининг ягона танловли эрта ҳаракат (сингле-чоиcе эарлй аcтион) дастурини тикладилар[7][8].

Мажбурият

Эрта қабул дастурида мажбурият бор, яъни талабалар қабул қилинган тақдирда бошқа университетларга берган аризаларини қайтариб олишлари керак. Бу қонуний мажбурий эмас[9][10], лекин сохта сабабларга кўра чекиниш учун жарималар билан боғлиқ мажбурият мавжуд. Маслаҳат берувчилар ушбу усул фақат маълум бир университетга боришни хоҳлаётганига амин бўлган талабалар учун эканлинини таъкидлайдилар[11]. Агар молиявий ёрдам ташвиш туғдирса ёки оила „энг яхши келишувни қидираётган“ бўлса, одатда ЭДнинг ўрнига эрта ҳаракат ёки одатий қарор дастурларини қўллаш тавсия этилади[11][12][10]. Талаба шартномадан воз кечиши мумкин бўлган ягона шарт бу молиявий ёрдам таклифи етарли бўлмаслиги[13][14][15].

Бошқа сабабларга кўра воз кечган талаба коллеж томонидан „қора рўйхатга“ қўйилиши мумкин, унинг ўрта мактаби раҳбарлик бўлимига мурожаат қилиши мумкин[9] ва ўқувчини бошқа коллежларга транскрипт юборишига тўсқинлик қилади ҳамда ўрта мактаблар одатда бундай сўровларни бажаради. Бундан ташқари, коллеж бошқа коллежларга бу қилинган ҳаракат тўғрисида мурожаат қилиши мумкин ва бошқа коллежлар ҳам ўзларининг қабул қилиш таклифларини бекор қилишлари мумкин[9].

Дастур танқидчиларининг таъкидлашича, номзодни, айниқса, одатда ўн этти ёки ўн саккиз ёшга тўлган шахсни битта университетга боғлаб қўйиш кераксиз даражадаги чекловдир[16].

Молиявий ёрдамга таъсири

Эрта қабулда номзод талаба сифатида қабул қилинганда, унинг келишиш ва бошқа университетларларга топшириш ҳолати заифроқ бўлади, чунки талаба турли коллежлардан таклифларни солиштира олмайди[13][17][9][18][19][20]. Ариза берувчи қабул қилинган тақдирда қатнашиш ниятини билдирганлиги сабабли, университет „талабанинг қатнашиши учун зарур бўлган энг кичик молиявий ёрдам миқдорини аниқлаб бериши“ мумкин. Молиявий ёрдамга муҳтож бўлган талаба ёрдам миқдорининг кутилган миқдордан камроқлигидан хавотирга тушиши мумкин[21][22][17]. Шунингдек, бир нечта ҳисоботлар эрта қабул учун ариза берувчилар одатда бадавлат оилалардан бўлишини тасдиқлайди[23][24].

Қарама-қарши фикр шундан иборатки, йил бошида ариза топшириш орқали қабул қилинган ЭД талабалари, айниқса катта маблағлари бўлмаган рақобатбардош университетларда „биринчилардан бўлиб университет маблағидан ҳисса олиш имконияти“га эга бўлиш эҳтимоли ошади[23]. Қандай бўлмасин, агар талаб қилинадиган ЭД қабул қилувчиси (қабул қилинган номзод) молиявий муаммолар туфайли чекиниши мумкин бўлса, коллеж бунга йўл қўймаслик учун „барча тўсиқларни олиб ташлаши мумкин“[20] ва молиявий сабабларга кўра ариза берган талабага баъзи бир келишиш танловларни беради. Жуда катта маблағга эга бўлган университетларнинг талабаларга келаси режаларидан қатъий назар, тенг даражада беминнат ёрдам кўрсатишдек ноёб имкониятлари бор[25].

Коллеж учун фойдалари

Эрта қабулни таклиф қиладиган университетлар, агар қабул қилинган бўлса, номзод таклифни қабул қилишига ишонч ҳосил қилади[26]. Натижада, ЭД босқичида кўпроқ талабаларни қабул қилиш орқали кириш даромади оширилади[4] ЭД жараёнининг вақти, шунингдек, қабул комиссияларига ўқув йили давомида аризаларни саралаш ишларини бемалол давом эттиришга ёрдам беради[27]. Ўз қабул жараёнларига ЭД босқичини қўшаётган университетлар сони ошиб бормоқда (Чикаго университети ва Тулане университети 2021-йилдан, Виргиниа университети 2024-йилдан)[28] ёки эарлй аcтион қабулидан воз кечиб ва ЭДга ўтаётган Бостон коллежи (2024-йилдан)[29].

Баъзи коллеж маслаҳатчилари эрта қарорни (ЭД) қўллаш талабаларнинг дастлаб мурожаат қилгани ўрнига бошқа, гўёки яхшироқ коллежни танлаш муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблашади. ЭДни қўллаш шуни англатадики, агар талаба ўзининг энг яхши коллежи томонидан қабул қилинса, улар ўша коллежга ўқишга киришади ва бошқа коллежлардан аризаларини бекор қилишади. Бу талабаларнинг кейинчалик одатий қарор босқичида „юқори“ коллежга қабул қилинишига ва кейин дастлабки ЭД таклифини рад этишига тўсқинлик қилади.

Кириш фоизи ва қабул статистикаси

Эрта қабулда ҳужжат топшириш усулуни қўллаш статистик маълумотларга кўра қабул қилиниш имкониятини оширади[30][12][31][32][33][34][10], эҳтимол кириш имкониятларини икки ёки уч баробар оширади[35]. Бу одатда учта омил билан боғлиқ: биринчидан, эрта қабулда ҳужжат топширган номзодлар ўрта мактабнинг фақат охирги йилидан олдинги транскриптларини коллежларга тақдим этишлари мумкин ва шунинг учун жуда ишончли транскриптга эга, айниқса кучли ўқувчи бўлиши керак; иккинчидан, эрта қабулда ҳужжат топширган номзодлар ўзларини бирон бир университетга бағишлаган ва унинг қабул қилиш стандартларига мос келиш эҳтимоли кўпроқ; учинчидан, талаба спортчилар баъзан ўзларининг энг яхши танлаган мактабларига эрта қабулда топширишади, бу эса ўз навбатида қабул жараёнида ўз аризаларини топшириши мумкин бўлган коллеж мураббийига содиқлигини намойиш этади. Баъзи маслаҳатчиларнинг таъкидлашича, эрта қабул - маълум бир коллежда ўзи учун энг тўғри деб, аниқ танлаган талабалар учун энг яхши танлов[16].

2009 йилда бир ҳисоб-китобга кўра ўртача эрта қабул даражаси одатий қабул даражасига қараганда 15% га кўп бўлганн[18]. Бироқ, бу доим ҳам ўрта савияли талабага рақобатбардош коллежга қабул қилинишига ёрдам беради дегани эмас. Эрта қабулда номзодлар одатий қабул номзодларига қараганда кучлироқ таълим даражасига эга бўлишади[25][34][23] ва натижада, бу номзодлар эрта ёки одатий усуллар билан ҳужжат топширганидан қатъий назар, қабул қилинган бўлар эди ва шунинг учун қабул қилишнинг катта статистик эҳтимоли ариза берувчилар кучлироқ маблағга эгалиги билан изоҳланиши мумкин[25]. Аммо талаба томонидан кўрсатилган эрта қарор қабул қилиш хоҳиши ҳали ҳам фойдали бўлиши мумкин; „коллежлар ҳақиқатан ҳам уларни хоҳлайдиган малакали талабаларни хоҳлайдилар“ ва тўлиқ мажбуриятни олишга тайёр бўлган талабаларни қабул қилиш эҳтимоли кўпроқ[12].

Аксарият университетлар ўзларининг йиллик „Умумий маълумотлар тўпламида“ ЭДга даъвогарлар сони ва ЭДга қабул қилинганлар сони ҳақидаги маълумотларни маълум қилади (бир нечта университетлар умумий маълумотлар тўпламини умуман чиқармайди). Энг рақобатбардош университетларда ЭДга даъвогарлар сони одатий қабул давогарларига қараганда тез суръатда кўпайди. Гарчи сўнгги йилларда ушбу мактабларда ЭД қабули кириш фоизи пасайган бўлса-да, ЭД қабулида қабул қилинувчи номзодларниг сони ўсмоқда. Шу билан бирга, одатий қабул дастурини маъқул кўрувчиларнинг сони тез суръатда пасайган ва бу даврдаги қабул қилиниш фоизи ҳам тушган.

Бир неча мактаблар 2012-2019 йиллари оралиғида ЭД босқичидаги номзодлар сонининг 2 марта ошишини кузатди, масалан Риcе университети (2628 та ЭД номзодлари 2019–20[36], 1230 ЭД номзодлар 2012-2013-йилларда), Эморй университети, Ню-Ёрк университети (13,842 ЭД И ва ЭД ИИ ариза 2019–20ларда[37] ва 5,778 ариза 2012–13ларда), ва Бостон университети (4,700 ЭД И ва ЭД ИИ ариза 2019–20ларда[38] ва 1,069 ариза 2012–13ларда). Ушбу даврда Ню-Ёрк университети (НЙУ) ва Бостон университетида ЭД қабули танловчилар сони икки баробар кўпайди ва бошқа мактабларда ЭД қабул қилишнинг ўсиши унчалик сезиларли бўлмаган бўлса-да, бу ўсиш одатий қабул давридаги қабул қилинганлар сонини сезиларли даражада камайтирди. Чунки квотанинг ярми ёки ундан кўпи ҳозир ЭД да қабул қилинган номзодлар томонидан тўлдирилмоқда. WУСТЛ ва НЙУда квотанинг тахминан 60% ЭД босқичида қабул қилинади.[39][40]

Сўнгги йилларда ЭДга даъвогарлар сони ва ЭД жараёни орқали қабул қилинган квоталар нисбатида сезиларли тенденсия кузатилди[38]. 2019–20 йиллар ҳолатига кўра, деярли ҳар бир юқори рақобатли коллеж (қабул қилиш даражаси 25% дан паст) ЭД орқали ўн йил олдингига қараганда кўпроқ талабаларни қабул қилади, аммо улар орасида бир нечта мактабларнинг қабул стратегиясида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Натижада синфнинг 60%и ЭД номзодлари орасидан танланади ва бу бир неча йил олдинги 30-35% га нисбатан анча катта ўсишдир[39].

Шунга ўхшаш тенденсия энг рақобатбардош либерал санъат коллежларида эрта қабул ва қабул қилиш рақамлари бўйича мавжуд бўлиб, ушбу мактабларда синфнинг 50% дан ортиқ квотаси ЭД номзодлари томонидан тўлдирилган, 2012-13 йилларда бу кўрсаткич атиги 44% эди. Шуниси эътиборга лойиқки, одатий қабул қилиш сони, одатий қабул қилиш даражаси, ЭДга қабул қилиш даражаси ва умумий қабул қилиш даражаси пасайган бўлса ҳам, ЭД қабул қилишнинг мутлақ сони ортди.

ЭД учун қабул статистикаси: 2019–2022 йил кузидаги қабул даражаси ўртача 25%дан баланд бўлган АҚШ тадқиқот университетлари
16 университет: Cолумбиа, Броwн, Пенн, Дартмоутҳ, Cорнелл, Дуке, Нортҳwестерн, Вандербилт, Жоҳнс Ҳопкинс, Риcе, WУСТЛ, Туфц, Cарнегиэ Меллон, Эморй, НЙУ, Бостон Университети
Биринчи
курс
ЭД
аризалар (а)
ЭД
қабул қилинган (б)
ЭД
қабул фоизи (б/а)
Умумий
қабул қилинганлар (c)
ЭДда қабул қилинганларнинг
умумийга
нисбати (б/c)
Жами
номзодлар (д)
Жами
қабул қилинганлар (э)
Умумий
қабул фоизи (э/д)
РД
аризалар (д-а)
РД
қабул қилинганлар (э-б)
РД
қабул қилинганлар
фоизи
(э-б)/(д-а)
2012–13 38,840 11,471 29.5% 32,373 35.4% 438,455 90,978 20.7% 399,615 79,507 19.9%
2013–14 41,668 11,965 28.7% 32,246 37.1% 461,805 89,149 19.3% 420,137 77,184 18.4%
2014–15 44,535 12,887 28.9% 33,325 38.7% 489,518 90,153 18.4% 444,983 77,266 17.4%
2015–16 48,104 13,281 27.6% 33,150 40.1% 506,421 89,428 17.7% 458,978 76,363 16.6%
2016–17 51,466 14,003 27.2% 33,546 41.7% 527,239 88,129 16.7% 476,490 74,373 15.6%
2017–18 55,128 14,800 26.8% 33,702 43.9% 545,256 84,015 15.4% 490,857 69,471 14.2%
2018–19 62,598 16,328 26.1% 33,843 48.2% 595,711 77,476 13.0% 533,482 61,287 11.5%
2019–20 71,776 16,787 23.4% 32,899 51.0% 624,089 72,266 11.6% 552,567 55,566 10.1%
2020–21 72,108 17,681 24.5% 33,495 52.8% 608,127 81,025 13.3% 536,019 63,344 11.8%
2021–22 90,193 18,963 21.0% 36,013 52.7% 775,015 74,468 9.6% 684,823 55,505 8.1%
2022–23 94,335 18.841 20.0% 34,215 55.1% 802,988 69,070 8.6% 708,653 50,229 7.1%
ЭД учун қабул статистикаси: 2019–2022 йил кузидаги қабул даражаси ўртача 25%дан баланд бўлган АҚШ либерал арц коллежлари
23 либерал арц коллежлари: Помона, Cларемонт МcКенна, Питзер, Сwартҳморе, Боwдоин, Батес, Cолбй, Амҳерст, Wиллиамс, Барнард, Ҳарвей Мудд, Cолорадо Cоллеге, Миддлебурй, Wеслеян, Ҳамилтон, Cолгате, Вассар, Ҳаверфорд, Cарлетон, Давидсон, Wеллеслей, Wашингтон & Леэ, Гриннелл
Биринчи
курс
ЭД
аризалар (а)
ЭД
қабул қилинган (б)
ЭД
қабул фоизи (б/а)
Умумий
қабул қилинганлар (c)
ЭДда қабул қилинганларнинг
умумийга
нисбати (б/c)
Жами
номзодлар (д)
Жами
қабул қилинганлар (э)
Умумий
қабул фоизи (э/д)
РД
аризалар (д-а)
РД
қабул қилинганлар (э-б)
РД
қабул қилинганлар
фоизи
2012–13 13,018 4,988 38.3% 11,275 44.2% 137,864 29,517 21.4% 124,846 24,529 19.6%
2013–14 13,908 5,175 37.2% 11,299 45.8% 141,246 28,820 20.4% 127,338 23,645 18.6%
2014–15 14,214 5,117 36.0% 11,387 44.9% 143,625 29,346 20.4% 129,411 24,229 18.7%
2015–16 15,233 5,355 35.2% 11,493 46.6% 153,964 29,853 19.4% 138,731 24,498 17.7%
2016–17 15,100 5,622 37.2% 11,467 49.0% 157,988 29,188 18.5% 142,888 23,566 16.5%
2017–18 16,247 5,850 36.0% 11,540 50.7% 166,967 29,168 17.5% 150,720 23,318 15.5%
2018–19 17,496 5,972 34.1% 11,808 50.6% 184,066 29,585 16.1% 166,570 23,613 14.2%
2019–20 18,146 6,058 33.4% 11,641 52.0% 195,740 28,613 14.6% 177,594 22,555 12.7%
2020–21 17,983 6,217 34.6% 11,006 56.5% 188,271 30,660 16.3% 170,288 24,443 14.4%
2021–22 19,138 6,592 34.4% 12,822 51.4% 226,249 29,888 13.2% 207,111 23,296 11.2%
2022–23 20,398 6,612 32.4% 12,184 54.3% 243,031 28,284 11.6% 222,633 21,672 9.7%

Манбалар

  1. ↑ Ҳернандез, Мичеле А.. А ис фор Адмиссион: Тҳе Инсидер'с Гуиде то Геттинг инто тҳе Ивй Леагуэ анд Отҳер Топ Cоллегес. Гранд Cентрал Публишинг, 2009 — 33-бет. ИСБН 978-0-446-54067-4. 
  2. ↑ Тҳе Фаcц Абоут Апплйинг Эарлй: Ис Ит Ригҳт Фор Ёу?
  3. ↑ Моон, Кристен „Эарлй Деcисион ИИ Cоллегес: Тҳе Cомплете Лист. Форбес, Деc 13, 2018“. Форбес. Қаралди: 2019-йил 29-август.
  4. ↑ 4,0 4,1 Ҳоовер, Эриc. „Э.Д. ИИ: Тҳе Нот-Со-Эарлй Деcисион“ (2015-йил 26-октябр). Қаралди: 2019-йил 20-сентябр.
  5. ↑ НПР: Ҳарвард Эндинг Эарлй Адмиссионс Проcесс
  6. ↑ Принcетон: Принcетон то энд эарлй адмиссионс
  7. ↑ „Принcетон то реинстате эарлй адмиссион програм“.
  8. ↑ „Эарлй аcтион ретурнс“ (2011-йил 24-феврал).
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 „Аск тҳе Эхперц: Эарлй Деcисион анд Эарлй Апплиcатион“. Петерсон'с Cоллеге Сеарч (2012-йил 7-июл). Қаралди: 2012-йил 7-июл.
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 Эриcа Л. Греэн, Април 10, 2018, Жустиcе Департмент Лаунчес Пробе оф Cоллеге Эарлй Адмиссионс, 'Тҳе Неw Ёрк Тимес, Ретриэвед Април 11, 2018
  11. ↑ 11,0 11,1 „Эарлй Деcисион – Финанcиал Аид“. Тҳе Принcетон Ревиэw (2012-йил 7-июл). Қаралди: 2012-йил 7-июл.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 Роберт Ж. Масса.. „Тҳе Cасе фор Эарлй Деcисион“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2010-йил 13-декабр). Қаралди: 2012-йил 7-июл.
  13. ↑ 13,0 13,1 Граcе Wонг.. „Эарлй деcисион аcтион план: Ёур чилд ҳас беэн аccептед то тҳе cоллеге оф тҳеир дреамс – бут аре ёу суре ёу cан аффорд ит?“. CНН/Моней (2005-йил 12-декабр). 2024-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-сентябр.
  14. ↑ Аннамариа Андриотис.. „До Эарлй Деcисион Студенц Гет Море Аид?“. СмартМоней (2009-йил 10-ноябр). Қаралди: 2023-йил 13-сентябр.
  15. ↑ Лйнн О'Шаугҳнессй.. „Эарлй Деcисион: 10 Тҳингс Ёу Неэд То Кноw Абоут Апплйинг“. CБС Неwс (2011-йил 8-сентябр). Қаралди: 2023-йил 13-сентябр.
  16. ↑ 16,0 16,1 Диана Ҳансон; Эстҳер Wаллинг; Cраиг Меистер; Кристен Табун (Новембер 16, 2011). „Wҳич Cоллеге Адмиссионс Деадлине Шоулд Ёу Чоосе?“. УС Неwс. Қаралди: 2011-12-12.
  17. ↑ 17,0 17,1 Ким Cларк.. „6 Киндс оф Студенц Шоулдн'т Апплй то Cоллеге Эарлй: Лате блоомерс анд тҳосе wҳо неэд финанcиал аид бенефит фром регулар апплиcатионс.“. УС Неwс (2010-йил 27-декабр). Қаралди: 2012-йил 7-июл.
  18. ↑ 18,0 18,1 Ким Cларк.. „Эарлй Апплиcанц Море Ликелй то Гаин Cоллеге Адмиссион: Ҳигҳер адмиссион рате оф эарлй cоллеге апплиcанц фуэлс cонтроверсй“. УС Неwс (2010-йил 15-декабр). Қаралди: 2012-йил 7-июл.
  19. ↑ „Тҳе Финанcиал Аид Эффеcт он Эарлй Деcисион анд Эарлй Апплиcатион“. Петерсон'с Cоллеге Сеарч (2012-йил 7-июл). Қаралди: 2012-йил 7-июл.
  20. ↑ 20,0 20,1 „Ҳоw Эарлй Деcисион Cан Аффеcт Финанcиал Аид“. CоллегеМадеСимпле.cом (2012-йил 7-июл). 2012-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-июл.
  21. ↑ Сcотт Жасчик.. „Элите университиэс суррендер то эарлй адмиссионс“ (2011-йил 25-феврал). Қаралди: 2011-йил 12-декабр.
  22. ↑ Гаил МарксЖарвис.. „Апплйинг то cоллеге? 'Эарлй деcисион' cоулд cост море“. Чиcаго Трибуне: Бусинесс (2010-йил 20-сентябр). 2012-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-июл.
  23. ↑ 23,0 23,1 23,2 Сараҳ Wинклер. „Ҳоw Эарлй Деcисион Аффеcц Финанcиал Аид“. ҲоwСтуффWоркс.cом (2012-йил 7-июл). Қаралди: 2012-йил 7-июл.
  24. ↑ Франк Бруни, Деcембер 21, 2016, Тҳе Неw Ёрк Тимес, Тҳе Плагуэ оф 'Эарлй Деcисион', Ретриэвед Деcембер 21, 2016, "...Ит сигнифиcантлй дисадвантагес студенц фром лоw-инcоме анд миддле-инcоме фамилиэс, wҳо аре ..."
  25. ↑ 25,0 25,1 25,2 Марк Кантроwитз.. „Гуиданcе Оффиcе: Ансwерс Абоут Финанcиал Аид, Парт 6“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2009-йил 11-апрел). Қаралди: 2012-йил 7-июл.
  26. ↑ „Реcруитмент анд Йиэлд Стратегиэс“. 2017-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-сентябр.
  27. ↑ Ничолас Тҳомпсон.. „Плайинг Wитҳ Нумберс: Ҳоw У.С. Неwс мисмеасурес ҳигҳер эдуcатион анд wҳат wе cан до абоут ит“ (2000-йил 1-сентябр). 2013-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-январ. „... У.С. Неwс ранкингс дон'т меасуре ҳоw муч студенц леарн; ...“.
  28. ↑ „УВА Аддс Эарлй Деcисион Оптион“ (2019-йил 29-май). 2019-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-сентябр.
  29. ↑ „Бостон Cоллеге то Лаунч Эарлй Деcисион Програм“. 2020-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-сентябр.
  30. ↑ Диана Ҳансон; Эстҳер Wаллинг; Cраиг Меистер; Кристен Табун (Новембер 16, 2011). „Wҳич Cоллеге Адмиссионс Деадлине Шоулд Ёу Чоосе?“. У.С. Неwс & Wорлд Репорт. Қаралди: 2023-09-14.
  31. ↑ Петер Ван Бускирк.. „Тҳе Cоллеге Адмиссионс Инсидер: Деcиде иф ан Эарлй Деcисион Cоллеге Апплиcатион ис тҳе Ригҳт Чоиcе“. У.С. Неwс & Wорлд Репорт (2011-йил 19-сентябр). Қаралди: 2023-йил 14-сентябр.
  32. ↑ „Финанcиал Аид анд Эарлй Деcисион“. Cоллеге Cонфидентиал (2012-йил 7-июл). Қаралди: 2023-йил 14-сентябр.[сайт ишламайди]
  33. ↑ Чристопҳер Аверй; Андреw Фаирбанкс, Ричард Зеcкҳаусер (2004). Тҳе Эарлй Адмиссионс Гаме: Жоининг тҳе Элите. Cамбридге, Массачусетц: Ҳарвард Университй Пресс. ИСБН 0-674-01620-3.
  34. ↑ 34,0 34,1 Маргарет Лофтус.. „Кноw иф Апплйинг то Cоллеге Эарлй ис Ригҳт фор Ёу: Геттинг ин cоулд бе эасиэр, бут а сеарч фор финанcиал аид мигҳт суффер“. У.С. Неwс & Wорлд Репорт (2011-йил 12-сентябр). Қаралди: 2012-йил 7-июл.
  35. ↑ Стеве Cоҳен.. „Топ 10 мйтҳс оф cоллеге адмиссионс“ (2011-йил 23-сентябр). Қаралди: 2011-йил 12-декабр.
  36. ↑ „Аccептанcе рате ҳиц реcорд лоw 8.7 перcент“. риcетҳрешер.орг. 2019-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-сентябр.
  37. ↑ „Апплиcатионс то НЙУ Эхcеэд 84,000“. ню.эду. 2019-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-сентябр.
  38. ↑ 38,0 38,1 „Эарлй Деcисион Апплиcатионс то БУ Сурге, Матчинг Натионал Тренд“. бу.эду. 2019-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-сентябр.
  39. ↑ 39,0 39,1 „Wашингтон Университй ин Ст. Лоуис сеэс 70 перcент инcреасе ин апплиcатионс“. 2019-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-сентябр.
  40. ↑ „НЙУ Cоммон Дата Сет 2018–19“. ню.эду. 2019-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-сентябр.