ЭПАМ Сйстемс
|
| |
| Тури | Оммавий компания |
|---|---|
| Хизматлари | дастурий таъминот ишлаб чиқариш |
| Биржа листинги | НЙСЕ: ЭПАМ |
| Қачон асос солинган | 1993 |
| Жойлашуви | Нютаун, Пенсилвания (АҚШ) |
| Асосчи(лари) | |
| Директори | Аркадий Добкин Президент ва директорлар кенгаши раиси |
| Айланма даромади |
|
| Ишчилар сони |
|
| Вебсайти | ҳттпс://www.эпам.cом |
ЭПАМ Сйстемс – 1993-йилда ташкил этилган американинг ахборот технологиялари компанияси. Асосий фаолият йўналиши буюртма асосида дастурий таъминот ишлаб чиқаришдан иборат. Бош қароргоҳи Пенсилвания штатининг Нютаун шаҳрида жойлашган бўлиб, дунёнинг 40 га яқин давлатларида ўз бўлимларига эга[1].
Тарихи
ЭПАМъга 1993-йилда икки синфдош Аркадий Добкин ва Леонид Лознер томонидан асос солинган[2]. Компаниянинг номи "Эффеcтиве Программинг фор Америcа" (Америка учун самарали дастурлаш) сўзларидан олинган. Биринчи офислар АҚШ ва Беларусда очилган бўлиб, кейинчалик компания ўз офисларини Австрия, Австралия, Арманистон, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Ҳиндистон, Ирландия, Қозоғистон, Канада, Хитой, Мексика, Нидерландия, БАА, Полша, Россия, Сингапур, Украина, Ўзбекистон, Чехия, Швеция, Швейсария, Қирғизистон давлатларида очди.
Фонд биржасига жойлаштирилиши
2012-йил 25-январда компания Ню-Ёрк фонд биржасида ИПО ўтказишга тайёргарлик бошланганини эълон қилди. Компания хабарида айтилганидек, ЭПАМ Сйстемсъдаги энг катта улуш Сигулер Гуфф & Cо инвестиция компаниясига тегишли фондлар томонидан сотилиши мумкин: ИПЎдан сўнг улар ЭПАМ Сйстемсъдаги улушларини 52,5 фоиздан 41,2 фоизгача камайтиради. Таъсисчи ва бош директор Аркадий Добкин компания аксияларининг 2 фоизини сотишни режалаштирган эди. Ҳиссадорлар копаниянинг 14 фоиз аксиясини жойлашмоқчи эди. Режага кўра, қўшимча эмиссия аксияларининг яна 3,6% компаниянинг ўзи томонидан сотилади ва жойлаштириш ҳажми (17,7% ни) 133,2 миллион долларни ташкил этади[6].
ИПО 8-феврал куни бўлиб ўтди ва таҳлилчилар томонидан муваффақияциз деб баҳоланди[3]. Жойлаштириш вақтида 6 миллион дона аксия (оширилган капиталнинг 14,7 фоизи) 72 миллион долларга ёки ҳар бир қимматли қоғоз учун 12 долларга сотилди (аввал ЭПАМ ҳар бир қимматли қоғоз учун 16-18 доллар нарх оралиғини эълон қилган эди). Сотилган аксияларнинг 33% - қўшимча эмиссия. ИПО баҳосига кўра, бутун компаниянинг қиймати 488 миллион долларни ташкил этди[7].
2 йил ичида, 2014-йил июн ойида компаниянинг капиталлашуви 4 баравардан ортиқ ўсди ва 2,14 миллиард долларни ташкил қилди[4]. 2022-йил январ ойида ЭПАМ капиталлашуви 36,4 миллиард долларни ташкил этди[5].
Сотиб олиниши
2004-йил март ойида ЭПАМ Венгрияда Фатҳом Течнологй, 2006-йил сентабрда эса Россияда ВДИ-ни сотиб олди. Бунинг натижасида 2200 кишидан иборат ЭПАМ Сйстемс номи остида ягона компанияни ташкил қилинди[6].
2016-йилда ЭПАМ 400 нафар ходимга эга Хитойнинг Дехтрйс компаниясини сотиб олди[7].
2018-йилда ЭПАМ 150 дан ортиқ ходимга эга Американинг Cонтинуум компаниясини[17], шунингдек, Буюк Британиядаги 100 та энг яхши рақамли агентликлардан бири бўлган ТҲ_НК рақамли агентлигини сотиб олди[8][9].
2021-йил декабр ойида ЭПАМ С&П 500га қўшилди[10].
2021-йил май ойида ЭПАМ Сйстемс Форбес Глобал 2000 рўйхатида 1804-ўринни эгаллади[11]
Фаолият кўрсаткичлари
| Даромад | Соф фойда | |
|---|---|---|
| 2014 | 730,0 млн доллар[12] | |
| 2015 | 914,1 млн доллар | 84,5 млн доллар[13] |
| 2016 | 1,16 млрд доллар | 99,3 млн доллар[13] |
| 2017 | 1,45 млрд доллар | 172,9 миллион долларлик операцион фойда билан 72,76 миллион доллар[14] |
| 2018 | 1,84 млрд доллар | 240,3 млн доллар[15] |
| 2019 | 2,29 млрд доллар | 261 млн доллар[16]. |
| 2020 | 2,66 млрд доллар | 327,1 млн доллар[17]. |
Фаолияти
- Ахборот технологиялари соҳасида консалтинг
- Дастурий таъминот ишлар чиқиш
- Дастурлаштириш
- Дастулрий таъминотни текшириш
- Рақамли стратегияларни ишлаб чиқиш.
Компания Украинадаги ҳарбий вазият фонида
Россиянинг Украинага босқинига компания президенти Аркадий Добкиннинг фикр билдирмагани ва украин ҳарбийларига ёрдам беришга чақириқларни рад этгани 14000 нафар украиналик ҳамда 18000 нафар рус ва беларус ходимлар ўртасида зиддиятларни келтириб чиқарди[18]. Кейинчалик компания ўз украин ҳодимларида 1000 АҚШ қоллари миқдорида ёрдам кўрсатган ва Украинада Старлинк тизимларини йўлга қўйишга кўмаклашган[19][20]. Бундан ташқари компания Украинага ёрдам фондини ишга тушириш ва 100 млн доллар ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олди. 2022-йил апрел ҳолатида компания Беларусдаги фаолиятини давом эттирган ҳолда Россияда ўз фаолиятини тўхтатди[21].
Манбалар
- ↑ „О нас“ (ру). cареэрс.эпам.бй. 2020-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
- ↑ „«Ведомостям» стало известно о крупнейшей сделке на рынке ПО на постсоветском пространстве.“ (деадлинк). // эпам-гроуп.ру со ссылкой на Ведомости. 2012-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 9-феврал.
- ↑ Роман Дорохов. „Эпам разместилась дешевле своих запросов“ (ру) (деадлинк). «Ведомости» (2012-йил 9-феврал). 2012-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-март.
- ↑ Мария Коломыченко. „Эпам нахимичила“ (ру). Коммерсантъ (2014-йил 10-июн). 2014-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-август.
- ↑ „ЭПАМ Сйстемс Маркет Cап“ (эн). йчарц.cом. 2022-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-феврал.
- ↑ Владимир Митин. „ЭПАМ и ВДИ объединились“ (деадлинк). ПC Wеэк (2006-йил 26-сентябр). 2013-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 20-июн.(рус.)
- ↑ „ЭПАМ поглотила ещё одного китайского разработчика со штатом в 400 сотрудников“ (деадлинк). дев.бй (2016-йил 28-июн). 2016-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 29-июн.
- ↑ „ЭПАМ поглотила американскую Cонтинуум“ (ру). дев.бй. 2018-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-март.
- ↑ „Цифровое консалтинговое агентство ТҲ_НК присоединяется к ЕРАМ!“ (ру). ЭПАМ. 2019-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-май.
- ↑ С&П Доw Жонес Индиcес. „ЭПАМ Сйстемс Сет то Жоин С&П 500“ (эн). www.прнеwсwире.cом. 2022-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-апрел.
- ↑ „ЭПАМ Сйстемс (ЭПАМ)“ (эн). Форбес. 2022-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-апрел.
- ↑ „ЭПАМ Сйстемс, Инc. Репорц Ресулц фор Фоуртҳ Қуартер анд Фулл Еар 2014“ (эн). Эпам.cом. Қаралди: 2020-йил 31-март.[сайт ишламайди]
- ↑ 13,0 13,1 „ЭПАМ Репорц Ресулц фор Фоуртҳ Қуартер анд Фулл Еар 2016“ (эн). ЭПАМ. 2021-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-март.
- ↑ „Выручка ЭПАМ в 2017 году приблизилась к 1,5 млрд. долларов“ (ру). Белмаркет.бй. 2021-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-март.
- ↑ „ЭПАМ Репорц Ресулц фор Фоуртҳ Қуартер анд Фулл Еар 2018“ (эн). ЭПАМ Сйстемс. 2020-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-март.
- ↑ „ЭПАМ Репорц Ресулц фор Фоуртҳ Қуартер анд Фулл Еар 2019“ (ру). ЭПАМ. 2021-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-март.
- ↑ „ЭПАМ Репорц Ресулц фор Фоуртҳ Қуартер анд Фулл Еар 2019“ (эн). ЭПАМ Сйстемс. 2022-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-феврал.
- ↑ Галлагҳер, Рян. „Украине Станcе бй У.С. Теч Фирм Эпам Спаркс Интернал Диссенсион“. Блоомберг (2-март 2022-йил). Қаралди: 2022-йил 27-март.
- ↑ Мартин, Иаин. „Украине Wар Дивидес Эмплоеэс Ат Америcан Теч Cомпанй Тҳат Страддлес Тҳе Фронт Линес“. Форбес.cом (3-март 2022-йил). Қаралди: 2022-йил 27-март.
- ↑ Сапитон, Михаил „ЭПАМ полностью уходит из России и запускает фонд помощи украинцам – письмо основателя компании“ (ру). Форбес.уа (8-апрел 2022-йил). Қаралди: 26-апрел 2022-йил.
- ↑ „ЭПАМ Сйстемс Бегинс Проcесс оф Эхитинг Оператионс ин Руссиа“ (ЭН-УС). МаркетWатч. 2022-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-апрел.