Девнинг уяси
Qiyofa
Девнинг уяси (Девнинг ғори)
Девнинг уяси, Девнинг ғори (Қорақолпоқчада - Дáwдин уясı). Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани Қусқанатов тоғ тизмаларидан бирида "Девнинг уяси" деган ғор бор. Бу жой туман марказидан 15 км масофадаги Қусқанатовнинг жанубида жойлашган. Ғорнинг узунлиги 8-10 м, эни 1,5-2 м, баландлиги эса 4-5 м атрофида.
Бу жой ҳақида маҳаллий аҳоли ўртасида кўп вақтдан бери бир нечта ривоятлар айтилиб келади. Ғорга кириш жойи атрофидан тахминан 3 метр баландликда жойлашган. Ғорга киргандан сўнг йўл бурилиб, қисқариб боради ва юқорига қараб давом этади. Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда ғорнинг давоми вақт ўтиши билан ёғин-сочин ва қор таъсирида бузилиб, ўрни кўмилиб қолган бўлиши мумкин.
-
Девнинг уяси (Ғорнинг кириш қисми)