Депортация
Депортация (лотинча: депортатио - бадарға, сургун қилиш) — жиноий ёки маъмурий жазо чораси сифатида давлатдан мажбуран чиқариб юбориш, ҳайдаш. Ҳуқуқда Депортация термини Франсия жиноят қонунчилигига кўра, 18— ХИХ асрларда (1721 - йилда Гвианага) қўлланган сургуннинг алоҳида кўринишларини англатган. Депортациядан рецидивист жиноятчилар билан бирга жамият учун номатлуб кишиларни жазолашда фойдаланилган. Кўпинча у ё бу давлатга ғайриқонуний келиб қолган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар Депортация қилинади. 1920—40 йиллардаги оммавий қатағонлар даврида собиқ Иттифоқнинг кўп халқлари Депортацияга дучор бўлган.
Терминнинг келиб чиқиш тарихи
Депортация атамаси франсуз жиноят ҳуқуқида ХВИИ—ХВИИИ асрларда сургуннинг махсус турларини билдириш учун пайдо бўлган. Биринчи марта сиёсий жиҳатдан ишончсиз шахсларни Гвианага депортация қилиш 1791 йилда “Шубҳаллар қонуни” билан белгиланди.
Депортация, шу жумладан умрбод депортация, 1810 йилги Франсия Жиноят кодексида назарда тутилган сургун бўлиб, қит'а ҳудудидан ташқарида, 1872 йил 23 мартдаги қонун билан белгиланган депортация жойларида умрбод қолишдан иборат эди. Бу қонун Ну оролида марказий депортация лагерини ва Дюко ярим оролида (Янги Каледония) сургун қилинганлар учун мустаҳкам жой (қал'а) яратишни назарда тутган. Депортация фақат рецидивист жиноятчиларни жазолаш учун эмас, балки инқилобчиларга қарши қатъий чоралар кўриш учун ҳам қўлланилган (1872 йилда асирга олинган коммунарлар Янги Каледония архипелагидаги оролларга сургун қилинган).
Тарихий нуқтаи назардан, депортация Франсияда 1880 йилдан бери қўлланилмайди.
Тинч аҳолини депортация қилиш учун жавобгарлик
Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвенциясининг 4-сонли баённомасига мувофиқ, ҳеч ким ўзи фуқароси бўлган давлат ҳудудидан чиқариб юборилиши ва ҳеч бир фуқаронинг ўз давлати ҳудудига кириши тақиқланиши мумкин эмас.
1998 йил 17 июлдаги Халқаро Жиноят Суди Рим Статутининг 7-моддасига кўра, “аҳолини депортация қилиш ёки мажбуран кўчириш” инсониятга қарши жиноят ҳисобланади ва халқаро жиноий жавобгарликка тортилади.
Россия Федерациясининг жиноий қонунчилигида тинч аҳолини депортация қилиш тақиқланган уруш усуллари ва воситаларидан фойдаланиш ҳолатларидан бири бўлиб, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 356-моддасига кўра жиноят ҳисобланади.
Замонавий ҳуқуқда депортация
Ҳозирги вақтда депортация атамаси бирор бир мамлакатдан маъмурий чора сифатида чиқариб юбориш билан синоним бўлиб, фақат чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланиладиган ва уларни қабул қилувчи давлатдан ташқарига назорат остида ихтиёрий равишда тарк этиш ёки мажбуран (шу жумладан, миршаблар ҳамроҳлиги, кузатуви остида) чиқариб юборишдан иборат бўлган маъмурий жазо турини билдиради.
Россия Федерациясида депортация
Бироқ, замонавий Россия илм-фанида чиқариб юбориш ва депортация тушунчаларининг ўзига хослиги ҳақидаги масала мунозарали ва кўплаб олимларнинг фикрига кўра, бу тушунчаларни бир хил деб ҳисбламоқ нотўғри бўлади экан. Шу билан бирга, миграция соҳасидаги ҳуқуқий ёрдамни ўрганувчи олимлар ушбу тушунчаларни фарқлашда қийинчиликларга дуч келишади. Ўз навбатида, Россия Федерациясига кириш ва Россия Федерациясидан чиқишнинг ҳуқуқий режимларини ўрганувчилар, шунингдек, Россия Федерациясидан чиқиб кетишнинг ҳуқуқий режимларини, давлат чегараси, давлат хавфсизлигини, шу жумладан, иммиграцияни таъминлаш доирасида шуғулланувчиларда бундай қийинчиликлар юзага келмайди, чунки улар асосан чиқариб юбориш бўлимида баён этилган фикрга амал қиладилар.
Депортация - чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Россия Федерациясида қолиши (яшаши) учун қонуний асослар йўқолган ёки тугатилган тақдирда уни Россия Федерациясидан мажбуран чиқариб юбориш деб тушунилади.
(2002 йил 25 июлдаги 115-ФЗ-сонли "Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида" Федерал қонунининг 2-моддаси 1-қисмининг 16-банди)
Депортация фақат тегишли қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича амалга оширилади. Чет элликларнинг ноқонуний кириши, мамлакатда бўлиш қоидаларининг бузилиши, шунингдек чет эл фуқаросининг кириб келаётган давлатда қолиб кетиши учун қонуний асосларнинг йўқолиши ёки бекор қилиниши депортация учун асос бўлиши мумкин.
Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвенциясининг 7-сонли баённомасига (1-модда) мувофиқ, давлат ҳудудида қонуний равишда яшовчи чет эл фуқароси ундан чиқариб юборилиши мумкин эмас. Ўз навбатида, у қуйидагиларга:
а) ўзини чиқариб юборишга қарши далиллар тақдим этилиши;
б) ишини қайта кўриб чиқиши ва
в) ваколатли органларга тақдим этилиши учун имконияти бўлиши керак.
Депортация қуйидаги тоифадаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди:
аризани кўриб чиқиш тугагунига қадар қочқин деб тан олиниши ёки бошпана сўраб мурожаат қилганлар;
қочқин сифатида тан олинган ёки сиёсий бошпана олганларга;
қочқин мақоми ёки бошпана бериш рад этилган, қочқин мақомини йўқотган ёки қочқин мақомидан маҳрум қилинган ва ирқий сабабларга кўра ҳаёти ёки эркинлиги таъқиб қилиниш хавфи остида бўлган, дин, фуқаролик, маълум бир ижтимоий гуруҳга ёки сиёсий қарашга мансублиги бўйича маълум бир давлат ҳудудига ўз хоҳишига қарши чиқариб юборилиши мумкин бўлмаган шахслар;
дипломатик ва консуллик муассасалари ходимлари, дипломатик иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар.
Чиқариб юбориш
Чет эл фуқаросини депортация қилишнинг иложи бўлмаган холталарда (депортацияни амалга ошириш учун асослар етарли бўлмаса) миллий хавфсизлик, жамоат тартиби, маънавий қадриятларни, аҳоли саоматлиги, давлат фуқаролари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш манфаатларини кўзлаб, чет эллик фуқаро қабул қилувчи давлатдан чиқариб юборилиши мумкин.
Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 3.10-бандига мувофиқ, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни Россия Федерациясидан маъмурий чора сифатида чиқариб юбориш - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Россия Федерациясидан ташқарида, Россия Федерацияси Давлат чегараси орқали мажбурий ва миршаблар ҳамроҳлиги, назорат остида чиқариб юбориш ва айрим ҳолларда Россия Федерацияси қонунчилигида назарда тутилган - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясидан назорат остида мустақил равишда чиқариб юборилиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик чораси сифатида Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш кўпинча суд томонидан тайинланади.
2013 йил август ойидан бошлаб Россия Федерациясида иммиграция назорати чоралари кучайтирилди ва Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси (чет эл фуқаросини маъмурий чиқариб юбориш учун асослар беради)га мувофиқ, чет эл фуқароси томонидан Россия Федерациясининг миграция қонунчилигини бузиш (яшаш жойида рўйхатдан ўтмаганлик, рухсатномасиз ишга жойлашиш), ҳатто Россия Федерациясида бир кун бўлиш шартларини бузиш) суд томонидан чет эл фуқароларини Россия Федерациясидан чиқариб юбориш каби жазо тайинланганлиги учун асос бўлиши мумкин. Бундан ташқари, амалдаги қонунчиликка кўра, маъмурий чора сифатида чиқариб юбориш миграция қонунчилигини такроран бузганлик учун муқобил бўлмаган жазо тури ҳисобланади.
"Россия Федерациясидан чиқиш ва Россия Федерациясига кириш тартиби тўғрисида" 114-сонли Федерал қонунининг 27-моддасига мувофиқ, агар Россия Федерациясидан чиқариб юбориш каби маъмурий жавобгарлик чораси хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахс, чет эл фуқароси маъмурий чиқариб юборилган кундан бошлаб беш йил давомида Россия Федерацияси ҳудудига киришига рухсат этилмайди.
Шунингдек, 2002 йил 25 июндаги 115-сонли "Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида" ги Федерал қонунига биноан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорга кўра, чет эл фуқаросига РВП, яшаш учун рухсатнома, фуқаролик, ишлаш учун рухсатнома беришни рад этиш уни мамлакатдан чиқариб юбориш учун асос бўлиши мумкин. Лекин қарши даъволар тўғри бўлмаслиги мумкин, чунки Россия Федерацияси ҳудудида қариндошлари ёки турмуш ўртоғининг бўлиши қонуний равишда депортацияни тақиқлайди, лекин кўп ҳолларда бу суд қарорига шикоят қилиш орқали амалга оширилади (ҳатто суд мажлиси бошланишидан олдин никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, вақтинчалик бошпана, қочқинлик гувоҳномаси ёки бошқа ҳужжатлари мавжуд бўлса ҳам) ёки яна бошқа тартиб билан бекор қилинади.
Депортациядан фарқли ўлароқ, чиқариб юбориш маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида жазо ҳисобланади. Чиқариб юбориш экстрадиция жараёнининг бир қисми сифатида амалга оширилиши мумкин.
Чет элликларни жамоавий шаклда чиқариб юбориш тақиқланади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |