Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Дарвин мукофоти

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Дарвин мукофоти 1985-йиллар атрофида Усенет янгиликлар гуруҳи томонидан тақдим қилинган саркастик мукофот ҳисобланади. У инсоният эволюциясига ўз ҳаракатлари сабабли ўзининг генини тарқатмаслик орқали ривож қўшган инсонларга берилади.

Лойиҳа 1993-йилда веб-саҳифанинг яратилиши билан, ундан сўнг 2000-йилда Уэндй Норткат томонидан ёзилган бир қанча китоблар серияси билан оммалашади. Мукофот мезони: Чарлз Дарвин руҳи шарафига, инсониятнинг умумий генини ўз генидан ўзини қурбон қилиш орқали ҳимоя қилишга эришган инсонларга берилади. Дарвин мукофоти совриндорлари ўзларини аҳмоқона ҳолатларда ўлдиришади ва турларнинг узоқ яшаб қолиши эҳтимоллигни оширади.

Ўзини бахциз ҳодиса туфайли стериллаш ҳам мукофотни олишга сабаб бўлади, аммо веб-саҳифада айтилишича афзали ўлгандан кейин беришдир. Агар воқеа давомида кузатувчилардан бири воқеа туфайли вафот эца, бу номзод мукофотга нолойиқ деб топилади, чунки кузатувчиларнинг инсоният генига ижобий таъсир кўрсатиш эҳтимоли мавжуд. Номзоднинг ўлишидан олдин уни фарзанди бўлиши, яни ўзидан аввалроқ зуррият қолдириши уни мукофотдан маҳрум қилмайди, зеро аввалги зурриёд вақтида бу даражада аҳмоқлик бўлмагандир.

Тарихи

Дарвин мукофоти тарихи 1985-йил бошларига Усенет гуруҳининг муҳокамаларига бориб тақалади. 1985-йил 7-августда мукофот инсоният генини ўз генидан сақлаш учун ўзини ўлдириб жуда буюк қурбонлик қилганларга берилиши ҳақида баён этилади. Исталган ўзининг аҳмоқлиги билан вафот этган одам ҳам мукофотга лойиқ деб топилавермайди. Энг биринчи мукофот савдо автоматига слоган ва қайтариб олиш жараёнида уни ўзига тортиб юбориш туфайли вафот этган одамга берилди. Яна бир мукофотга мисол тариқасида ўзининг ЖАТО Роcкет (Чевролет Импала) машинаси орқали реактив самалёт тезлигига чиқишга уринган одам билан боғлиқ ва у 400–480 км/ҳ тезлик билан қояга урилиш туфайли вафот этган. Уэндй Норткат айтиши бўйича веб-саҳифа унинг ўзи томонидан юргазилади, барча Дарвин мукофоти совриндорлари эса Дарвин томонидан тасдиқланади. Бир қанча хабарлар интернет орқали қидирилганда улар асосан ёлғонлиги келиб чиқди.

Веб-саҳифа ва китоблар коллексияси 1993-йилда Уэндй Норткат томонидан бошланган, у Беркелейдаги Калифорния университетида молекуляр биология фани профессори бўлган. У қўшни ҳудудларда тадқиқотлар ўтказган ва жумладан Станфорд университети неуробиология йўналишига ўқишга кирган. Бўш вақтларида, у Дарвин саҳифасини турли нарсалар билан бойитди.

1998-йилда у ишни тарк этди ва мақсади 1999-йил сентабрдан китоблари ва веб-саҳифасига вақт ажратишини айтган. 2002-йилда веб-саҳифа ойига 7 миллион фойдаланувчи томонидан кузатилди.

У, даставвал, китобини чоп эттиришда қийналди, чунки кўп нашриётлардан инкор жавобларини олди, бунга сабаб эса ўзаро келишмаслик ҳисобланади, яъни нашриётлар китобни чоп қилдиришдан аввал веб-саҳифадан воқеаларни ўчириб ташлашни айтишда ва бунга Норткат йўқ дейди. Ваниҳоят, у китоблардаги максимум 10% маълумотларни ўз веб-саҳифасида чоп этиш шарти орқали бир нашриёт билан шартнома имзоланди. Биринчи китоб жуда машҳурликка эришди ва у Ню-Ёрк Тимесда сўнги 6 ой мобайнида энг кўп сотилган китоблар қаторига кирди.

Норткатга берилган барча фикрлар ҳам ижобий эмас эди ва у аҳён-аҳёнда ўлган одамлардан хатлар олиб турди. Улардан бирида “Бу жуда ёмон, у барча танишларимни шокка туширди. Сиз буни олиб ташлашингиз керак”, - дея ёзилган эди. Норткат эса “Мен буни қила олмайман, бу шунчаки аҳмоқгарчилик”, - дея жавоб қайтарди.

Норткат ўз веб-саҳифасида ва китобларида бу турдаги мақолаларни “қизиқ аммо тўғри хавсизлик йўналтирувчиси” номи остида қўйиб борди ва ҳар сафар китобини ўқиган ёшларга бу каби воқеалардан узоқроқ юришни уқтириб келди.

Шунингдек веб-саҳифа ўз йўлида омадсизликка учраган аммо фарзандлик бўлиш қобилияти йўқолмаган одамларни шон-шарафли хабарлар билан эслаб ўтади. Булардан бирига 1982-йил июлда Калифорниянинг Лонг Бич қисмида баллонни гелий билан тўрлдириб ўз курсисида кўтарилиши орқали танилган Ларрй Волтерсни мисол қилиш мумкин. У 16000 фут яъни 4900 метр баландликка кўтарилган аммо омон қолган. Кейинчалик у қўриқланувчи ҳудудни кесиб ўтгани ойдинлашди. Кейинчалик, Волтерс депрессияга тушиб қолди ва ўз-ўзини ўлдирди. Яна бир шарафли мақола 2001-йилда футбол ўйинчиси Дункан Фергюсоннинг уйига қулф бузиб ўгирликка тушмоқчи бўлган икки кишига берилди. Футболчининг ўзига дуч келиб қолгандан сўнг бир қулф туфайли 3 кун касалхонага тушиб қолишади.

2014-йилдаги Британия Тиббиёт журналининг мақоласида эса 1995-йилдан 2014-йилгача олинга Дарвин Мукофотининг 88.7%и эркакларга берилгани таъкидланган.

2006-йилда Дарвин мукофоти номли филм Финн Тайлор томонидан ёзилди ва суратга олинди. Бу филм ссенарийси веб-саҳифа ва Дарвин мукофоти билан боғлиқ кўплаб китобларга асосланган эди.

Қоидалар

Норткат Дарвин мукофоти учун 5 та қоидани бериб кетган.

Номинация аъзолари ўлган ёхуд бепуштлиги кўрсатилган бўлиши керак

Бу бахсли вазият бўлиши мумкин лекин мукофотга яроқли шахслар инсоният генига қўшила олмаслиги керак. Клонлаш ҳақида бир қанча мунозаралар бўлиши мумкин. Шунинг учун дастлабки Дарвин Мукофоти ҳақидаги китоб бир ҳолатни таъкидлайди. Унга кўра бир эркак бир аёл билан асал ойига чиқса бу ерда эркак ва аёл ўзаро қўшила олмаслиги керак. Қисқа қилиб айтганда одамлар жинсий аъзоларини ишлата олмайдиган даражага келишлари керак.

Ҳайратланарли даражада аҳмоқона ишларни қилган бўлиши керак

Лауреатларнинг аҳмоқгарчилиги такрорланмас ва ҳаммани ҳайратга соладиган бўлиши керак. Чунки мукофот Сатира сифатида берилади. Аҳмоқона ишлар аммо доимий учрайдиганлар бу ҳолатга киритилмайди, масалан ётоқхонада тамаки чекиш. Ёнувчи малҳам дорилар қабул қилаётгада чекиш натижасида ўзини ёқиб юбориш натижасида ўлим топиш шартларни қаноатлантиради.  Бунга бир ҳолат сифатида нитроглицеринлар ёстиқчасини деворга отиб портлатмоқчи бўлган одам ҳам мукофотга сазовор бўлган, гарчи у ўз-ўзини ўдириш сифатида баҳолансада.

Кимдирнинг ўлимининг сабабчиси

Қўл гранатаси билан дўстини ўлдириб қўйиш бу номинацияга тўғри келмайди, аммо мўри тозалаш давомида уй шароитида тайёрланган граната туфайли ўлим топиш бўлиши мумкин. Умумий олганда номинация олиш учун 3-томон алсо зарар кўрмаслиги керак.

Жазога лойиқ одам бўлиши

Номинация ҳайдовчилик гувоҳмномаси олиш ёшидан, яъни вояга етиш ёшидан ошган бўлиши керак ва руҳий ҳолати яхши бўлиши керак. Норткат руҳий камчилик туфайли ўлим кулишдан кўпроқ ачинишга мос деб ҳисоблаган. Бир қанча муҳокамалардан сўнг ўлган одамларнинг ёшлари чегараси билан белгилаб қўйилди. Бу категорияга кириш учун шахс бу ёш атрофида ёхуд бу ёшдан ошган бўлишга мажбур.

Шунга қарамасдан 2011-йилда Лидслик 16 ёшли бола мис кабел ўғирлаш мобайнида вафот этади, маълумот ўрнида Буюк Британияда ҳайдовчилик ёши 17 ёш ҳисобланади. 2012-йилда Норткат 14-ёшли Бразилиялик қизалоқнинг мактаб автобусини тўхтатишга уринганда вафот этганини таъкидлаб ўтади, аммо кейинчалик бу ҳолат шу ёшдаги болаларнинг сеҳр мавжудлиги ҳақидаги фикрлари туфайли Норткатнинг ўзи томонидан инкор қилинди.

Ҳодиса тасдиқланган бўлиши керак

Бу воқеа ишонарли манбаларда, жумладан доимий газета мақолаларида, телекўрсатувларда ёхуд масъул гувоҳлар томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Агар ҳикоя аниқ эмас деб топилса, у номинациядан олиб ташланади, лекин у ерда ҳамон сақланиб туради. Бу талабнинг борлигига қарамасдан, кўплаб ҳикоялар тўқима, тез-тез оригинал кўриш учун тақдим қилинади ва ҳеч қандай тасдиқланмаган гувоҳларга эга бўлади. Норткатнинг бир қанча шундай ҳикоялари унинг шахсий ҳисоблар қисмида сақланиб туради.

Ривожланишдаги қоидалар

Қўшимча тариқасида, кейинги кўриб чиқишлар шуни кўрсатадики бу талаблар кейинчалик ўзгариши ёхуд қўшилиши мумкин, жумладан қуйидаги қоидалар:

  • Атрофдаги бегуноҳ кузатувчилар зара кўрмаслиги керак.
  • Бу воқеалар воқеа иштирокчиси томонидан олдиндан ўйлаб топилмаган бўлиши керак, яъни айнан Дарвин мукофотини ютиш мақсадида қилинмаслиги керак.

Таниқли мукофот соҳиблари

  • ЖАТО Реактив машина ҳайдовчиси
  • Торонто доминион маркази 24-қаватидан ерга қулаган Гаррй Ҳой. У бир қанча талабаларга деразаларнинг синмаслигини исботламоқчи бўлади. Унинг ўлими ўлиш учун 1000 йўл номли телекорсатувда ва МйтҳБустерсъда таъкидлаб ўтилади.
  • Ниагара шаршараси орқали бочкада оқиб ўтмоқчи бўлган илк одам Стефан Чарлес.
  • Ларрй Волтерс эса ўзининг бошқариладиган стулини учириш туфайли ҳавога кўтарилгани билан мукофотга сазовор бўлган.