Чорос

Чорос ёки Цорос (мўғулча: Цорос, хитойча 绰罗斯) Олод ва Дöрбет Ойратларининг ҳукмрон уруғи ва ўтмишда бутун Тўрт Ойрат хонлигини бошқарган қабила. Улар ХВИИ асрда Жунғор хонлигига асос солган. Уларнинг бошлиқлари ўзларининг авлодлари муқаддас дарахтдан озиқланган йигитдан тарқалган деб ҳисоблашган.
Тарихи
ХИВ аср охирида ойратлар Халха мўғулларига қарши куч сифатида пайдо бўлди. Тўрт Ойратнинг ҳукмрон уруғи ўша вақтда Чорос эди. Уларнинг бошчилигида Ғарбий Мўғуллар Жунғор хонлигини туздилар.[1]
1455-йилда бошқа ойрат қабилалари мўғул хоқони сифатида тахтга ўтирган Чорос хони Эсен Тайшийни тахтдан ағдаришди. Тахминан 1620-йилда Чорослар Халха хони Олтон билан бўлган қаттиқ курашдан сўнг тарқалиб кетишди. Халха ва жануби-ғарбий Ички Мўғул князлари 1552-йилдан 1628-йилгача уларга бир неча марта босқин уюштириб, ғарбга кўчиб ўтишга мажбур қилдилар.[2] Чоросларнинг бир қисми Дöрбет Ойрат гуруҳи билан шимолга Сибирга ва ҳозирги Барнаулга кўчиб кетишди. Лекин улар Халха хони Олтонхонни тор-мор қилдилар ва 1640-йилда шимолий халхалар билан иттифоқ туздилар.
1690-йилга келиб учта Ойрат давлати вужудга келди: Хошут, Қалмиқ ва Жунгар хонлиги. Чоросларнинг кўпчилиги Дўрбет ва Хўйдлар билан Қора Иртиш, Улунғур дарёси, Эмил дарёси ва Или дарёси бўйида жойлашиб, Жунғор хонлигини ташкил қилган.[3] Жунғор хонлигини Дўрбет ва Чорослар бошқариб, хошутларни ўз ватани Жунгриядан сиқиб чиқарган. Улар ХВИИ аср охирларида тараққиётининг энг юқори чўққисига чиққан бўлса-да, Галдан Бошугту Хоннинг Син билан урушларидан кейин парчалана бошлади. Чорослар 1697 ва 1771-йилларда мағлубиятга учрадилар ва улар Син сулоласи томонидан қўшиб олинди.
Манбалар
- ↑ Хойт С.К. Этническая история ойрацких гуруҳ. Элиста, 2015. 199 с.
- ↑ Хойт С.К. Данне фолклора для изучения путей этогенеза ойрацких груп // Международная научная конференсияси «Сетевоэ востоковедиэ: образованиэ, наука, култура», 7-10-декабр 2017-йил г.: материалй. Элиста: Изд-во Калм. ун-та, 2017. с. 286-289.
- ↑ Фред Wалтер Бергҳолз-Тҳе партитион оф тҳе степпе, п.353