Чордара
Чордара қоз. Шардара | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 41°15′17″Н 67°58′9″Э / 41.25472°Н 67.96917°Э | |
| Мамлакат | Қозоғистон |
| вилоят | Жанубий Қозоғистон вилояти |
| Туман | Чордара тумани |
| Ҳукумат | |
| Аҳолиси (2012) |
30792 [1] |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +7 72535[2] |
| Почта индекс(лар)и | 161400 [3] |
| Автомобил коди | Х, 13 |
|
| |
Чордара — (қоз. Шардара) Жанубий Қозоғистон вилоятидаги шаҳар (1968-йилдан буён), Чордара туманнинг маркази. Вилоят маркази — Чимкент шаҳридан 300 км узоқликда ва жануби-ғарбида жойлашган. Сирдарёнинг ўнг қиргўгида, Чордара сув омборининг ёқасида жойлашган. Шаҳар майдони 21,24 минг км2. Аҳолиси 30,792 киши (2012). „Чордара“ — қадимги форс тилидан таржима қилганда „Тўрт дарвоза“ деган маънони англатади.
Саноати
Чордарада „Чордара сув электр стансияси“ ААЖ, „Чордара паҳта“ АЖ, „Қозоғистон паҳтаси“ корпорациясининг филиали, „Мирзакент“ АЖ, „Cжоррдаранон“ АЖ, Қурулиш материаллар комбинати, „Чордара сув-иссиқлик тармоқлари“ МчЖ, „Будан“ МчЖ, „Талапти“ СК, „Чордарабалиқ“, ўрмон хўжалиги, Чордара давлат ғазначилик балиқ етиштириш корхонаси, „Автосервис“ маркази, асфалт заводи, в. б. корхоналар фаолият юритмоқда[4].
Ижтимоий соҳа
Чордарада марказий шифохона, силга қарши диспансер, санитар-эпидемиологик стансасиси аҳолига хизмат қилади. Шунингдек касби-техник мактаб, умумий билим берувчи, мусиқа, спорт мактаблари, маданият уйи, марказий кутубхона, „Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлганлар“ мемориал ёдгорликлари бор.
Манбалар
- ↑ ҚР елді мекендерінің тұрғындар саны
- ↑ Жанубий Қозоғистон вилоятининг телефон кодлари
- ↑ Почтовые индексы Казахстана
- ↑ Жанубий Қозоғистон вилоятининг энсиклопедияси
| Қозоғистон географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |