Kontent qismiga oʻtish

Chiroqchi tumani

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Chiroqchi tumani
tuman
Tarkibida Qashqadaryo viloyati
Maʼmuriy markazi Chiroqchi
Asos solingan sanasi 1926-yil
Hokim Bahodir Xudoyqulov https://t.me/chiroqchi_press/50786
Rasmiy tillar Oʻzbek
Aholi Aholi soni – 280,9 ming kishi
Dinlar tarkibi musulmonlar
Maydoni Maydoni – 2,66 ming kv. km (266 ming ga.) km² (Maydoni – 2,66 ming kv. km (266 ming ga.)-oʻrin)
Vaqt mintaqasi UTC+5
Pochta indeksi 181200
Rasmiy sayti

🌐https://gov.uz/oz/chiroqchi

🌐https://www.facebook.com/Chiroqchi.press

🌐https://www.youtube.com/channel/UCA-CcOGOjj1OSbbufs8d2Jg

🌐https://www.instagram.com/chiroqchipress?utm_source=qr&igsh=MTdsa2szMWd3Mzk3

📬 @ChiroqChiuzbot
Xaritada
Chiroqchi tumani xaritada

Чироқчи — Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилоятидаги туман.

Ташкил топган сана – 1926 йил 29 сентябр

Майдони – 2,66 минг кв. км (266 минг га.)

Чегара узунлиги - (496 км) Шундан, Самарқанд вилояти билан (105,5 км), Китоб (53,5 км), Шаҳрисабз (21,5 км), Яккабоғ (32,5), Қама

ши (80 км), Кўкдала (26 км) туманлари билан чегарадош.

Аҳоли сони – 280,9 минг киши

Маҳаллалар сони - 55 та;

Хонадонлар сони – 48 603 та;

Оилалар сони – 62 187 та.

Саноат:

Саноатнинг ишлаб чиқариш ҳажми – 672,8 млрд.сўм (ўсиш суръати – 102,1 %);

Вилоятдаги улуши ва ўрни – 2 % (13 ўрин);

Йирик саноат корхоналар – мавжуд эмас

Кичик саноат корхоналар – 244 та;

Саноат зоналари сони – 3 та (1 та ЁСЗ ва 2 та КСЗ)

Қишлоқ хўжалиги:

Қишлоқ хўжалиги ҳажми – 2 421,3 млрд.сўм (ўсиш суръати – 102,0 %);

Деҳқончилик – 629,6 млрд.сўм (104,7 %);

Чорвачилик – 1 791,7 млрд.сўм (100,8 %);

Вилоятдаги улуши ва ўрни – 7,0 % (7 ўрин);

Қишлоқ хўжалиги ер маёдонлари – 101 836 гектар.

Хизмат:

Бозор хизматлари ҳажми – 599,4 млрд.сўм (ўсиш суръати – 112,9 %);

Вилоятдаги улуши ва ўрни – 1,6 % (15 ўрин)

Бозорлар ва савдо комплекслар сони – 7 та.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлар:

Саноат – 2 429,2 минг.сўм (ўсиш суръати – 99,7 %);

Хизматлар – 2165,0 минг.сўм (109,2 %);

Қишлоқ хўжалиги – 8 742,8 минг.сўм (104,1 %);

Қурилиш – 1958,5 минг.сўм (110,2 %).

Ижтимоий соҳа

Мактаблар – 126 та (40159 ўрин);

МТМлар – 246 та (12270  ўрин);

Соғлиқни сақлаш муассасалари — 38 та (548  ўрин);

Коллеж ва техникумлар – 3 та (2520  ўрин).

Спорт объектлари – 655 та;

Кутубхоналар – 1 та;

Маданий мерос обектлари – 63 та;

Маданият ва истироҳат боғлари – 1 та.

Кичик бизнес субъектлари

Рўйхатга олинганлар сони – 1 915 та;

Фаолият кўрсатаётганлар – 1 256 та;

Тарихи

XVII асрлардан бошлаб Чироқчи беклиги ҳозирги туман ҳудудига яқин майдонни эгаллаб, Бухоро амирлигининг йирик бекликларидан бири сифатида шаклланиб келган. 1920 йилда Бухоро Халқ Совет Республикаси, Шаҳрисабз вилояти таркибига киритилган. 1926 йилга қадар шу вилоят таркибида бўлган. 1926 йил 29 сентябрида Қашқадарё вилояти таркибига киритилган. Қисқа муддат, 1962 йилдан то 1964 йилгача Яккабоғ тумани билан бирлаштирилади. 1964 йилда эса яна алоҳида туман сифатида ташкил этилади. Чироқчи тумани ҳудуди бой тарихий-маданий мерос объектлари, хусусан, қадимий қадамжолар ва археологик ёдгорликлари билан ажралиб туради.

Тумандаги энг машҳур тарихий объектлар қаторига қуйидагилар киради: [1]

  • Ҳазрати Лангар ота зиёратгоҳи – Лангар қишлоғида жойлашган бўлиб, тарихи зардуштийлар даврига бориб тақалади. Мажмуа ўрта асрларда бунёд этилган ва тарихий манбаларда муқаддас қароргоҳ сифатида тилга олинади. [1, 2]
  • Сийпантош ота ёдгорлиги – Қуруқсой қишлоғида жойлашган. Бу қадимий манзилгоҳ милоддан аввалги мезолит ва бронза даврларига тегишли бўлиб, қадимий санъат намуналари ва тарихий қатламларни ўзида жамлаган. [1]
  • Мунчоқлитепа ёдгорлиги – Эски Лангар қишлоғи яқинида жойлашган. Иккита алоҳида сунъий тепаликдан иборат бўлиб, археологик жиҳатдан муҳим ҳисобланади. [1]
  • Диний ва меъморий мақбаралар – Туманда Кўктош ота, Дурсунбобо, Худоёр ота, Кичик Лангар ота каби тарихий мақбаралар мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги маҳаллий аҳамиятдаги зиёратгоҳлар саналади. [1, 2]
  • Тарихий қалъа ва манзилгоҳлар – Худудда илк ўрта асрларга оид, эфталлар давридан ривож топган кўплаб эски манзиллар, қалъа қолдиқлари мавжуд. [1]

Табиати

Чироқчи тумани табиати ўзига хос хилма-хил ландшафтга эга бўлиб, текислик, адир ва баланд тоғ тизмаларидан иборат. Туман ҳудуди шимол ва шарқдан Зарафшон ҳамда Ҳисор тоғ тизмаларининг тармоқлари билан ўралган бўлиб, иқлими ва табиий дунёсига ушбу географик жойлашув катта таъсир кўрсатади.[1]

Туман табиатининг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

Рельефи ва сув ресурслари

  • Тоғ ва адирлар – Ҳудуднинг бир қисми жануби-ғарбий Зарафшон (Қоратепа) ва Сандиқли тоғлари билан туташган.
  • Қашқадарё дарёси – Туманнинг асосий сув артерияси бўлиб, экин майдонларини суғориш ва маҳаллий экотизимни таъминлашда бош манба ҳисобланади.
  • Сел йўллари – Баҳор ойларида тоғлардан оқиб тушадиган Лангар, Қуруқсой, Айритом каби сойлар табиатга ўзгача гўзаллик бахш этади.

Иқлими

  • Кескин континентал – Ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши эса нисбатан совуқ келади.
  • Тоғли микроиқлим – Тоғ олди ва тоғли қишлоқларида (масалан, Лангар атрофида) ёз ойларида ҳам ҳаво салқин ва тоза бўлади.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси

  • Флораси – Адир ва тоғли ҳудудларда табиий ҳолда шувоқ, юлғун, коврак, шифобахш тоғ гиёҳлари ва кийикўт ўсади. Тоғ ёнбағирларида эса ёввойи бодом, писта ва арчазорларни учратиш мумкин.
  • Фаунаси – Бутазор ва тоғли ҳудудларда қуён, тулки, бўри, чиябўри, турли хил кемирувчилар ҳамда калхат, бургут ва какликлар яшайди.

Аҳолиси

Асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус, украин ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди.

Тили

Асосан қишлоқларда гаплашиладиган бу тил ўзбек тилининг қипчоқ лаҳжасидир. Адабий тилдан фарқлари қуйидагича:

Бу лаҳжа ўзбек тилидан бошқа турк тилларида мавжуд бўлган унлилар сингармониясини (унлилар уйғунлигини) сақлаб қолган.

Ундан ташқари, адабий ўзбек тилидаги товушлар бироз фарқ билан талаффуз қилинади:

НҒ дифтонги нг шаклида („нғ“ „нг“ каби оғиз бўшлиғининг олд қисмида эмас, балки орқароғида пайдо бўлади)

I товуши икки хил тарзда талаффуз қилинади; ингичка ъиъ (рус тилидаги „и“га ўхшаш) ва йўғон ъиъ (рус тилидаги „и“, аммо бироз юмшоқ);

А ҳам икки хил: юмшоқ ва қаттиқ „А“ ҳолида ишлатилади.

Баъзан бирикмалар, сўзлар ҳам ўзгача талаффуз қилинади:

ми сўроқ юкламаси „ма“ тарзида (масалан, "бўмайма?", яъни „бўлмайдими?“);

ни тушум келишиги қўшимчаси, агар ундан олдинги товуш ундош бўлса, унда „ди“ ёки „ти“ тарзида (масалан, „уларни“ -> "улАрДИ", „китобни“ -> "китАпТИ") талаффуз қилинади;

қол феъли ёрдамчи маънода келса „ғай“ шаклида талаффуз қилинади: „бўлақол“ -> "бўлаҒАЙ", „келақол“ -> "келаҒАЙ" каби.

Одатда ҳозирги замон давом феълини ясаш адабий тилдан фарқ қилмайди. Аммо баъзи ўринларда ҳозирги замон давом феълини ифодалаш учун "жопти" қўшимчаси қўшилади: "қибжопти" („қилаяпти“), "жебжопти" („еяпти“) каби.

Баъзан адабий тилда мавжуд бўлмаган сўзларни ҳам қўллашади: "ўтирик" (ёлғон), "ирга" (бурчак, чет), "уча" (думба, тос қисми), "чинақай" (жимжилоқ), "совлиқ" (урғочи қўй), "каллак" (қоп, халта) ва ҳк.

Иқтисоди

Чироқчи тумани асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Ғаллачилик, пахтачилик, боғдорчилик, чорвачилик. Туман марказида пахта қабул қилиш маскани мавжуд.

Туманда 2526 йирик, ўрта, кичик корхона ва микрофирмалар, пахта тозалаш, ғишт заводлари, гилам фабрикаси, МТП, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. 20 ширкат, 970 фермер, бўрдоқичилик хўжаликлари фаолият кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги пахтачилик, ғаллачилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Пиллачилик билан ҳам шуғулланилади. Экин майдонларига пахта, дон, картошка, полиз, сабзавот, озуқа экинлари экилади. Туманда аҳоли томонидан шахсий хўжаликларида қорамол, қоракўл қўй, парранда боқилади.

1. Чироқчи туманида Бирлашган Араб Амирликларининг “Bin Dalmouk Motors” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган “VERO BEVERAGES” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона фаолият олиб бормоқда. Қўшма корхонада OMAF

2. Хитой Халқ Республикаси фуқароси, тадбиркор Е Ченгйин таъсисчилигидаги "Tianlan kiyim majmuasi" масъулияти чекланган жамияти Чироқчи тумани Давлат хизматлари марказида расмий рўйхатдан ўтди.

Чироқчи тумани ҳудуди ўзининг фойдали қазилмалари ва норуда конлари билан бой воҳа ҳисобланади.

Туман ҳудудида асосан рангли металлар, ноёб металлар ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё конлари мавжуд. [1, 2, 3]

Қуйида тумандаги асосий табиий қазилма конлари келтирилган:

  • Давтош ва Қизилбайроқ конлари – Қоратепа тоғларининг жануби-ғарбий ёнбағирларида жойлашган бўлиб, у ердан марганец маъданлари топилган. Давтош конининг захираси тахминан 0,8 миллион тоннани ташкил этади. Қизилбайроқ конидаги марганец таркибида кобальт, молибден, мис ва рух каби кимёвий элементлар мавжуд. [1]
  • Манғит кони – Туман ҳудудидаги (Манғит участкаси) расмий рўйхатга олинган камёб металлар кони ҳисобланади. [1]
  • Чинни ва керамика хомашёси конлари – Туманда кварц, ойна ва юқори сифатли керамика ишлаб чиқаришга яроқли бўлган глина (лой) ҳамда чинни хомашёси конлари мавжуд бўлиб, улар асосида маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритади. [1]
  • Қурилиш материаллари ва бўёқ хомашёси – Бинокорликда ишлатиладиган қурилиш тошлари, тош-шағал ва табиий бўёқлар олиш учун ишлатиладиган минерал хомашё конлари мавжуд. [1]

Туманнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳали тўлиқ ўзлаштирилмаган ва геологик қидирув босқичида бўлган бошқа норуда фойдали қазилма майдонлари ҳам мавжуд. Батафсил расмий геологик маълумотлар ва конлар рўйхати билан Lex.uz давлат ҳужжатлари базаси орқали танишишингиз мумкин

Бўлиниш

[2]Chiroqchi tumani hududining Chiroqchi (koʻk rangda) va Koʻkdala (qizil rangda) tumanlariga boʻlinishi
[2]Chiroqchi tumani hududining Chiroqchi (koʻk rangda) va Koʻkdala (qizil rangda) tumanlariga boʻlinishi

2022 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Чироқчи тумани ҳудудини иккига ажратиш орқали Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Мажлисда янги ташкил этиладиган Кўкдала туманига Чироқчи туманидан 177 минг аҳоли яшайдиган 171 минг га ер майдони ажратилиши ҳақида келишиб олинди[1]. 2022 йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати йиғилишида Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли қарор қабул қилинди[2].

Туман ҳақида нашр этилган журнал

Manbalar

  1. ↑ „Чироқчи тумани ҳокимлиги“. 2026-yil 22-yanvarda asl nusxadan arxivlangan. Qaraldi: 2026-yil 15-iyun.
  2. ↑ Sobit55 (2026-06-15), Oʻzbekcha / ўзбекча: ўзбек, qaraldi: 2026-06-15