Cаи Ян
Cаи Ян
| |
|---|---|
Cаи Ян ( 178-йил – 206-йилдан кейинги; ёки тахминан 170–215; ёки 249- йил) Хитойнинг сўнгги Шарқий Хан сулоласи даврида яшаган хитойлик бастакор, шоир ва ёзувчи бўлган. У Cаи Ёнгнинг қизи эди. Унинг номи дастлаб Чжаожи бўлган, аммо Жин сулоласи даврида табу номланишига йўл қўймаслик учун Венжига ўзгартирилган, чунки Чжао учун хитойча белги Жин сулоласи асосчиси императорининг отаси Сима Чжао номидаги билан бир хил эди (Сима Ян) .
Cаи Ян Вей Зҳонгдаога 衛仲道 192- йилда турмушга чиқади. Лекин турмуш ўртоғи турмуш қурганидан кўп ўтмай оламдан ўтади. Улар фарзанд кўрмаган эдилар. 194—195-йилларда Хитой тартибсизлик даврига кирганида, Хионгну кўчманчилари Хан ҳудудига бостириб кирадилар ҳамда Cаини қўлга олдилар ва уни асир сифатида шимолий ерларга қайтариб олиб кетишади. Асирликда бўлганида у Хионгну бошлиғига (" Сўлнинг доно шаҳзодаси ") турмушга чиқади ва ундан 2 ўғил кўради. 12 йил ўтгач, Хан канслери Cао Cао уни озод қилиш учун унинг отаси номидан катта тўлов тўлади. Cаи озод бўлгач, у ватанига қайтиб келади, лекин болаларини Хионгнуга қолдиради.
Кейинчалик, Cаи Донг Си ( 董祀 ) га турмушга чиқади. У маҳаллий ҳукумат амалдори. Бироқ, кейинчалик Донг Си ўлим жиноятини содир этганида, Cаи Cао Cаодан эрининг оқланишини сўради. Ўша пайтда Cао Cао меҳмонларни кутиб олиш учун зиёфат уюштираётган эди, улар Cаининг қайғули кўриниши ва хатти-ҳаракатларидан ҳайратда қолдилар. У Донг Сини кечиради.
Уч қироллик романтикаси
Cаи Ян қисқача "Уч қироллик романтикаси" романининг 71-бобида пайдо бўлади, бу ХИВ асрнинг тарихий романи ҳисобланиб, олдинги воқеаларни ва Хитойнинг Уч Қироллиги давридаги романтикани тасвирлайди.
Мерос

Отаси сингари, Cаи Венжи ўз даврининг таниқли хаттоти бўлган. Шеърлари унинг оғир ҳаёти билан параллел бўлган қайғули оҳанги билан ажралиб турар эди. Машҳур гуқин асари "Кўчманчи найнинг ўн саккиз қўшиғи" анъанавий равишда унга тегишли ҳисобланади. Қолган 2 та ше'р "Қайғу ва ғазаб шеъри" деб номланган ( 悲憤詩 ) бўлиб, у томонидан ёзилганлиги маълум бўлди.
Унинг сақланиб қолган шеърларига қўшимча равишда, Cаи Венжининг "Жамоавий асарлар" тўплами Суй сулоласи давригача сақланиб қолган, аммо Танг сулоласи томонидан йўқ қилиб юборилган.
Cаи Венжи отасининг катта коллексиясидан 4000 жилд қадимий китобларни мерос қилиб олган эди. Бироқ, улар уруш пайтида вайрон бўлади. Cао Cаонинг илтимосига кўра, Cаи улардан 400 тасини ёддан айтиб берган ва қоғозга тушурган эди. Cаининг ҳикоялари биринчи навбатда қайғу туйғулари билан акс этади. Унинг Хан ҳудудига қайтиши "Cаи Венжи ўз ватанига қайтади"( 文姬歸漢圖 ) кўплаб расмларнинг мавзуси бўлган.
Манбалар
Адабиётлар
- де Cреспигнй, Рафе. А Биограпҳиcал Диcтионарй оф Латер Ҳан то тҳе Тҳреэ Кингдомс. Леиден: Брилл Публишерс, 2007. ИСБН 978-90-474-1184-0.
- Фан, Е, „Wифе оф Донгси“, Чрониcлес оф Нотабле Wомен, Боок оф тҳе Латер Ҳан (хитой), Лиу Сонг дйнастй, 84, Боок 74, қаралди: 2015-01-14
- Канг-и Сун Чанг. Wомен wритерс оф традитионал Чина: ан антҳологй оф поэтрй анд cритиcисм. Станфорд Университй Пресс, 1999.
- Гуо, Моруо (1987), „Cаи Wенжи“ (ПДФ), Литературе Cоллеcтион, Cомплете Wоркс оф Гуо Моруо (хитой), Пеопле'с Литературе Публишинг Ҳоусе, 8: 1–121, 2015-04-02да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2015-01-14
- Тҳрашер, Алан Р.; Лам, Жосепҳ С.C.; Стоcк, Жонатҳан П.Ж.; Маcкеррас, Cолин; Реболло-Сборги, Франcесcа; Коуwенҳовен, Франк; Счиммелпеннинcк, А.; Жонес, Степҳен эт ал. (2001). "Чина, Пеопле’с Републиc оф". Грове Мусиc Онлине. Охфорд: Охфорд Университй Пресс. дои:10.1093/гмо/9781561592630.артиcле.43141. ҳттпс://www.охфордмусиcонлине.cом/гровемусиc/виэw/10.1093/гмо/9781561592630.001.0001/омо-9781561592630-э-0000043141. (субсcриптион ор УК публиc либрарй мембершип реқуиред)