Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Бухоро арки

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Бухоро арки
Ark Bukhara
Умумий маълумот
Тури арк
Шаҳар Бухоро
Мамлакат Ўзбекистон
Координаталар 39/46/40/Н/64/24/39/Э
Баландлиги 20
Бино атрофидаги ерлар 4 га
Дизайн ва конструксия
Қурувчи Сиёвуш
Вебсайт
ҳттп://букҳара-мусеум.народ.ру/
Commons-logo Бухоро арки Викиомборда

Бухоро арки — Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳридаги қадимий арк; атрофидаги майдон сатҳидан қарийб 20 метр баландликда кўтарилган ва тахминан 4 гектар майдонни эгаллаган монументал қал’а. Қалъа Бухоронинг энг қадимий меъморий ва археологик ёдгорлиги ҳисобланади. Бу қал’а тепаликни ташкил этган кўп асрлик вайронагарчилик қатламларига эга шаҳарнинг энг қадимий қисми ҳисобланади.

Ўз вақтида Регистон майдони устида қад кўтарган Арк буюклик, қудрат ва ўтиб бўлмаслик тимсоли бўлган. Арк деворларидан бирида бир вақтлар Бухоро амирлигидаги қудрат рамзи бўлган катта чарм қамчи осилган.

Buxoro arki. 1890-yillar
Бухоро арки ва унинг олдидаги бозор. 1890-йиллар
Arkning orqa yon tomonidan koʻrinishi
Аркнинг орқа ён томонидан кўриниши
Buxoro arkining yon tomonidan koʻrinishi
Бухоро аркининг ён томонидан кўриниши
Arkning 1902-yildagi koʻrinishi
Аркнинг 1902-йилдаги кўриниши
Buxoro arkining 1907-yildagi koʻrinishi
Бухоро аркининг 1907-йилдаги кўриниши

Тарихи

Арк дастлаб миллоддан аввалги И асрда қурилган. Араблар истилосига қадар аркда шаҳар ҳокимлари — бухорхудотлар яшаган. Сомонийлар даврида (ИХ—Х асрлар) қайта қурилиб девор ва буржлар билан мустаҳкамланган. Қорахонийлар даврида (ХИ—ХИИ асрлар) ва мўғуллар босқинчилиги вақтида (ХИИИ аср) арк бир неча бор вайрон қилинган.

Ҳозирги қиёфаси асосан Шайбонийлар сулоласи даври (ХВИ аср)да шаклланган.

1990-йилда археологлар томонидан олиб борилган қазиш ишлари натижасида Амир меҳмонхонаси ҳисобланган хонақоҳ ва унинг атрофидаги ҳужраларнинг пойдеворлари, ҳовли ичкарисидаги супа, тошнов, тазар, сандал ва яххоналар очилди. Ҳаммом тузилиш жиҳатдан мураккаблиги ер ости тазарлари умумий бир тармоққа бўйсундирилганлиги, шаҳар ташқарисидаги заҳкашга қадар чўзилганлиги, тўрт томонидаги гулах (ўтхона)лари доимий равишда бир хил иссиқлик бериб туриши, яххонада музни то кеч кузгача сақлай билишганлиги аниқланди.

Бухоронинг 2500-йиллиги муносабати билан арк ичкарисидаги тахт жойлашган ҳовли таъмирланиб, ўз ҳолига келтирилди. Арк деворлари янгиланди. „Гўриён“ дарвозаси қайта тикланди ва бошқа ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ер сатҳидан 2,5–3 м чуқурликда гумбазсимон ер ости йўли борлиги аниқланган. Аркда Бухоро давлат меъморий-бадиий музей қўриқхонаси жойлашган.

Археологик қазишмалар ва қайта тиклаш ишлари

Бухоро Халқ Совет Республикаси даврида Аркнинг ғарбий девори қайта тикланган[1]. Александр Семёнов Арк тарихини ёзишни мақсад қилган „Тарих жамияти“ деб номланган комиссия тузилгани ҳақида хабар беради[2].

1970—1980-йилларда Аркда қисман археологик тадқиқотлар олиб борилган. Кенг қамровли археологик қазишмалар, айниқса, Аркнинг жанубий қисмида ва унга туташ ҳудудларда ҳалигача олиб борилмаган. Археологларнинг фикрича, айнан улар Бухоронинг ҳақиқий ёши ҳақида аниқроқ маълумот бериб, Наршахийнинг Бухоронинг ёши Х асрда 3000 йил бўлганлиги ҳақидаги афсонавий маълумотларини рад этади ёки тасдиқлайди.

1970—1974-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Яҳё Ғуломов бошчилигида ташкил этилган махсус археологик гуруҳ томонидан Аркда йирик стационар қазишмалар олиб борилган. Қалъада 120х100 м майдонда ХВИ—ХХ аср бошларига оид устки қатламлар қазилган.

1979—1980-йилларда Бухоро аркини археологик ўрганиш тарихида биринчи марта стратиграфик чуқур (6х6 метр) материк қатламига чуқурроқ бориш имконини берди. Бу ердаги маданий қатламларнинг қалинлиги 20 метрдан ошди ва бу қийматнинг учдан бир қисми ер остида бўлган. 13-15,5 метр, шунингдек, 16,5-18,5 метр чуқурликда иккита кучли синч девор қолдиқлари топилган, ушбу ашёлар Аркнинг қадимги мудофаа иншоотлари тизимининг бир қисми бўлганлиги тахмин қилинган. Биринчи девор 2,5-3 метр баландликда сақланиб қолган ва у ерда эрамизнинг ИВ—В асрларига оид сопол материал топилган, иккинчиси — 2-2,5 метр баландликда — милоддан аввалги ИВ—ИИИ асрларга тўғри келади. Шубҳасиз, булар Бухоронинг қадимий қал’а девори харобалари бўлиб, шаҳар шаклланишининг энг муҳим қисмларидан бири бўлган.

Арк қалъаси деворларининг тўлиқ стратиграфик кесмаси ҳам амалга оширилди. Аркнинг шимолий қал’а деворининг стратиграфик қисмида Э. Г. Некрасова томонидан олинган археологик маълумотларга кўра, унинг энг қадимги девори баландлиги 0,9-1,0 метр, қалинлиги 0,7-0,75 метр бўлган бир неча қатламли пахса ва пахса блокларидан иборат бўлган. Унинг энг кенги 7,5 метр, энг кичиги 2,75 метр.

Бухоронинг 2500 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш доирасида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида (1990—2016) Аркни қайта тиклаш ишлари олиб борилган .

Меъморчилиги

Баландлиги 20 м ча бўлган тепалик устига қурилган аркнинг майдони 4 га, тарҳи кўпбурчакли. Турли даврларда деворлари тош, пишиқ ва хом ғишт, пахсалар билан мустаҳкамланган. Ўпирилиб тушган жойлари дастлаб хом гиштдан, кейин пишиқ ғиштдан таъмир этилган.

Кўтарила борувчи йўл орқали ғарбдаги улкан дарвозадан (ХВИ аср) ичкарига кирилади (шарқ томонида ҳам илгари дарвоза бўлган). Дарвозахона пештоқининг икки ён томонидаги „гулдаста“ ва улар оралиғидаги 3 қаватли бино яхши сақланган. Арк ичкарисига олиб кирадиган узун далонйўлакнинг чап деворида 12 ва ўнг деворида 13 тахмонтокча қилинган. Чап томонидаги токчаларнинг баъзиларида обхонага кириладиган эшиклар бор. Гулдаста (бурж)лар тагида зах ва дим ертўлалар бўлган.

Далоннинг ўнг томонидаги ўрта токчасида афсонавий қаҳрамон Сиёвуш руҳига Наврўз байрамида чироқлар ёқилган. Амир сайисхона (отхона)сига ҳам шу ердаги зинадан кирилган. Далондан чиқаверишда тўпчи боши (сарой қўриқчилари бошлиғи)нинг маҳкамаси, шу ердаги айвон тагида ертўла бўлган (бу бинолар бузилиб кетган). Ундан сал нарида (ғарбий девор бурчагида) пешайвонли жоме масжид (сарой масжиди) қурилган (ХВИИИ аср охири). Масжид деразалари панжарали, деворларининг ички томонидаги нақшлар орасига Қуръон оятлари битилган. Пешайвон шипи мураккаб гириҳдар билан безатилган.

Аркнинг шимолий-ғарбий бурчагида тўпчи бошининг уйи ва таъмир ишлари устидан назорат қилувчи киши турадиган хона бўлган. Масжиднинг шарқ томонида лар оқова сув қувурларининг қолдиқлари. Аркнинг ғарбий деворидан бошқа ҳамма деворлари, бурчаклардаги миноралар бузилиб кетган. Дарвозаси олдидаги Регистон майдонида кўпгина иморатлар бўлган. Унинг ғарбий деворига қараган пешайвонга замбараклар қўйилган.

Арк дарвозасининг чап томонида лашкарбоши меҳмонхонаси, шимолида эса қуроляроғлар тузатиладиган устахона ва аслаҳахона (қўрхона) бўлган. Аркнинг шимолий-шарқидаги „Чилдухтарон“ мақбараси, жанубий-ғарбда „Баттол Ғозий хонақоҳи“, хос ҳаммом қолдиқлари сақланган.

Арк музейининг экспонатлари

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ Андреев 1972, с. 18.
  2. ↑ Алимова 1997, с. 81—93.