Будапешт университети
Qiyofa
| Асос солинган санаси | 1635-йил |
|---|
Будапешт университети, Лоранд Этвеш номидаги Будапешт университети — Венгриядаги энг йирик университет. 1635-йил асос солинган. 1949-йил унтга Венгриянинг физик олими Л. Этвеш (1848—1919) номи берилган. Будапешт университети сиёсий фанлар ва ҳуқуқ, табиий фанлар, математика, ижтимоий фанлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 10 мингга яқин талаба таълим олади. Унтда бир қанча илмий тадқиқотлар институтлари, ботаника боғи, биология тажриба стансияси бор. Кутубхонасида 5 млн.га яқин асар сақланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олий ўқув юрти ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |