Браун Жон
Qiyofa

БРАУН Жон (Жоҳн Броwн) (1800.9.5 — 1859.2.12) — АҚШ қоратанли қулларини озодликка чиқариш ҳаракати раҳбарларидан бири. 1855—56 йилларда Канзасдаги қулдорликка қарши бўлган қўзғолонга раҳбарлик қилди. Яширин "Ер ости темир йўли" ташкилоти (Жанубий штатлардаги қоратанли қулларни шимолий штатларга қочириб юбориб, қуллиқдан қутқариш билан шуғулланган) фаолиятида иштирок этган. Браун 1859-йил бутун дунё қулларининг қўллаб-қувватлашига ишониб қўзғолонга бошчилик қилган. 18 кишилик отряди билан қулдорликка асосланган Виргиния штатидаги ҲарперсФерри қуроласлаҳахонасини эгаллаган. Ҳукумат қўшинлари Браун отрядига зарба бериб, оғир яраланган Браун замбилда судга келтирилган. Суд ҳукми билан Чарлстонда дорга осилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |