Ботир Қудратхўжаев
- Википедияда исми Ботир ва фамилияси Қудратхўжаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
| Ботир Баҳромович Қудратхўжаев | |
|---|---|
![]() | |
| Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири | |
|
Мансаб даври 2025-йил 25-февралдан – 2026-йил 28-январгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Абдулла Қўлдошев |
| Вориси | Азизбек Икромов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1975-йил 12-ноябр Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Хизмат йиллари | 1997-йилдан |
| Унвони | Генерал-маёр[1] |
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев (Ботир Баҳромович Қудратхўжаев) – ўзбекистонлик юрист ва давлат арбоби.
Биографияси
Таълим
1997-йилда Тошкент давлат юридик институтини тугатган[2].
Меҳнат фаолияти
1997-йилда Ўзбекистон ҳарбий прокуратурасининг кадрлар бўлимида иш юритувчи сифатида фаолиятини бошлаган[3]. Кейинчалик Фарғона вилояти ҳарбий прокуратурасида терговчи-криминалист, Тошкент ҳарбий округи ҳарбий прокуратурасида катта терговчи, кейинчалик Тошкент вилояти ҳарбий прокурори лавозимларида хизмат қилган. 2010—2012-йилларда Шарқий ҳарбий округ ҳарбий прокурори, 2012—2014-йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари вазифаларида ишлаган.
2014—2016-йилларда Сурхондарё вилояти прокурори, 2016—2017-йилларда Тошкент шаҳрининг прокурори, 2017—2020-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги янги ташкил этилган мажбурий ижро бюроси директори бўлган. 2020-йилдан 2022-йилгача Хоразм вилояти прокурори бўлган[4]. 2022-йил 2-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон ҳарбий прокурори этиб тайинланган[5][6][7].
2025-йил 25-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди[8] ва шу муносабат билан унга президент фармони билан генерал-маёр ҳарбий унвони берилди[1].
2026-йил 28-январ куни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — тезкор қидирув хизмати бошлиғи этиб тайинланди[9].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Фавқулодда вазиятлар вазирига генерал-маёр ҳарбий унвони берилди“ (уз). кун.уз (25.2.25). Қаралди: 26.2.25.
- ↑ „КУДРАТХАДЖАЕВ Батыр Бахрамович“.
- ↑ „«Асосан данғиллама уйлари ва машиналари бор, тўлов қобилияти юқори одамлар можаро келтириб чиқаришади» — МИБ раҳбари билан интервью“.
- ↑ „Ботир Кудратходжаев стал прокурором Хорезма“.
- ↑ „Хоразм вилояти прокурори Бош прокуратурага ишга ўтмоқда“.
- ↑ „Замгенпрокурора - военным прокурором Узбекистана назначен Ботир Кудратходжаев“.
- ↑ „В Узбекистане назначен директор Бюро принудительного исполнения“.
- ↑ „Фавқулодда вазиятлар вазири ўзгарди“.
- ↑ „Ички ишлар вазирига иккита биринчи ўринбосарлар тайинланди“.
