Блиндинг Лигҳц
| „Блиндинг Лигҳц“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| Файл:Тҳе Wеэкнд - Блиндинг Лигҳц.пнг | ||||
| Тҳе Wеэкнд сингли | ||||
| Афтер Ҳоурс албомидан | ||||
| Чиқарилган санаси | 2019-йил 29-ноябр | |||
| Студия |
| |||
| Жанр | ||||
| Давомийлиги | 3:22 | |||
| Лейбл |
| |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и |
| |||
| Продюсер(лар) |
| |||
| Тҳе Wеэкнд сингллари хронологияси | ||||
| ||||
| Клипи | ||||
| "Блиндинг Лигҳц" ЁуТубеда | ||||
„Блиндинг Лигҳц“ – канадалик қўшиқчи ва қўшиқлар муаллифи Тҳе Wеэкнднинг Афтер Ҳоурс (2020) номли тўртинчи студиявий албомидаги қўшиқ. Қўшиқ 2019-йил 29-ноябрда ХО ва Републиc Реcордс лейблари орқали албомнинг иккинчи сингли сифатида чиқарилган. У синти-поп, электропоп, неw wаве ва синтивейв жанрларида бўлиб, матнида севган инсоннинг аҳамияти ва уни тунда кўришга бўлган истак ифодаланади. Қўшиқ муаллифлари Тҳе Wеэкнд, Мах Мартин, Осcар Ҳолтер, Беллй ва ДаҲеала бўлиб, продюсерликни дастлабки уч нафар шахс бажарган.
„Блиндинг Лигҳц“ қўшиғи тақдим этилиши билан мусиқий журналистлар томонидан кенг эътироф этилди – кўплар унинг эстетикаси ва 1980-йилларга хос мусиқа услубини алоҳида таъкидладилар. Қўшиқ тижорий жиҳатдан катта муваффақиятга эришди, 40 дан ортиқ мамлакатда, жумладан муаллифнинг ватани Канада чартларида биринчи ўринни эгаллаб, Тҳе Wеэкнднинг энг муваффақиятли синглига айланди. АҚШда „Блиндинг Лигҳц“ Биллбоард Ҳот 100 чартида (узлуксиз бўлмаган) тўрт ҳафта давомида биринчи ўринни эгаллади ва трек унинг мамлакатда етакчилик қилган бешинчи қўшиғига айланди. Қўшиқ чарт тарихида топ-5 ва топ-10 таликда энг узоқ вақт қолган, шунингдек бутун бир йил давомида топ-10 таликда бўлган илк қўшиқ бўлди. У қисқа вақт ичида чарт тарихидаги энг узоқ вақт қолган қўшиққа айланиб, жами 90 ҳафта давомида чартда „умр кўрган“. 2021-йил 23-ноябрда у чарт тарихидаги энг яхши натижага эга қўшиқ деб эълон қилинди.
Қўшиқ АҚШнинг Реcординг Индустрй Ассоcиатион оф Америcа (РИАА) ташкилоти томонидан олмос сертификатига ва Британиянинг Бритиш Пҳонограпҳиc Индустрй (БПИ) ташкилоти томонидан етти карра платинага сазовор бўлган. Интернатионал Федератион оф тҳе Пҳонограпҳиc Индустрй (ИФПИ) маълумотларига кўра, қўшиқ 2020-йилда дунё бўйича энг кўп сотилган сингл бўлган ва 2020-йилдан бери умумий ҳисобда (стримли тинглаш бирлигида) энг кўп сотилган қўшиқ ҳисобланади. Спотифй платформасида у барча даврларнинг энг кўп тингланган қўшиғига айланган ва тўрт миллиард стримга эришган илк қўшиқ бўлган.
Қўшиқнинг мусиқий клипи Антон Тамми томонидан режиссёрлик қилинган бўлиб, тўрт кечада суратга олинган. Клип Феар анд Лоатҳинг ин Лас Вегас, Жокер ва Cасино филмларидан илҳомланган бўлиб, унда Тҳе Wеэкнд тунги шаҳарда машина ҳайдаб кетаётгани, қўриқчилар томонидан калтакланганидан кейин қочишга мажбур бўлгани тасвирланган. „Блиндинг Лигҳц“ қўшиғи Тҳе Лате Шоw wитҳ Степҳен Cолберт, Жиммй Киммел Ливе!, Сатурдай Нигҳт Ливе каби телекўрсатувларда, шунингдек, Супер Боwл ЛВ ҳалфтиме шоусидаги чиқишида ва Афтер Ҳоурс тил Даwн Тоур дастурида ижро этилган. У бир нечта мукофотлар ва номинацияларга сазовор бўлган, жумладан, 2021-йилги иҲеартРадио Мусиc Аwардс ва Жуно Аwардсда „Йил қўшиғи“ сифатида ғолиб чиққан.
Тарихи ва яратилиши
2018-йил ноябр ойида Тҳе Wеэкнд консерт вақтида ўзининг тўртинчи студиявий албоми устида ишлаётганини эълон қилди ва у дастлаб „Чаптер ВИ“ деб номланди[5].
Беш ой ижтимоий тармоқлардан танаффус олганидан сўнг, қўшиқчи ва бастакор 2019-йил 20-ноябрда Инстаграмга қайтиб, 6 кундан сўнг, 2019-йил 26-ноябрда пост жойлади[6][7]. Аввалроқ, 2019-йил июн ойида Чаптер ВИ деб номланган лойиҳа ҳақида эълон қилади[8]. 2019-йил 24-ноябрда Германияда Мерcедес-Бенз рекламаси илк марта эфирга узатилиб, унда „Блиндинг Лигҳц“ қўшиғидан қисқа парча ишлатилинган эди[9][10]. Рекламада Тҳе Wеэкнд Мерcедес-Бенз ЭҚC СУВ сини бошқариб, тизимдан янги қўшиғини ижро этишни сўрайди[11]. Рекламанинг тўлиқ версияси 29-ноябрда, сингл билан биргаликда тақдим этилди[12]. Кейинги кунларда, у ижтимоий тармоқларда мусиқага қайтишини эълон қилиб, „қайтиш эртага кечқурун бошланади“ ва „Бугун кечқурун биз янги, психоделик ва мияни портлатувчи бобни бошлаймиз! Кетдик!“ деб ёзиб қолдиради[13].
Вариэтй журналисти Жем Асwад томонидан ўтказилган интервюда, Тҳе Wеэкнд швециялик бастакор ва продюсер Мах Мартин билан ишлаш тажрибасини шундай баён қилди[14]:
Мах билан биз ҳақиқатдан ҳам энг яхши дўстларга айландик, лекин мен буни кўп одамлар билан қилмайман. Бу нарса дўст бўлишга қийналишимдан эмас, балки ҳамкорлик — бу муносабатдир, бу никоҳ каби деб ҳисоблаганим учун, унга аста-секин, босқичма-босқич ёндашиш керак.
— Мах анд И ҳаве беcоме литераллй тҳе бест оф фриэндс, бут И дон'т до тҳат wитҳ манй пеопле. Ит'с нот тҳат И cан'т, бут а cоллаборатион ис а релатионшип, ит'с лике а марриаге, ёу'ве готта буилд уп то ит.
Биллбоард билан бўлган интервюсида Тҳе Wеэкнд 1980-йиллар мусиқасига бўлган муносабати ҳақида қуйидагиларни айтган[15]:
Мен доимо ўзим туғилганимдан олдинги даврга ҳурмат билан қараганман. Буни менинг биринчи микстейпимдан ҳам сезиш мумкин: 80-йиллар — Сиоухсиэ анд тҳе Баншеэс, Cоcтеау Тwинс — менинг ижодимда жуда катта рол ўйнаган. Баъзан бу менга янги товуш яратишга ёрдам беради ва бу ҳаммага маълум. Мен дунё буни қабул қилаётганидан хурсандман.
— И'ве алwайс ҳад ан адмиратион фор тҳе эра бефоре И wас борн. Ёу cан ҳеар ит ас фар баcк ас мй фирст михтапе тҳат тҳе '80с — Сиоухсиэ анд тҳе Баншеэс, Cоcтеау Тwинс — плай суч а ҳуге роле ин мй соунд. Сометимес ит ҳелпс ме cреате а неw соунд анд сометимес ит'с жуст обвиоус. И'м жуст глад тҳе wорлд'с инто ит ноw.
Ванитй Фаир билан бўлган интервюсида эса Тҳе Wеэкнд қўшиқ дастлаб тижорат жиҳатдан муваффақияцизликка учраши мумкин деб ўйлаганини айтган[16].
Матни ва композицияси
Қўшиқ давомида Тҳе Wеэкнд муносабатларни қайта тиклаш ва ўз жуфтининг аҳамияти ҳақида куйлайди. У, шунингдек, нақаротдан аввалги қисмда Лас Вегас (Невада штати) шаҳрини „Гуноҳлар шаҳри“ деган лақаби билан тилга олади[17]. Эсқуире журналида Тҳе Wеэкнд шундай изоҳ берган[18]:
"Блиндинг Лигҳц", [бу] кечаси кимнидир кўришни хоҳлашингиз, ичиб олиб, ўша одамга қараб йўл олишингиз ва кўчадаги чироқлардан кўзларингиз қамашса-да, жуда ёлғизлигингиз сабабли, ҳеч нарса сизни ўша одамни кўриш учун боришингизга тўсқинлик қила олмаслиги ҳақида. Мен ҳеч қачон маст ҳолатда автомобил ҳайдашни тарғиб қилмоқчи эмасман-у, лекин бу қўшиқнинг қора мазмуни шундай.
— 'Блиндинг Лигҳц' [ис абоут] ҳоw ёу wант то сеэ сомеоне ат нигҳт, анд ёу'ре интохиcатед, анд ёу'ре дривинг то тҳис персон анд ёу'ре жуст блиндед бй стреэтлигҳц, бут нотҳинг cоулд стоп ёу фром трйинг то го сеэ тҳат персон, беcаусе ёу'ре со лонелй. И дон'т wант то эвер промоте друнк дривинг, бут тҳат'с wҳат тҳе дарк ундертоне ис.
Унинг катта ҳажмдаги куплетларидан тортиб, кескинликка бой нақаротигача, қўшиқ Мах Мартиннинг машҳур бўлган „мелодик математикасини“ намойиш этади, деб ёзади Слатедан Чрис Моланпҳй[19]. Дориан структураси қўшиққа тушкун ва эйфорик муҳит беради, аммо қўшиқ кичик аккордда якунланади. Фақат видеоклипда қўшиқнинг дақиқасига зарблари сони 3 ярим ўлчовга камайтирилиб, Эб Дорианга ўзгартирилади.
Қўшиқ жанри одатда неw wаве, синти-поп, синтвейв ва электропоп деб таърифланади. Аудио муҳандис Şэрбан Гҳенеа Тҳе Wеэкнднинг „Блиндинг Лигҳц“ қўшиғида ишлаш ёққанини айтди: „Бу бугунги кунда долзарб бўлиб туюладиган янги нарсаларни яратиш учун икки дунёнинг кесишмасига ўхшарди. Катталар буни ўтмишга ишора сифатида яхши кўришса, ёшлар эса илгари бундай нарсани эшитмагани учун буни янги нарса сифатида севишади“[20].
Танқидий қабул
"Блиндинг Лигҳц" танқидчилар томонидан мақтовларга сазовор бўлди[21][22][23][24]. У 2020-йилнинг иккинчи энг яхши қўшиғи деб Биллбоард томонидан, йилнинг энг яхши қўшиғи деб эса Cонсеқуэнcе оф Соунд томонидан тан олинган; биринчи нашр унинг носталгик таъсирини[25], иккинчиси эса унинг „блокбастер риффи устига қурилган мелодик романтикасини“ мақтади[26]. Вариэтй журнали „Блиндинг Лигҳц“ни йил ёзуви деб эълон қилди: "Тҳе Wеэкнднинг „Блиндинг Лигҳц“ қўшиғи 2020-йилнинг муҳим қўшиқларидан бири бўлиб, унинг синтезатори тўғридан-тўғри 1985-йилдан олинган. Ушбу ёзувда куч ва қийинчиликларни енгиб ўтиш рамзлаштирилган"[27]. „Блиндинг Лигҳц“ Стереогум томонидан 2019-йилнинг энг яхши қўшиқларидан бири деб тан олинган, таҳрирчи Чрис ДеВилле қўшиқнинг 80-йиллар эстетикаси ва атмосферасини мақтаб, „80-йиллар ҳеч қачон ўлмайди – ёки, камида, бизнинг умумий тасаввуримиздаги гламурли неон 80-йиллар“ деб айтган[28].
Роллинг Стоне нашри муаллифи Корй Гроw “Блиндинг Лигҳц” қўшиғини 2020-йилнинг энг яхши тўртинчи қўшиғи деб атади: “Хира синтезатор товушлари ва нотекис зарбларга эга барабан линияси билан ‘Блиндинг Лигҳц’ Дуран Дуран услубидаги энг яхши неw wаве қўшиғи ҳисобланади. Атиги уч дақиқа ичида Тҳе Wеэкнд саксонинчи йиллардаги поп қўшиқларга хос бўлган кўплаб белгиларни мурожаат қилади — жавобсиз қўнғироқлар, ҳеч бўлмаганда ниманидир ҳис қилиш учун тез ҳайдаш, ёлғизликни ифодаловчи чироқлар. Аммо ҳақиқий сеҳр — унинг овози ва қўшиқдаги жарангдор клавишлар оҳанглари хотирангда узоқ вақт сақланиб қолишидир. Айниқса, у саксонинчи йилларнинг энг классик ва кўп ишлатилган иборасига — 'И cан'т слеэп унтил И феэл ёур тоуч,' ('Мен сенинг тегинишингни ҳис қилмагунча ухлолмайман') га янги ҳаёт бағишлаганида". Муҳаррир Жон Долан эса “Блиндинг Лигҳц” қўшиғининг “Европа услубидаги синти-поп руҳида ишланган” продакшнини юқори баҳолаган. Қўшиқ ёлғизликни акс эттирувчи ёрқин оҳанглари билан Депече Моде ва Тҳе Ҳуман Леагуэ гуруҳларини эсга солади[3][29]. Эвенинг Стандард нашридан Давид Смйтҳ ҳам ушбу қўшиқни мақтади ва уни “саксонинчи йиллардаги синти-поп услубининг кучли портлаши” деб атади[30]. Тҳе Рингер нашридан Миcаҳ Петерс эса уни албомдаги энг яхши қўшиқлардан бири сифатида танлади[31]. Тҳе Неw Ёрк Тимес журналисти Линдсай Золадз “Блиндинг Лигҳц”ни 2020-йилнинг энг яхши қўшиқларидан бири деб атади: “Бу қўшиқ саксонинчи йилларнинг услубини замонавий тус билан жонлантирган асардир. Йил давомида жуда кўп эшитиб юборилган поп қўшиқ бўлишига қарамай, уни миллиард марта эшицанг ҳам зерикмайдиган мусиқалардан бири бўлиши қувонарлидир”[32]. Муҳаррир Жон Cараманиcа қўшимча қиладики, “‘Блиндинг Лигҳц’ — бу нафақат идеал келажакни тасвирлайдиган, балки мега-попнинг олтин даврини эсга соладиган ажойиб қўшиқдир. У 1986-йилдаги Жаззерcисе машғулотлари ёзувидан топилгандек туюлади, аммо унинг синтезатор оҳангларида бироз сирли ва хавфли тус бор. Бу эса Тҳе Wеэкнднинг дастлабки ноир (қоронғи, сирли ва роматик) услубининг бардошлилиги ҳақида кўп нарсани англатади — у ўз ифодасидаги бепарво, бироз ярамас ва ўзига хос эстетик тамойилларга тўлиқ содиқ қолган. Шунинг учун ҳам ‘Блиндинг Лигҳц’ каби жуда кенг тарқалган, оммавий маданиятнинг марказигача кириб борган қўшиқ ҳм унинг бу ўзига хослигини унутишга, йўқ қилишга қодир эмас”[23][33].
Тҳе Гуардиан газетасидан Бен Беаумонт-Тҳомас “Блиндинг Лигҳц”ни 2020-йилнинг энг яхши қўшиқларидан бири деб атади: “Бу — орқа фондаги даҳо Мах Мартин томонидан яратилган улкан поп-продюсерлик асари бўлиб, у ўзининг скандинав ҳамкасби А-ҳа гуруҳини жонли ва ритмик барабан товушлари ила эҳтиром билан эслайди. Абел Тесфае эса ўзининг қўшиқларидаги ошиқларидан ошиқларига осонликча сузиб юрганидек каби, жанрлар орасида ҳам бемалол сузиб юришини кўрсатиб, яна бир тўй дискоси классикасини яратди”[22]. ББC Неwс журналисти Ник Левин Тҳе Wеэкнднинг 80-йилларга бўлган ҳурматини таърифлаб, “Блиндинг Лигҳц”ни 2020-йилнинг энг яхши қўшиқларидан бири деб атади: “Бу қўшиқ швед қўшиқлар даҳоси Мах Мартин билан биргаликда ёзилган ва ишлаб чиқилган бўлиб, синти-поп мусиқасининг порлоқ товушлари бир вақтнинг ўзида нафақат ретро, балки замонавий туйғу уйғотади — бундай услубни яратиш осон эмас. Шу билан бирга, унинг узоқ давом этаётган машҳурлигининг сири ноаниқликда бўлиши мумкин. ‘Блиндинг Лигҳцънинг портловчи нақароти йилнинг энг таниқли ва руҳлантирувчи қисмидир, аммо унинг ичида бироз сирли, тушунарсиз нарса борлиги қўшиқни янада қизиқарли қилади”[34]. Лос Ангелес Тимес муҳаррири Макаэл Wоод “Блиндинг Лигҳц”ни 2020-йилнинг энг яхши қўшиқларидан бири деб атади: “Тҳе Wеэкнднинг ўтган даврларни эслатувчи синти-поп ҳити бу йил шунчалик кенг тарқалган эдики, ҳатто ҳеч қаерга бормаётган пайтингизда ҳам уни эшитмасликнинг иложи йўқ эди. Унинг, тез зериктириб қўймасликка олиб келган жиҳатларидан бири эса — кутганингиздан бироз тезроқ, тиниқ ва аниқ темпда бўлишидир”[35].
Йил якунларига бағишланган, ва бошқа рейтинглар
| Нашр | Рейтинг | Ўрин | Ман. |
|---|---|---|---|
| ББC Неwс | Тҳе 7 Бест Сонгс оф 2020 | Ўрин олган | [36] |
| Биллбоард | Тҳе 100 Бест Сонгс оф 2020 | 2 | [25] |
| Тҳе 30 Бест Поп Сонгс оф 2020 | Ўрин олган | [37] | |
| Тҳе Топ Сонгс оф Алл Тиме | 1 | [38] | |
| Cонсеқуэнcе оф Соунд | Тҳе Топ 50 Сонгс оф 2020 | 1 | [39] |
| Энтертаинмент.иэ | Тҳе 10 Бест Сонгс оф 2020 | 7 | [40] |
| Гаффа | Тҳе 20 Бест Сонгс оф 2020 | 1 | [41] |
| Тҳе Гуардиан | Тҳе 20 Бест Сонгс оф 2020 | 6 | [42] |
| Тҳе Ҳоустон Пресс | Тҳе Топ 20 Сонгс оф 2020 | 3 | [43] |
| Лос Ангелес Тимес | Тҳе 50 Бест Сонгс оф 2020 | Ўрин олган | [44] |
| Тҳе Неw Ёрк Тимес | Линдсай Золадз'с Бест Сонгс оф 2020 | 7 | [45] |
| Питчфорк | Тҳе 100 Бест Сонгс оф 2020 | 23 | [46] |
| Роллинг Стоне | Тҳе 50 Бест Сонгс оф 2020 | 4 | [47] |
| Спин | Тҳе 30 Бест Сонгс оф 2020 | 6 | [48] |
| Упрохх | Тҳе 50 Бест Сонгс оф 2020 | 37 | [49] |
| Мусиc Cритиcс Полл: Тҳе Бест Сонгс оф Тҳе Еар | 3 | [50] | |
| УСА Тодай | Тҳе 10 Бест Сонгс оф 2020 | 5 | [51] |
Граммй мукофоти билан боғлиқ баҳслар
2020-йилда “Блиндинг Лигҳц” қўшиғи ҳамда у тегишли албомнинг танқидий ва тижорий муваффақиятига қарамай, Тҳе Wеэкнд 2020-йил 24-ноябр куни эълон қилинган 63-Граммй мукофоти учун бирорта ҳам номинацияга эга бўлмади. Бу ҳолат жамоатчиликда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди ва танқидчилар, мухлислар ҳамда Тесфаенинг ўзини ҳайратда қолдирди. У ушбу қарорга жавобан ижтимоий тармоқларда Граммй мукофорини “коррупсиялашган” деб атаган постлари билан муносабат билдирди[52]. Тҳе Wеэкнднинг яқинлашиб келаётган Супер Боwл танаффус шоуси вақтида чиқиш қилиши ҳақидаги эълон ҳамда уни поп йўналишидами ёки Р&Б йўналишидаги номинацияларга номзод қилиш кераклиги борасидаги чалкашликлар, унинг номзод қилиб тақдим этилмаслигига сабаб бўлган бўлиши мумкин деган тахминлар пайдо бўлди[53]. Реcординг Аcадемйнинг вақтинча президенти Ҳарвей Масон Жр. танқидларга жавобан қуйидагича баёнот берди[54]:
Тҳе Wеэкнд номзодлар сафига киритилмагани учун кўнгли қолганини тушунамиз. Мен ҳам бу ҳолатдан ҳайратда қолдим ва унга ҳамдардман. Унинг жорий йилдаги ишлари аъло даражада эди ва у мусиқа соҳаси ҳамда ундан ташқарига ҳам муносиб ҳисса қўшди — бу эса ҳаммамизнинг эътирофимизга лойиқ. Уни Супер Боwлда саҳнага чиқишини эшитганимизда жуда хурсанд бўлдик ва Граммй маросимидан бир ҳафта аввал бизнинг саҳнамизда ҳам чиқишини жуда истардик. Афсуски, ҳар йили номинациялар учун номзодлар сони муносиб санъаткорлар сонига нисбатан камроқ бўлади. Бироқ, соҳа вакиллари томонидан овоз бериладиган ягона мусиқа мукофоти сифатида, биз мусиқадаги юксак маҳоратни тан олиш ва нишонлашда давом этамиз, шу билан бирга глобал мусиқий ҳамжамиятимизни ташкил қилувчи ажойиб санъаткорларни ёритишда давом этамиз. Шуни алоҳида таъкидламоқчимизки, барча тоифалар бўйича овоз бериш жараёни Тҳе Wеэкнднинг Супер Боwлдаги чиқиши эълон қилинишидан анча олдин якунланган. Шунинг учун бу ҳолат номинация жараёнига мутлақо таъсир қилмаган. Граммй мукофоти номзодлари овоз берувчи аъзолар томонидан, санъатдаги юксакликлари учун тан олинади ва биз уларнинг барчасини табриклаймиз.
2021-йил январ ойида Тҳе Wеэкнд бу можарога муносабат билдириб, номинацияларга киритилмаслигини “ўзига нисбатан ҳужум” деб атади ва қуйидагича изоҳ берди: “Қаранг, шахсан ўзим энди бу нарсаларга унчалик эътибор бермайман. Менда учта ГРАММЙ мукофоти бор, лекин ҳозир улар мен учун мутлақо ҳеч нарсани англатмайди. Гап мукофот олиш истагида эмас — бу шунчаки рўй берди ва мен танқид остида туришга тайёрман, фақат бу ҳолат бошқа ҳеч қачон такрорланмасин. Барибир мен нутқ сўзлашни яхши билмайман. Мукофот маросимларини-ку, унутаверайлик”[55].
Манбалар
- ↑ Пеаcоcк, Тим „Тҳе Wеэкнд Ревеалс Титле Оф Ҳис Упcоминг Албум, Афтер Ҳоурс“. уДисcовер Мусиc (2020-йил 15-феврал). 2020-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ҳе Wеэкнд сец сигҳц он доминатинг 2020 wитҳ сwаггеринг 'Ҳеартлесс' анд 'Блиндинг Лигҳц'“. НМЕ (2019-йил 29-ноябр). 2020-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 3,0 3,1 Гроw, Корй (Деcембер 7, 2020). „Тҳе 50 Бест Сонгс оф 2020“. Роллинг Стоне. Фебруарй 13, 2023да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Деcембер 7, 2020.
- ↑ Россигнол, Дерриcк „Тҳе Wеэкнд Гоэс Фулл Сйнтҳwаве Он Тҳе Еарнинг Неw Сингле 'Блиндинг Лигҳц'“. Упрохх (2019-йил 29-ноябр). 2019-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Ли, Ниcолаус (Новембер 7, 2018). „Тҳе Wеэкнд Анноунcес Неw Албум, 'Чаптер 6'“. Ҳйпебеаст. Април 27, 2024да асл нусхадан архивланди.
- ↑ А., Арон „Тҳе Wеэкнд Ретурнс То Инстаграм & Фанс Аре Cонвинcед "Чаптер ВИ" Ис Cоминг“. ҲотНеwҲипҲоп (2019-йил 20-ноябр). 2020-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Счнурр, Самантҳа „Тҳе Wеэкнд Ретурнс то Инстаграм Wитҳ а "Лоадинг" Мессаге“. Э! Онлине (2019-йил 20-ноябр). 2019-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Скиннер, Том „Ис Тҳе Wеэкнд'с неw албум финаллй он иц wай?“. НМЕ (2019-йил 7-август). 2019-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Сапонара, Мичаэл (Новембер 26, 2019). „Ҳеар Неw Мусиc Фром Тҳе Wеэкнд ин Мерcедес-Бенз Cоммерcиал: Wатч“. Биллбоард. Новембер 28, 2019да асл нусхадан архивланди.
- ↑ Бреиҳан, Том „Тҳе Wеэкнд Превиэwс Неw Сонг "Блиндинг Лигҳц" Ин Мерcедес-Бенз Cоммерcиал“. Стереогум (2019-йил 26-ноябр). 2020-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тҳе Wеэкнд то Релеасе Неw Сингле "Блиндинг Лигҳц" он Блаcк Фридай“. Рап-Уп (2019-йил 26-ноябр). 2019-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Страусс, Маттҳеw „Тҳе Wеэкнд Превиэwс Неw Сонг "Блиндинг Лигҳц" ин Мерcедес-Бенз Ад: Wатч“. Питчфорк (2019-йил 26-ноябр). 2020-йил 19-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Акааш. „Тҳе Wеэкнд то Релеасе 2 Неw Синглес "Блиндинг Лигҳц" & "Ҳеартлесс" Тҳис Wеэк“. ҲипҲоп-н-Море (2019-йил 26-ноябр). 2020-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Асwад, Жем „Тҳе Wеэкнд Опенс Уп Абоут Ҳис Паст, Турнинг 30 анд Геттинг Вулнерабле он Афтер Ҳоурс“. Вариэтй (2020-йил 2-май). 2020-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Тамми, Антон (Април 1, 2020). „Тҳе Wеэкнд он Беинг тҳе Фирст Артист то Топ Тҳесе 5 Чарц Ат Онcе: 'Ит Феэлс Лике а Ҳуге Блессинг' (Эхcлусиве)“. Биллбоард. Жануарй 7, 2021да асл нусхадан архивланди.
- ↑ „Тҳе Wеэкнд Ремаде Поп Мусиc. Wилл Тҳе Идол Ремаке Тҳе Wеэкнд?“. Ванитй Фаир. Май 16, 2023. Жуне 18, 2023да асл нусхадан архивланди.
- ↑ Гаррисон, Cианна „Тҳе Wеэкнд'с "Блиндинг Лигҳц" Лйриcс Мигҳт Бе Абоут Белла Ҳадид“. Элите Даилй (2019-йил 30-ноябр). 2020-йил 2-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Киркланд, Жустин „Тҳе Wеэкнд Эхплаинс тҳе Меанинг Беҳинд 'Блиндинг лигҳц' Сонг“. www.эсқуире.cом (2020-йил 25-август). 2020-йил 26-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Моланпҳй, Чрис (Април 9, 2020) "Wҳй тҳе Wеэкнд'с "Блиндинг Лигҳц" Ис тҳе Фирст Чарт Топпер оф тҳе Cоронавирус Эра" Слате арчивед фром тҳе оригинал он 2021-01-22 ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20210122045237/ҳттпс://слате.cом/cултуре/2020/04/wеэкнд-блиндинг-лигҳц-биллбоард-нумбер-1-cоронавирус-тиктокс.амп.
- ↑ „Макинг тҳе Cут: Вариэтй'с 2020 Ҳитмакерс анд Ҳитбреакерс Ревеалед“. Вариэтй (2020-йил 3-декабр). 2020-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Мерcадо, Мян „Тҳе Wеэкнд Такес Ус Баcк то тҳе '80с Wитҳ "Блиндинг Лигҳц"“. Соунд Дигест (2019-йил 4-декабр). 2021-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 22,0 22,1 Беаумонт-Тҳомас, Бен „Тҳе 20 Бест Сонгс оф 2020“. Тҳе Гуардиан (2020-йил 30-ноябр). 2020-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 23,0 23,1 Cараманиcа, Жон „Тҳе Wеэкнд'с Глеамй, Сеамй Поп Ретурнс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2020-йил 1-апрел). 2020-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Унтербергер, Андреw (Марч 3, 2020). „Дон'т Форгет Ҳоw Унликелй Тҳе Wеэкнд Онcе Сеэмед ас а Релиабле Поп Суперстар“. Биллбоард. Марч 4, 2021да асл нусхадан архивланди.
- ↑ 25,0 25,1 Глиcксман, Жош (Деcембер 8, 2020). „Тҳе 100 Бест Сонгс оф 2020: Стафф Лист“. Биллбоард. Деcембер 11, 2020да асл нусхадан архивланди.
- ↑ Роффман, Мичаэл „Топ 50 Сонгс оф 2020“. Cонсеқуэнcе оф Соунд (2020-йил 3-декабр).
- ↑ Асwад, Жем „Тҳе Wеэкнд'с 'Блиндинг Лигҳц' Ис Вариэтй'с Ҳитмакерс Реcорд оф тҳе Еар“. Вариэтй (2020-йил 3-декабр). 2021-йил 22-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тҳе Бест Поп Сонгс оф 2019“. Стереогум (2019-йил 12-декабр). 2021-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Долан, Жон (Марч 23, 2020). „Тҳе Wеэкнд Ис Алоне Агаин, Натураллй, он 'Афтер Ҳоурс'“. Роллинг Стоне. Новембер 1, 2020да асл нусхадан архивланди.
- ↑ Смйтҳ, Давид „Тҳе Wеэкнд – Афтер Ҳоурс ревиэw: Шадоwй эсcаписм фор тҳе греат лоcк-ин“. Эвенинг Стандард (2020-йил 20-март). 2020-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Петерс, Миcаҳ „'Афтер Ҳоурс' Ис тҳе Wеэкнд'с Мост Аccомплишед Wорк Ет“. Тҳе Рингер (2020-йил 25-март). 2020-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Золадз, Линдсай „Бест Сонгс оф 2020“. Неw Ёрк Тимес (2020-йил 7-декабр). 2020-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-декабр.
- ↑ Cараманиcа, Жоҳн „Тҳе Wеэкнд Эмергес Фром тҳе Шадоwс ат тҳе Супер Боwл Ҳалфтиме Шоw“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2021-йил 7-феврал). 2021-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Левине, Ниcк „Тҳе бест Албумс анд Сонгс оф 2020“. ББC Неwс (2020-йил 19-ноябр). 2021-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Wоод, Макаэл „Тҳе 50 бест сонгс оф 2020“. Лос Ангелес Тимес (2020-йил 9-декабр). 2021-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тҳе Бест Сонгс оф 2020“. ББC (2020-йил 19-ноябр). 2021-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Унтербергер, Андреw (Деcембер 11, 2020). „Тҳе 30 Бест Поп Сонгс оф 2020: Стафф Лист“. Биллбоард. Деcембер 11, 2020да асл нусхадан архивланди.
- ↑ Мамо, Ҳеран (Новембер 20, 2021). „Wатч тҳе Тҳроне“. Биллбоард. 133-жилд, № 16. 48-бет.
- ↑ Роффман, Мичаэл „Топ 50 Сонгс оф 2020“. Cонсеқуэнcе оф Соунд (2020-йил 3-декабр). 2023-йил 17-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Мурпҳй, Лаурен „Тҳе Тен Бест Сонгс оф 2020“. Энтертаинмент.иэ (2020-йил 17-декабр). 2021-йил 3-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Ноwаcк, Симоне „Тҳе 20 Бест Сонгс оф 2020“. Гаффа (2020-йил 12-декабр). 2020-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Беаумонт-Тҳомас, Бен „Тҳе 20 бест согнс оф 2020“. Тҳе Гуардиан (2020-йил 30-ноябр). 2021-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Сендежас Жр., Жессе „Топ 20 "Мост 2020" Сонгс оф 2020“. Ҳоустон Пресс (2020-йил 31-декабр). 2021-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тҳе 50 бест сонгс оф 2020“ (эн-УС). Лос Ангелес Тимес (2020-йил 9-декабр). 2021-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Парелес, Жон; Cараманиcа, Жон; Золадз, Линдсай „Бест Сонгс оф 2020“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2020-йил 7-декабр). 2020-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Питчфорк „Тҳе 100 Бест Сонгс оф 2020“ (эн-ус). Питчфорк (2020-йил 7-декабр). 2023-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Блаке, Жонатҳан Бернстеин,Жон Блистеин,Жон Долан,Бренна Эҳрлич,Жон Фреэман,Корй Гроw,Чристиан Ҳоард,Элиас Леигҳт,Ангиэ Мартоccио,Cлаире Шаффер,Роб Шеффиэлд,Эмилй; Бернстеин, Жонатҳан; Блистеин, Жон; Долан, Жон; Эҳрлич, Бренна; Фреэман, Жон; Гроw, Корй; Ҳоард, Чристиан; Леигҳт, Элиас (Деcембер 7, 2020). „Еар ин Ревиэw: Тҳе 50 Бест Сонгс оф 2020“. Роллинг Стоне (инглизча). Марч 22, 2021да асл нусхадан архивланди.
- ↑ „Тҳе 30 Бест Сонгс оф 2020“. Спин (2020-йил 11-декабр). 2020-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тҳе 50 Бест Сонгс Оф 2020“. УПРОХХ (2020-йил 2-декабр). 2020-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тҳе 2020 Упрохх Мусиc Cритиcс Полл: Тҳе Бест Сонгс Оф Тҳе Еар“. Упрохх (2020-йил 15-декабр). 2021-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тҳе 10 Бест Сонгс оф 2020“. УСА Тодай (2020-йил 16-декабр). 2020-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Анифтос, Раниа (Новембер 24, 2020). „Тҳе Wеэкнд Cаллс Оут Реcординг Аcадемй Афтер Номинатионс Снуб: 'Тҳе Граммйс Ремаин Cоррупт'“. Биллбоард. Жануарй 8, 2021да асл нусхадан архивланди.
- ↑ Ҳайлоcк, Зоэ „Тҳе Wеэкнд Реcеивед Зеро Граммй Номинатионс, Респондс он Тwиттер“. Вултуре (2020-йил 24-ноябр). 2021-йил 7-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Друрй, Шарареҳ „Тҳе Wеэкнд Лашес Оут ат Реcординг Аcадемй: "Тҳе Граммйс Ремаин Cоррупт"“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2020-йил 24-ноябр). 2021-йил 7-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Гаwлей, Паиге „Тҳе Wеэкнд Сайс Ҳис 3 ГРАММЙ Wинс Меан Нотҳинг то Ҳим Ноw“. Энтертаинмент Тонигҳт (2021-йил 28-январ). 2021-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган.
- 2019-yil qoʻshiqlari
- 2019-yil singllari
- 2020-yil singllari
- The Weeknd qoʻshiqlari
- The Weeknd prodyuserligidagi qoʻshiqlar
- Billboard Hot 100 chartida birinchi oʻrinni egallagan singllar
- Canadian Hot 100 chartida birinchi oʻrinni egallagan singllar
- Daniyada birinchi oʻrinni egallagan singllar
- XO (yozuv leybli) singllari
- Ingliz tilidagi qoʻshiqlar
- Alifbo boʻyicha qoʻshiqlar