Бирлашган Миллатлар Модели

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Модели(БМТМ)-Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим модели бўлиб, талабалар дипломатия ва халқаро муносабатларни ўрганадиган симуляциялар учун фойдаланилади. БМТ модели конференциясида ҳар бир талаба мамлакат, ташкилот ёки шахс вакили сифатида ишлайди ва бутун дунёдан келган бошқа делегатлар билан муаммони ҳал қилиши керак.[1][2]
Конфиэнсия иштирокчиларга тадқиқот, нотиқлик, мунозара ,ёзиш, танқидий фикрлаш, жамоада ишлаш ва етакчилик каби кўникмаларни ўргатади. [3][4]Модел одатда дарсдан ташқари машғулот сифатида қўлланилса-да, баъзи мактаблар уни ўқув дастурига қўшишни ҳам таклиф қилишади. Ушбу тадбир талабаларни жалб қилиш ва уларга ҳозирги дунё муаммолари ва жаҳон сиёсатини чуқурроқ тушуниш имконини беради.[5]

Делегатлар конференция олдидан тадқиқот олиб боришлари: ўз позицияларини шакллантириш ва ўз қўмиталарида бўлган бошқа делегатлар билан муҳокама қиладиган сиёсий таклифларни яратишлари сўралади.[1] Конференсия охирида делегатлар ёзма сиёсат (резолюция лойиҳалари ) бўйича овоз беришади ва овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган такликлар қабул қилинади. Ҳар бир қўмитадаги энг яхши натижа кўрсатган делегатлар, шунингдек, делегациялар тадбир сўнггида мукофотлар билан тақдирланадилар.
Ушбу конфиренсиялар орасида бошланғич мактабдан тортиб коллеж ёки университет даражасигача бўлган талабаларни қабул қиладиган конференсиялар мавжуд.[6] Кўпгина конференсиялар кўпинча ушбу учта даражадан фақат биттасига жавоб беради.[7] Делегатлар одатда конференцияларда биргаликда қатнашадилар, чунки улар ўзларининг мактаблари ёки университетларининг БМТ Модели клублари томонидан юборилган делегациялар сифатида, лекин баъзи делегатлар конференсияларда мустақил равишда қатнашадилар.[8]
Академик аҳамияти

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти моделида иштирок этиш музокаралар олиб бориш, гапириш ва мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. [1][27] Дипломатия ва сиёсатнинг моддий масалаларига квазакадемик жараён орқали ёндашилади. Бундан ташқари, замонавий ёки тарихий бўлиши мумкин бўлган инқироз ссенарийлари билан шуғулланадиган инқироз қўмиталари етакчилик қобилиятларини ва кутилмаган вазиятларга мослашиш ва уларни ҳал қилиш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам беради.[28]Конференсияга тайёргарлик жараёнида ҳар бир қўмита учун мавзулар танланади. Одатда, тадқиқот ва қўлланмалар конференсия ташкилотчилари томонидан тақдим этилади. Ушбу қўлланмаларга асосланиб, ҳар бир қўмита делегатлари кўпинча ўзлари вакиллик қилаётган мамлакат ёки гуруҳ бўйича ўз позициясини тадқиқ қилишлари ва шакллантиришлари ва позицияни тақдим этишлари кутилади.[29] Мавзу бўйича мақола ёзишдан мақсад делегатларни муҳим мунозара мавзулари билан таништириш, илмий тадқиқот ва ёзишни рағбатлантириш ҳамда конференцияларга жиддий тайёргарлик кўриш имконини беради.[29]
Шунингдек қаранг
- Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси
- Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенсияси
- Дипломатик ёзишма
- Дипломатия
- Г20
- Дипломатик вакиллик