Билим дарахти
| "Билим дарахти" ёдгорлиги | |
|---|---|
|
"Билим дарахти" 2013-йил | |
| Жойлашув |
Австралия |
| Баландлиги | 18 метр |
| Қурила бошлаган | 2007-йил |
| Қурилиш тамомланган | 2009-йил |
| Вебсайт | www.треэофкноwледге.cом |
| Харита | |
Билим дарахти — Австралиянинг Квинсленд штатидаги Баркалдин шаҳрида худди шу номдаги дарахтга ўрнатилган тарихий ёдгорлик ҳисобланади. Дарахт 1891-йилдаги қўй юнгини қирувчиларнинг иш ташлаши учун асосий майдонга айланган, бунинг натижасида инновацион сиёсий қарорлар[1] Квинсленд тарихида, ишчи ҳаракатининг ривожланишида ва Австралия лейбористлар партиясининг шаклланишида бурилиш нуқтаси бўлди. Австралия лейбористлар партияси[2] - дунёдаги биринчи социал-демократик партиялардан бири[3].
Дарахт тури Эвкалипт Cорймбиа апарреринжа[4] Баркалдинадаги ОАк кўчасида жойлашган[5][6] ва 250 йил яшаган деб тахмин қилинади[7][8].
Тарих
Контекст
1880-йилларнинг охири ва 1890-йилларнинг бошларига келиб, Квинсленд ва Янги Жанубий Уэлсда қўй боқиш майдонларининг тез кенгайиши ердан интенсив фойдаланишга ва фермер хўжаликларининг кенгайишига олиб келди, уларнинг эгалари ўз ишчиларининг яшаш ва меҳнат шароитларига алоҳида эътибор қаратмаганлар. Қўй юнгини кесувчилар сони ҳар бир юнг кесиш стансиясида 30 кишигача бўлган, уларнинг иш ҳақи талаб ва таклиф ҳажмига қараб ўзгариб турган. Бунга параллел равишда ихтирочи Фредерик Вулсли ўз маблағи эвазига қўй қирқиш машинасини яратди ва 1887-йилда Сиднейда устав капитали 20 минг фунт стерлинг бўлган Тҳе Wолселей Шеэп Шеаринг Мачине Cомпанй компаниясини ташкил қилди. Cлиппер савдоси аста-секин ўсиб борди, бу қўй юнгини анъанавий усулда қирувчилар томонидан уларнинг бойлиги ва фойдасига таҳдид сифатида кўрилди, чунки энди ҳар ким қўй юнгини қирқиши мумкин эди, шу билан бирга машинада қирқишнинг афзалликларихам бор бўлиб - юнг ва қўйларга зарарни камайтирар, юнг эса нисабатн сифатли ва кўпроқ ажратиларди[9].
Касаба уюшмаларининг ташкил топиши ва кураш
1885-йилда Брисбен Савдо ва Ишчилар Кенгаши тузилди, у чорвадорлар аҳволининг муайян меҳнат шароитларига мос келишини тарғиб қилувчи касаба уюшмалари фаолияти бошланди ва бу 1889-йилда Австралия Меҳнат Федерацияси ташкил этилишига олиб келди. 1886-йилда Квинсленд штатининг либерал бош вазири Семюэл Гриффит ўз фаолиятини антипаторалист сифатида бошлаган, 1871-йили эскирган инглиз қонуни асосида касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунни киритган. Қонун қабул қилингандан сўнг, бирлашган чорвадор ишчилари уюшмаси президенти Уилям Спенс ғарбий Янги Жанубий Уэлсда касаба уюшмалари тузиш бўйича кўрсатма берди. Чунки чорвадорлар иш ҳақини қисқартира бошладилар ва ишчиларни ишдан бўшатишди. 1889-йилда Квинсленддаги 3 миллиондан ортиқ қўйга эга 28 дан ортиқ станция эгаси Жорж Фаирбаирн чорвадорлар йиғилишида иш ташлашлар бошланиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар муносабати билан уларнинг олдини олиш учун Квинсленд иш берувчилар марказий ассоциациясини тузишга қарор қилинди ва касаба уюшмалари билан музокаралар олиб боришдан бош тортган ҳолда иш ҳақи кескин қисқартирилишини эълон қилишди[10].
1891-йил 5-январда Клермонт шимолидаги Логан Доwнс станциясида Жорж Фаирбаирн касаба уюшма қоидаларисиз қўйларни юнгини қирқишга рухсат берувчи келишувни тақдим этди. 29-декабр куни Австралия Меҳнат Федерацияси аъзоси Жорж Тейлор Клермонтга жўнади, у ерда Логан Доwнс станциясида йиғилган қирқувчилар билан биргаликда Волфганг Крик бўйида иш ташлаш лагерини ташкил этишга қарор қилиб, келишувни рад этди. 1-феврал Квинсленд қўй юнгини қирқувчилар иттифоқи ва Квинсленд ишчилар уюшмаси расмий баёнот бериб, касаба уюшмалари ишчилар учун адолатга эътибор қаратишининг ягона воситаси иш ташлаш эканлигини эълон қилди. Феврал ойининг охирида қўшинлар Клермонтга юборилди, у ерда 500 га яқин фаоллар жойлашган эди, бунинг натижасида иш ташлаш маркази 30 га яқин станцияга эга бўлган Баркалдин шаҳрига кўчди. 28-феврал куни фаоллар яқин атрофдаги стансиялардан юнг йиғадиганлар ва маҳаллий ҳарбийлар томонидан қўлланилгани учун ўша пайтда “Аллелуя дарахти” номи билан машҳур бўлган Билим дарахти ёнида жойлашган катта омборхона олдида машъала чироқларини ёқиб чиқиш ўтказишди. Биринчи маршда 60 чавандозлар ва маҳаллий чолғу оркестрлари бошчилигида бош вазир Гриффит ва Квинсленд қонун чиқарувчи ассамблеяси аъзоси Френк Мерфининг суратларини кўтариб, катта оломон олдида ёқиб юборилган. Ушбу чиқишда 1000 дан ортиқ одам қатнашди. 15-март куни Гимпи ва Мерибородан отланган пиёдалар ва ҳарбий хизматчиларнинг отрядлари темир йўл орқали Баркалдинга етиб келишди ва суд биноси ёнида ҳарбий лагер ташкил қилишди. бунининг оқибатида ишчилар ўз сафларига тобора кўпроқ одамларни жалб қила бошладилар, натижада 1891-йил январ-май ойлари орасида Крик Лагун ва Мовий Буш ботқоғи яқинидаги лагерларда иш ташлашчилар сони 3 минг кишига кўпайди. Ўша пайтда Квинсленднинг бошқа шаҳарларида, хусусан Хюгенденда янги лагерлар пайдо бўлди[11][12].
Дарахт касаба уюшмалари ҳаракати ва сиёсий ҳаракатнинг рамзи
1891-йил 1-май куни Меҳнат куни иш ташлашган қўй юнгини қирқувчилар гуруҳлари Баркалдина кўчаларига яхши меҳнат шароитларига курашиш учун юришди ва аста-секин Билим дарахти сари кела бошлашди[13]. Улар Крик Лагунидаги асосий зарба лагерига қўшимча равишда, учта кўча ва юриш майдони[14] билан ҳарбий услубда ташкил этилган бир неча жойларда тўпланишди. Темир йўл орқали шаҳарга келган касаба уюшмалари аъзолари дарахт ёнидаги вокзал яқинида иш ташлашчилар билан учрашиб, ҳаракат тарафдорларини ўзларининг ҳақ эканликларига ишонтиришга ҳаракат қилишди. Иш ташлашнинг энг юқори чўққисида 9000га яқин киши қатнашди[15]. Олти кундан сўнг, 6-май куни мустамлака маъмурияти Янги Жанубий Уэлс ва Квинсленд ҳукуматлари кўмагида ҳамда полиция ёрдами билан норозилик лагерини тарқатиб юборди ва 200 га яқин одамни бир қанча айбловлар, жумладан, фитна уюштиришда айблаб хибсга олди. 20-май куни Рокгемптонда ўн уч киши жиноий фитнада иштирок этганликда айбдор деб топилди ва "Австралия Алкатрази" номи билан танилган Моретон кўрфази яқинидагиСент-Елена оролида жойлашган қамоқхонада уч йиллик оғир меҳнатга ҳукм қилинди[16]. Шундан сўнг, 1892-йил 9-сентабрда дарахт тагида Квинсленд меҳнат партиясининг Квинсленд аҳолисига манифести ўқиб эшиттирилди, бу Австралия Меҳнат партиясининг таъсис ҳужжатига айланди[17][18]. Манифест Квинсленддаги ишчилар ҳаракатини ривожлантиришда фаол иштирок этган Карл Сеймур томонидан ишлаб чиқилган ва партия президенти Томас Глассей томонидан имзоланган, кейинчалик у Квинсленддан биринчи халқ томонидан сайланган сенатор бўлган[19]. Иш ташлашнинг натижаси, кўплаб воқеалар занжирининг муҳим бўғи вазифасини ўтади ва ўз натижасини берди. 1892-йилда қўй юнгини қирқувчи Томми Раян Квинсленд Қонунчилик Ассамблеясининг биринчи лейборист аъзоси этиб сайланди[20]. 1899-йилда Квинсленддаги биринчи лейбористлар ҳукумати ва Андерсон Доусон[21] бошчилигида дунёдаги биринчи парламентли социалистик ҳукумат ташкил топди.
| Баркалдиндаги эвкалипт дарахтлари остидаги ишчи ҳужумчилар лагери, 1891-йил. | Билим дарахти 1991-йил | Билим дарахти 1997-йил |
Ўшандан бери Квинслендда ҳар йили Май ойининг биринчи ҳафтасида Меҳнат куни нишонланади[22]. 2009-йилда Квинсленд Меҳнат партияси манифести ЙУНЕСКОнинг Осиё ва Тинч океани минтақасидаги “Жаҳон хотираси” лойиҳасига киритилди[23]. Манифестнинг асл нусхаси ҳозир Брисбендаги[24] Квинсленд давлат кутубхонасидаги Жон Оксли коллексиясида сақланади.
Хотира
Дарахт катта кўзга кўринадиган бўлганид баландлиги 8-10 метр бўлиб, Баркалдиндаги меҳмонхона олдида ўсишда давом этди[25]. 1990-йилда дарахтга термитлар ҳужуми бўлди ва бу дархтда жиддий муаммолар пайдо қилди. Зараркунандаларга қарши кураш ва илдиз тизимини ювиш натижасида 1993-йил охирига келиб дарахтнинг ҳолати яхшиланди[26]. 1991-йилда иш ташлаш бошланганининг 100 йиллиги муносабати билан дарахт атрофи ободонлаштирилиб, ёдгорлик мажмуаси ўрнатилди[27]. 1992-йил 21-октабрда дарахт Квинсленд мероси рўйҳатига ва 2006-йил 26-январда Австралия миллий мероси рўйхатига[28] киритилди.
2006-йил апрел ойида шубҳали тарзда дарахт гербицидлар билан атайлаб заҳарланган ва дарахтни асл ҳолига қайтариш имкони бўлмаган[29][30][31]. Заҳарланишнинг биринчи белгилари май ойида, дарахт барглари тўкила бошлаганидан кейин сезилган[32]. 3-октабр куни Лейбористлар партиясининг маҳаллий бўлими президенти Пат Огден дарахт бутунлай қуриб баргларсиз қолгани ҳақида хабар берди[33][34]. 2007-йил 29-июлда дарахт кесилди[35]. Шундан сўнг Квинсленд ҳукумати қарори билан баландлиги 7 метр ва кенглиги 2 метр бўлган дарахтнинг ҳар бир новдасини сақлаб қолиш мақсадида консервация қилинди[36].
2009-йил 2-май куни дарахт ўрнатилган жойда баландлиги 18 метр ва қиймати тахминан 5 миллион доллар[37] бўлган ёдгорлик[38] расман очилди. Ёдгорлик устида лойиҳа раҳбарлари Жон Аллен ва Аллен Дваер бошчилигидаги маслаҳатчилар, ландшафт архитектори тадқиқотчилари жамоаси ишлаган[39]. Мемориал меъмори Браян Хупер 2009-йилги «Аустралиан Тимбер Десигн Аwардс»[40] ва 2010-йилги «Натионал Арчитеcтуре Аwардс»[41]ни олди. Дарахт кубик шаклидаги соябон остида жойлашган бўлиб, 3600 та ёғоч баргдан иборат бўлиб, барглар бурчак остида эгилган ва шу билан тожни ҳосил қилади[42]. Дарахт яқинида байроқ устуни ва бронза ва гранитдан ясалган ёдгорлик жойлашган бўлиб, унда шундай ёзилган:
Ушбу лавҳа 1891-йилда ушбу дарахт остида Австралияга меҳнат ва сиёсий ҳаракатни олиб келган қаттиққўл эркаклар ва аёллар томонидан қилинган фидойилик, жасорат ва қурбонликларни бизга эслатади.
Мерос
Билим дарахтининг ниҳоллари,Квинсленд давлат кутубхонаси яқинида экилган[43]. 2005-йил 2-майда Лейбористлар партияси ташкил этилганининг 114-йиллигини нишонлаш учун Баркалдинда дарахтнинг ниҳоллари экилди[44]. 2008-йилда дарахт Квинсленд қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва ўрмон хўжалиги департаменти ходимлари томонидан 30 нусхада муваффақиятли клонланди[45]. 2011-йил 27-ноябрда Квинсленд пре мери Энн Блй Брисбен дарахтнинг клонини экди[46]. 2011-йил 19-апрелда Австралия пойтахт ҳудудининг биринчи вазири Жон Стенхоп ва Австралия Бош вазири Жулиа Гиллард Канберра миллий билим дарахтидан етиштирилган ниҳолларни экиш маросимида қатнашдилар[47].
Манбалар
- ↑ наме="ҳерқлдоут">Пеарcе, п. 47
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ „архив нусхаси“. 2016-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ наме=асгап>Wалтерс, Бриан. „Эуcалйпц бут нот Эуcалйптус“. Аустралиан Планц Онлине. Ассоcиатион оф Соcиэтиэс фор Гроwинг Аустралиан Планц. 2012-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-ноябр.
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ ҳттп://www.смҳ.cом.ау/неwс/натионал/ас-лаборс-треэ-диэс-а-неw-сеэд-ис-борн/2006/10/03/1159641324103.ҳтмл
- ↑ ҳттп://www.индепендентаустралиа.нет/политиcс/политиcс-дисплай/тҳе-фортҳcоминг-ассаулт-он-wоркерс-ригҳц,5003
- ↑ ҳттп://www.энвиронмент.гов.ау/cги-бин/аҳдб/сеарч.пл?моде=плаcе_детаил;плаcе_ид=105721
- ↑ ҳттп://www.энвиронмент.гов.ау/cги-бин/аҳдб/сеарч.пл?моде=плаcе_детаил;плаcе_ид=105721
- ↑ ҳттп://www.энвиронмент.гов.ау/cги-бин/аҳдб/сеарч.пл?моде=плаcе_детаил;плаcе_ид=105721
- ↑ ҳттп://www.қуээнсландплаcес.cом.ау/барcалдине-анд-барcалдине-шире
- ↑ ҳттп://www.энвиронмент.гов.ау/ҳеритаге/плаcес/натионал/треэ
- ↑ ҳттп://www.энвиронмент.гов.ау/cги-бин/аҳдб/сеарч.пл?моде=плаcе_детаил;плаcе_ид=105721
- ↑ ҳттп://арчитеcтуреау.cом/артиcлес/треэ-оф-кноwледге-1/
- ↑ ҳттп://www.аwу.нет.ау/неwс/ремемберинг-ребелс-wҳо-cреатед-оур-унионнион[сайт ишламайди]
- ↑ „архив нусхаси“. 2012-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ ҳттп://блогс.слқ.қлд.гов.ау/жол/2009/11/08/манифесто-дисплаед-ундер-тҳе-треэ-оф-кноwледге-ин-барcалдине/
- ↑ ҳттп://блогс.слқ.қлд.гов.ау/жол/таг/треэ-оф-кноwледге/
- ↑ ҳттп://www.энвиронмент.гов.ау/cги-бин/аҳдб/сеарч.пл?моде=плаcе_детаил;плаcе_ид=105721
- ↑ ҳттп://блогс.слқ.қлд.гов.ау/жол/таг/треэ-оф-кноwледге/
- ↑ ҳттп://www.энвиронмент.гов.ау/cги-бин/аҳдб/сеарч.пл?моде=плаcе_детаил;плаcе_ид=105721
- ↑ ҳттп://www.унесcо.орг/неw/эн/cоммуниcатион-анд-информатион/флагшип-прожеcт-аcтивитиэс/меморй-оф-тҳе-wорлд/регистер/фулл-лист-оф-регистеред-ҳеритаге/регистеред-ҳеритаге-паге-5/манифесто-оф-тҳе-қуээнсланд-лабоур-партй-то-тҳе-пеопле-оф-қуээнсланд-датед-9-септембер-1892/
- ↑ „архив нусхаси“. 2018-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ ҳттп://www.энвиронмент.гов.ау/cги-бин/аҳдб/сеарч.пл?моде=плаcе_детаил;плаcе_ид=105721
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ ҳттп://www.энвиронмент.гов.ау/ҳеритаге/плаcес/натионал/треэ
- ↑ ҳттп://www.абc.нет.ау/7.30/cонтент/2009/с2557519.ҳтм
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ „архив нусхаси“. 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ ҳттп://www.абc.нет.ау/ам/cонтент/2006/с1754425.ҳтм
- ↑ ҳттп://мг.cо.за/артиcле/2006-10-03-аустралиас-иcониc-треэ-оф-кноwледге-поисонед/
- ↑ ҳттп://неwс.ббc.cо.ук/2/ҳи/асиа-паcифиc/5402858.стм
- ↑ ҳттп://www.энвиронмент.гов.ау/ҳеритаге/плаcес/натионал/треэ
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ ҳттп://www.абc.нет.ау/неwс/2009-05-02/барcалдине-унвеилс-треэ-оф-кноwледге-мемориал/1670386
- ↑ ҳттп://арчитеcтуреау.cом/артиcлес/треэ-оф-кноwледге-1/
- ↑ ҳттп://www.тимбераwардс.cом.ау/wиннерс/аwардс-wиннерс-2009
- ↑ ҳттп://арчитеcтуреау.cом/артиcлес/барcалдине-треэ-оф-кноwледге-1/
- ↑ ҳттп://арчитеcтуреау.cом/артиcлес/треэ-оф-кноwледге-1/
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ ҳттп://www.абc.нет.ау/неwс/сториэс/2008/04/30/2231010.ҳтм
- ↑ ҳттп://www.cабинет.қлд.гов.ау/ММС/СтатементДисплайСингле.аспх?ид=77857
- ↑ „архив нусхаси“. 2013-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
Адабиётлар
- Исабел Ҳоч. Барcалдине 1846-1986. Барcалдине: Барcалдине Шире Cоунcил, 1986 — 135-бет. ИСБН 1862522952.
- Стуарт Свенсен. Тҳе шеарерс' wар: тҳе сторй оф тҳе 1891 шеарерс' стрике. Андоза:Нп5: Андоза:Нп5, 1989 — 340-бет. ИСБН 0702221651.
- Исабел Ҳоч. Барcалдине Лоcал Аутҳоритй 1893-1993. Барcалдине: Барcалдине Шире Cоунcил, 1993 — 110-бет. ИСБН 1862730733.
- Ҳоwард Пеарcе, Кай Cоҳен анд Маргарет Cоок. Ҳеритаге Траилс оф тҳе Қуээнсланд Оутбаcк. Брисбане: Андоза:Нп5, 2002 — 204-бет. ИСБН 0-7345-1040-3.
- Wиллиам Логан, Геоффрей Стокес, Cолин Лонг, Карен Гиллен. Cреатинг ан Аустралиан демоcраcй. Cанберра: Андоза:Нп5 (Деакин Университй), 2003 — 283-бет. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-06-17 санасида архивланган)