Бекжон Ёқубов
Qiyofa
Ёқубов Бекжон (1893, Хива — 1979) — ўймакор уста, кандакор. Хивалик уста Каримдан меъморлик ва наққошликни ўрганган. Нуриллабой саройини безашда қатнашган. Навоий театрининг Хива залини уста Рўзимат арбоб, А. Болтаевлар билан бирга ганч ўймакорлиги билан безаган. Ё. яратган офтоба, чойдиш, патнис, мис коса, қанддон, гулдонлар халқ амалий санъатининг ажойиб намуналаридир. 1952-йилдан Ё. асарлари республика ва халқаро кўргазмаларда намойиш қилинади, республика ва чет мамлакатлар музейларида сақланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |