Бегоналашув
Бегоналашув — инсон фаолияти ва унинг натижалари мустақил кучга айланиб, инсон устидан ҳукмронлик ва унга ёвузлик қиладиган ҳолатга киришишини ифодалайдиган ижтимоий жараён. Меҳнат шарт-шароити, воситалари ва маҳсули устидан ижтимоий назоратнинг йўқлигида, шахсиинг ҳукмрон ижтимоий гуруҳлар томонидан алдамчилик йўли билан бошқариш объектига айлантирилишида намоён бўлади. Б. киши онгида муайян тарзда акс этади (ижтимоий меъёрларни ёт ва ёвуз меъёрлар сифатида идрок этиш, ёлғизлик ҳисси, лоқайдлик ва бошқалар). Б. консепсиясининг келиб чиқи-ши Т. Гоббс, Ж. Ж. Руссога бориб тақалади, Гегел томонидан эса ривожлантирилди. ХХ аср фалсафа, социология ва ижтимоий психологиясида Б.нинг айрим томонлари тадқиқ этилмоқда.
Бегоналашув - инсон унинг жамиятдаги ўрни, мавқеи ва у бажарадиган вазифаси ўртасидаги азалий боғлиқликларнинг бузилиши. Инсон ва жамият муносабатларидаги меъёрнинг бузилиши, инсоннинг ўз моҳиятини белгиловчи хусусиятлардан маҳрум бўлиб, жамиятда ўз ўрнини тополмаслиги бегоналашувнинг туб илдизини, ҳам сабабини, ҳам оқибатини ташкил этади. Ғарб социологлари саноатлашган жамиятда бирдамлик туйғусини йўқолишини (Дюркгейм), ижтимоий ҳаётнинг формаллашувини (Зиммел), шахс ҳатти-ҳаракатларининг меъёридан ошишини(Мертон), инсоннинг мавжуд жамиятга нисбатан танқидий муносабатини, мукаммалаштиришга бўлган қобилиятини(Фромм) бегоналашув ҳодисасининг юз бериши деб ҳисоблайдилар. Бегоналашув тушунча сифатида тадқиқ ва таҳлилга муҳтож.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
2. Фалсафа қомусий луғат. " Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти ". " СҲарқ " нашриёт — матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририяти. Тошкент — 2004. 48 бет
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |