Бахтинисо бегим
| Бахтинисо бегим | |
|---|---|
| بخت النساء بیگم | |
| Таваллуди |
тахминан 1547-йил |
| Вафоти |
1608-йил 2-июн Акбаробод (ҳозирги Агра), Бобурийлар империяси |
| Касби | Кобул ҳокими |
| Фаолият йиллари | 1581–1608 |
| Турмуш ўртоғи |
Шоҳ Абдулмаолий Хожа Ҳасан Нақшбандий |
| Болалари |
Мирзо Бадиуззамон Мирзо Вали |
| Отаси | Ҳумоюн |
| Онаси | Моҳчучак бегим |
Бахтинисо бегим — У яна икки ном билан — Нажибуннисо ва Фахруннисо номлари билан ҳам аталган[1](тахминан 1547-йил — 1608-йил 2-июн) — Бобурийлар маликаси, Бобурийлар императори Ҳумоюннинг қизи. У 1581-йилдан вафотига қадар Кобул ҳокими бўлган.
Таваллуди
Бахтинисо бегим 1547-йилда Бадахшонда туғилган. Онаси Моҳчучак бегим бўлган. Туғилган кечаси Ҳумоюн туш кўриб, унга Бахтинисо (форсча: بخت النساء, сўзма-сўз: „аёлларнинг энг бахтлиси“) деб исм қўйишни ният қилган. Мирзо Муҳаммад Ҳаким, Фаррух Фол Мирзо, Сакина Бону бегим ва Омина Бону бегим унинг қондош ака-ука ва опа-сингиллари бўлган[2].
Никоҳлари
Шоҳ Абдулмаолий

Моҳчучак бегим Кобулни бошқарган кезларда Лаҳордаги зиндондан қочиб чиққан Термиз саййидлари хонадонига мансуб Шоҳ Абулмаолий Кобулга етиб бориб, ундан паноҳ сўраган. Моҳчучак бегим уни илиқ кутиб олиб, мурувват кўрсатган ва қизи Бахтинисо бегимни унга никоҳлаб берган[4]. Бироқ кўп ўтмай, Абдулмаолий Моҳчучак бегимнинг ҳукмронлик қилишидан ва ишларга аралашишидан норози бўла бошлаган. У Кобулга якка ўзи эгалик қилишни хоҳларди. Шу сабабли у 1564-йилда Моҳчучак бегимни ўлдирган[5]. Мирзо Ҳакимни Бадахшон ҳукмдори Сулаймон Мирзо қутқариб қолган; у Абдулмаолийни енгиб, қатл эттирган ва Мирзо Ҳакимнинг Кобулдаги ҳокимиятини сақлаб қолишига кўмаклашган[6].
Хожа Ҳасан
Абдулмаолийнинг ўлимидан кейин Мирзо Ҳаким синглисини бадахшонлик Хожа Ҳасан Нақшбандийга турмушга берган[7][4]. Ҳасандан унинг Мирзо Бадиуззамон ва Мирзо Вали исмли икки ўғли туғилган. Мирзо Ҳаким вафотидан сўнг Мирзо Бадиуззамон Мовароуннаҳрга қочиб кетган ва ўша ерда сургунда вафот этган. Бахтинисо бегим ва унинг ўғли Мирзо Вали салтанат саройига келган ва Акбаршоҳ уларга катта илтифот кўрсатган[8]. 1619-йилда Жаҳонгиршоҳ Мирзо Валини Акбарнинг ўғли шаҳзода Дониёл Мирзонинг қизи Булоқи бегимга уйлантирган[9].
Кобул ноиблиги
Унинг акаси Мирзо Ҳаким Кобул ҳокими эди. 1581-йилда у Кобулда исён кўтариб, йўл-йўлакай Панжобга бостириб кирган ҳолда Лаҳор томон юриш қилган. Бу ерда уни ўша пайтдаги Панжоб ноиби Ман Сингх тўхтатган. Акбар унга қарши уруш эълон қилиб, шахсан ўзи Кобулга отланган. Мирзо Ҳаким эса тоғларга чекинган. Акбар уни кечирган, аммо Кобул ноиблиги Бахтинисо бегимга топширилган. Шунингдек, Акбар Ҳакимга агар у келгусида яна ножўя ҳаракат қилса, унга нисбатан ҳеч қандай шафқат кўрсатмаслигини уқтирган. Акбар Кобулдан қайтгач, Ҳаким яна ўз мавқейини тиклаб олган, бироқ барча расмий фармонлар Бахтинисо бегим номидан чиқарилган[10][11][12].
Вафоти
Бахтинисо бегим 1608-йил 2-июнда сил ва кучли безгак оқибатида вафот этган[13].
Оммавий маданиятда
Кино ва телевидение
- 2023-йилда ЗЕЭ5 томонидан суратга олинган „Таж: Дивидед бй Блоод“ веб-сериалида унинг образини Шивани Танксале гавдалантирган.
Манбалар
- ↑ Лал, Рубй. Доместиcитй анд Поwер ин тҳе Эарлй Мугҳал Индиа. Cамбридге Университй Пресс, Септембер 22, 2005 — 207-бет. ИСБН 978-0-521-85022-3.
- ↑ Бегум, Гулбадан. Тҳе Ҳисторй оф Ҳумаюн (Ҳумаюн-Нама). Роял Асиатиc Соcиэтй, 1902 — 185–186-бет.
- ↑
- ↑ 4,0 4,1 Мукҳиа, Ҳарбанс. Тҳе Мугҳалс оф Индиа. Жоҳн Wилей & Сонс, Април 15, 2018 — 142-бет. ИСБН 978-0-470-75815-1.
- ↑ Аннемариэ Счиммел. Тҳе Эмпире оф тҳе Греат Мугҳалс: Ҳисторй, Арт анд Cултуре. Реактион Боокс, 2004. ИСБН 978-1-861-89185-3.
- ↑ Беверидге, Ҳенрй. Акбарнама оф Абу'л-Фазл ибн Мубарак - Волуме ИИ. Асиатиc Соcиэтй, Cалcутта, 1907 — 320–21-бет.
- ↑ Беверидге, Ҳенрй. Акбарнама оф Абу'л-Фазл ибн Мубарак - Волуме ИИ. Асиатиc Соcиэтй, Cалcутта, 1907 — 364-бет.
- ↑ Жаҳангир, Эмперор; Тҳаcкстон, Wҳеэлер МcИнтош. Тҳе Жаҳангирнама : мемоирс оф Жаҳангир, Эмперор оф Индиа. Wашингтон, Д. C.: Фреэр Галлерй оф Арт, Артҳур М. Саcклер Галлерй, Смитҳсониан Институтион; Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1999 — 303–4-бет. ИСБН 978-0-19-512718-8.
- ↑ Тҳе Проcеэдингс оф тҳе Индиан Ҳисторй Cонгресс. Индиан Ҳисторй Cонгресс, 2004 — 599-бет.
- ↑ Греэр, Маргарет Р.; Мигноло, Wаптер Д.; Қуиллиган, Мауреэн. Ререадинг тҳе Блаcк Легенд: Тҳе Дисcоурсес оф Религиоус анд Раcиал Дифференcе ин тҳе Ренаиссанcе Эмпирес. Университй оф Чиcаго Пресс, Септембер 15, 2008 — 62-бет. ИСБН 978-0-226-30724-4.
- ↑ Wалтҳалл, Анне. Серванц оф тҳе Дйнастй: Палаcе Wомен ин Wорлд Ҳисторй. Университй оф Cалифорниа Пресс, 2008 — 107-бет. ИСБН 978-0-520-25444-2.
- ↑ Ифтикҳар, Рукҳсана. Индиан Феминисм: Cласс, Гендер & Идентитй ин Медиэвал Агес. Нотион Пресс, Жуне 6, 2016. ИСБН 978-9-386-07373-0.
- ↑ Жаҳангир, Эмперор; Рогерс, Алехандер; Беверидге, Ҳенрй. Тҳе Тузук-и-Жаҳангири; ор, Мемоирс оф Жаҳангир. Транслатед бй Алехандер Рогерс. Эдитед бй Ҳенрй Беверидге. Лондон Роял Асиатиc Соcиэтй, 1909 — 144-бет.
<реф> таг wитҳ наме "ФООТНОТЕБранфоот201854–56" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.