Басарке жанги
| Басарке жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Бобурийлар ва Сикҳлар урушларининг бир қисми | |||||||
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Кучлар | |||||||
| Номаълум | Басаркеда 7 000[1] Ҳужра Шоҳда 10 000[2] | ||||||
| Йўқотишлар | |||||||
| Номаълум | Бир неча минг киши[3] | ||||||
Басарке жанги (шунингдек, Басарке ва Ҳужра Шоҳ жанги номлари билан ҳам танилган) — 1736-йил 23-октябрда Навоб Капур Сингҳ бошчилигидаги сикҳ қўшинлари ва Лаҳпат Раи бошчилигидаги Бобурийлар қўшини ўртасида бўлиб ўтган жанг.
Тарихи
1735-йил охиригача бўлган даврда Лоҳур ноиби Закария Хон қўшин юбориб, бир жогирни эгаллади. Закария Хоннинг девони Лаҳпат Раи Будда Дални Малва минтақаси томон чекинишга мажбур қилди. Будда Дални Пҳулкиан Мисл сардори Ала Сингҳ илиқ кутиб олди. Далнинг бу ҳудудда бўлиши Ала Сингҳ учун катта имконият яратди, чунки Будда Далнинг ёрдами билан у ўз ҳудудини кенгайтириб, бутун Сунамни ўз тасарруфига қўшиб олди. Сирҳинд ҳокимини жазолаганидан сўнг, Навоб Капур Сингҳ сикҳларни Дивали байрамини Амрицарда нишонлаш учун Мажҳага қайтарди[1][3][4][5].
Жанг
Сикҳлар Басарке ҳудудида турган пайтда Лаҳпат Раи бошчилигидаги 7 000 кишилик қўшин уларга ҳужум қилди[1]. Сикҳлар мағлубиятга учраб, чекинишга мажбур бўлдилар[4][5]. Эртаси куни эрталаб Будда Дал Хемкаран яқинига етиб келганида, унга Таруна Дал қўшилди. Басарке ҳудудида Бобурийлар қўшинига яна қарийб 10 000 кишилик қўшимча кучлар келиб қўшилди[3]. Шундан сўнг Лоҳур яқинидаги Ҳужра Шоҳ Муқимда жанг бўлиб ўтди. Унда сикҳлар ғалаба қозониб, Бобурийлар қўшинини мағлуб этдилар. Жангда минглаб аскарлар, жумладан, Жаспат Раининг ўғли Мукҳлас Хон, Дуни Чанд ҳамда Жамал Хон ва Татар Хон исмли икки машҳур фауждар ҳалок бўлди[1][2][3][4][5][6].
Оқибатлари
Ушбу жангдан сўнг Лоҳур ҳукумати барча сикҳларга қарши чоралар кўрди. Ҳукумат Амрицардаги Олтин ибодатхонани эгаллаб олди ва сикҳларнинг ибодатхонага келишига тўсқинлик қилди. Шунингдек, сикҳларга бошпана бериш ёки уларга ҳар қандай йўл билан ёрдам кўрсатиш ҳам қонун билан тақиқланди[2][7].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Суржит Сингҳ Гандҳи. Сикҳс Ин Тҳе Эигҳтеэнтҳ Cентурй. Сингҳ Брос., 1999 — 101 анд 414-бет. ИСБН 9788172052171.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Сингҳ, Ганда. Сардар Жасса Сингҳ Аҳлуwалиа, 1990 — 25–26-бет.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Г.С. Чҳабра. Адванcед студй ин Ҳисторй оф тҳе Пунжаб, 1960 — 360-бет.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Ҳарбанс Сингҳ. Тҳе Ҳеритаге Оф Тҳе Сикҳс. Маноҳар, 1994 — 55-бет. ИСБН 9788173040641.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Ранжит Сингҳ. Голден Cрйсталс. Унистар Боокс, 2013 — 224–225-бет. ИСБН 9789351130482.
- ↑ Соҳан Сингҳ Сеэтал. Рисе оф тҳе Сикҳ Поwер анд Маҳаража Ранжеэт Сингҳ. Дҳанпат Раи, 1971 — 178-бет.
- ↑ Тҳе Пунжаб Паст анд Пресент - Волуме 19 Парт 2, 1985 — 364-бет.