Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Банқуэ Миср

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Банқуэ Миср
Тури Давлат банки
Жойлашуви Қоҳира, Миср
Асосчи(лар)и Талъат Ҳарб, Жозеф Каттавий, Жозеф Сикурел
Вебсайти ҳттпс://www.банқуэмиср.cом/

Банқуэ Миср С. А.Э. (миср араб лаҳжасида: بنك مصر ش.م.م.) — Мисрнинг йирик ва етакчи бешта банкларидан бири. 1920-йилда ташкил этилган банкнинг Мисрдаги барча муҳофазаларда филиаллари, шунингдек, мамлакатда ишлаётган хорижликлар учун валюта айирбошлаш ва ишлаш рухсатномаларини расмийлаштириш шохобчалари мавжуд. Унга иқтисодчи Талъат Ҳарб Пошо, саноатчи Жозеф Аслан Каттавий Пошо ва Жозеф Сикурел ҳамкорликда асос солишган. Бирлашган Араб Республикаси ҳукумати 1960-йилда банкни давлат тасарруфига ўтказган.

Тарихи

Banque misr newspaper1920
1920-йилларда Банқуэ Миср ҳақидаги газета мақоласи

Миср миллий банкини ташкил этиш ғояси камида Муҳаммад Али Пошо даврига бориб тақалади. У касалликка чалиниб, вафот этишидан бироз олдин 700 000 пиастр сармоя билан банк ташкил этишни буюрган эди. Амин Шумаййил 1879-йил 26-апрелда „Ал-Тижара“ газетасида ушбу ғояни қўллаб-қувватловчи мақола ёзган. Бир қатор мисрлик аслзодалар лойиҳани муҳокама қилиш учун йиғилган бўлсалар-да, Исмоил Пошо ва Миллий Мажлис ўртасидаги низо, шунингдек, ундан кейин юз берган Урабий қўзғолони бу сафар мазкур ғоянинг амалга ошишига тўсқинлик қилди. Қўзғолон етакчиси Аҳмад Урабийнинг дўсти Уилфрид Скауэн Блант ўз хотираларида Урабий деҳқонлар учун „кредит банки“ ташкил этишни режалаштиргани ҳақида ёзган[1][2].

Ватаний партияси аъзоси ва Ҳуқуқ мактаби (ҳозирги Қоҳира университети таркибига киради) вице-президенти Умар Лутфий Бей 1908-йил 1-ноябрдан бошлаб Университетлар клубида ўқиган маърузаларида бу ғояни қайтадан илгари сурди. Бироқ унинг Германия ва Италия ёрдами ҳамда кредитларидан фойдаланиш ҳақидаги таклифлари сиёсий жиҳатдан баҳс-мунозараларга сабаб бўлди[1].

Жозеф Каттавий ва Талъат Ҳарб 1920-йилда Банқуэ Мисрга асос солишди[3]. Талъат Ҳарб 1907-йил ва 1911-йилда Миср сармояси ҳисобига миллий банк ташкил этишга чақирувчи китобларни нашр эттирган эди. Ўша пайтда Миср Миллий банки Британияга, Мисрдаги бошқа банклар эса хорижликларга тегишли эди. Ҳарб сефард яҳудийларига қарашли Банқуэ Суарèс банки эгаси билан дўстлиги туфайли Деуцче Ориэнтбанк фаолияти билан яхши таниш бўлган ва Банқуэ Миср фаолиятини шу банк намунасида йўлга қўйган.

Ҳарб Банқуэ Миср ва унга қарашли компанияларни муайян тамойиллар асосида ташкил этди: барча иш юритиш араб тилида олиб борилар, банкни мисрликлар бошқарар ва унинг аксияларига эгалик қилиш ҳуқуқи фақат Миср фуқароларига берилар эди. Банқуэ Миср директорлар кенгаши таркибидан бир қатор сефард яҳудийлари ва бир нафар қибтий насроний ҳам жой олган.

1926–1927-йилларда Банқуэ Миср Франсияга келган мисрлик сайёҳларга хизмат кўрсатиш мақсадида ўзининг илк хорижий шўба корхонаси — Банқуэ Миср-Франcе банкини ташкил этди. Унинг Париждаги офиси Пети-Шан кўчасининг 101–103-уйларида (ҳозирги Даниэл Казанова кўчасининг 33–35-уйларида), рўйхатдан ўтган манзили эса кварталнинг нариги томонидаги Вандом майдонининг 24-уйида жойлашган эди[4].

Тўрт йил ўтгач, Банқуэ Миср Ливандаги Банқуэ Эссадине билан бирлашиб, Банқуэ Миср-Сйриэ-Либан қўшма корхонасини тузди. Кейинчалик ушбу банк Триполидаги Банқуэ Эззеддине & Адиб (Изз ад-Дин) банкини ўз таркибига қўшиб олди.

1939-йилда Банқуэ Миср имкониятларидан ортиқ даражада кенгайиб кетиши оқибатида молиявий қийинчиликларга дуч келди ва янги раҳбарият қўл остида қайта ташкил этилди[5]. Талъат Ҳарб Пошо ўрнини Ҳофиз Афифий Пошо эгаллади[6].

Talaat Harb Banque Misr 1935
Тал’ат Ҳарб ва Медҳат Якан Банқуэ Мисрнинг янги филиали очилиш маросимида, 1935-йил

1960-йилда Жамол Абдул Носир Мисрдаги барча хорижий ва маҳаллий банкларни, жумладан, мамлакатнинг тўртта энг йирик банки — Миср Миллий банки, Банқуэ Миср, Алехбанк ва Банқуэ ду Cаирени давлат тасарруфига ўтказди. Кейинги йили Сурия ҳам мамлакатда фаолият юритаётган барча банкларни, шу жумладан, Банқуэ Мисрнинг Суриядаги бўлимларини миллийлаштирди.

  • 1963-йил. Банқуэ Миср Ливиядаги филиалларини бошқариш учун Наҳда Арабиан Банкни ташкил этди.
  • 1971-йил. Банқуэ Миср Банқуэ де Порт-Саид банкини ўз таркибига қўшиб олди. Банқуэ де Порт-Саид 1960-йилда Банқуэ Белге эт Интернатионале эн Эгйпте ва Банк оф Токё каби бир нечта хорижий банкларнинг Мисрдаги фаолиятини бошқариш учун тузилган эди. Шунингдек, у 1964-йилда Ал-Гоумҳоуриа банкини ҳам ўз таркибига қўшиб олган. Ушбу банк эса 1956-йилда Иониан Банк ва Усмонли банкининг Мисрдаги фаолиятини ўз зиммасига олган эди[7]:48.
  • 1975-йил. Хорижий сармоялар кириб келишини эркинлаштириш сиёсати бир қанча Миср банкларига хорижий банклар билан қўшма корхоналар ташкил этиш имконини берди.
  • 1976-йил. Банқуэ Миср Миср Интернатионал Банк (МИБанк) банкини ташкил этди. Ундаги улушлар қуйидагича тақсимланди: Банқуэ Миср — 44%, Фирст Чиcаго — 20%, Эуропартнерс — 10,5%, УБАФ Банк — 8,5%, Банcо ди Рома — 7,375% ва Мицуи Банк — 2,625%.
    • Банқуэ Миср Банк оф Америcа билан ҳамкорликда Миср Америcан Интернатионал Банк (МАИБ) банкини ташкил этди.
    • Банқуэ Миср Банcо Эхтериор де Эспаñа билан қўшма корхона шаклида Миср Эхтериор Банкка асос солди.
  • 1977-йил. Банқуэ Миср бир қатор Руминия банклари билан ҳамкорликда Миср Романиан Банкни ташкил этди. Дастлаб аксияларнинг 51 фоизига Банқуэ Миср, 19 фоизига Банcа Романа де Cомерт Эхтериор, қолган қисмига эса Банcа Агриcола ва Банcа Cомерcиала Романа каби бошқа Руминия банклари эгалик қилган.
  • 1988-йил. Банқуэ ду Cаире МИБанкнинг 17 фоиз улушини сотиб олди, Банқуэ Миср эса Фирст Чиcагонинг 20 фоизлик улушини ўз қўлига олди.
  • 1995-йил. Банқуэ Миср Алехбанк, Миср Миллий банки, Банқуэ ду Cаире ва Като Ароматиcс билан биргаликда Угандада Cаиро Интернатионал Банкни ташкил этди.
  • 1996-йил. МИБанк аксияларининг 10 фоизини бирламчи оммавий таклиф (ИПО) орқали Миср жамоатчилигига сотди. Қолган аксиядорлар қаторига тахминан 55 фоиз улуш билан Банқуэ Миср, Банcа ди Рома Интернатионал (10%), Бритиш Араб Cоммерcиал Банк (8,5%), Cоммерзбанк ва Банcо Cентрал Ҳиспано Америcано (биргаликда 7,875%), шунингдек, Сакура Банк (2,625%) кирган.
  • 2004-йил. Банқуэ Миср Миср Эхтериор Банкни ўз таркибига қўшиб олди.
  • 2005-йил. Натионал Соcиéтé Гéнéрале Банк (НСГБ) — Миср Миллий банки ва Франсиянинг Соcиéтé Гéнéрале банки қўшма корхонаси — Миср Интернатионал Банк (МИБанк)нинг назорат пакетини сотиб олди. Натижада НСГБ Мисрдаги хусусий секторнинг энг йирик банкига айланди. Араб Африcан Интернатионал Банк (ААИБ) Миср Америcан Интернатионал Банк (МАИБ)ни сотиб олди. Ливаннинг Блом Банк банки эса Миср-Руминия қўшма корхонаси Миср Романиа Банкдаги улушини 84 фоизлик пакетни сотиб олиш орқали 97 фоизга етказди.

Банқуэ Миср Wаллет

2017-йил март ойида Банқуэ Миср мобил телефон орқали электрон тўловларни амалга оширишга мўлжалланган онлайн банк хизматини ишга туширди. Wаллет хизмати орқали ҳисобварақларга пул киритиш ва улардан пул ечиш, хизмат ёқилган ҳисобварақлар ўртасида пул ўтказиш, коммунал тўловларни амалга ошириш, компаниялар ҳисобини тўлдириш, хайрия қилиш, жарималарни тўлаш, халқаро пул ўтказмаларини қабул қилиш ва тасдиқланган савдо нуқталарида харидлар учун ҳақ тўлаш мумкин[8].

Халқаро фаолияти

New Borg El Arab City 87
Александрия муҳофазасидаги Янги Борг ал-Араб шаҳридаги банк филиали

Банкнинг Ёханнесбург, Париж ва Лондон шаҳарларида ваколатхоналари мавжуд[9].

  • Бирлашган Араб Амирликлари. Банкнинг ушбу мамлакатдаги бўлими 1974-йилда Банқуэ ду Cаире номи билан ташкил этилган. 2008-йилда унинг номи бош банк номига мос равишда ўзгартирилган. Амирликларда банкнинг бешта филиали мавжуд[10].
  • Ливан. Банқуэ Миср Ливанда фаолият юритаётган энг қадимги банклардан бири бўлиб, 1929-йилда ташкил этилган. Унинг мамлакат бўйлаб 18 та филиали мавжуд, капитали эса 100 миллиард Ливан фунтини ташкил этади.
  • Саудия Арабистони. 2021-йил 6-апрелда Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси Банқуэ Мисрга қироллик ҳудудида филиал очиш учун рухсат берди[11].

Санксиялар

2026-йил августида АҚШ Молия вазирлиги Эронга қарши иккиламчи санксияларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида банкка нисбатан санксиялар жорий этди[12].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Раḍwāн, Фатḥī. Ṭалʻат Ḥарб : баḥтҳ фī ал-ʻаẓамаҳ. Cаиро: Дар ал-Китаб ал-'Арабī, 1970 — 68, 131-бет. 
  2. ↑ Давис 1983, с. 103.
  3. ↑ Эарл Л. Сулливан. Wомен ин Эгйптиан Публиc Лифе. Сйраcусе Университй Пресс, 1 Жануарй 1986 — 171-бет. ИСБН 978-0-8156-2354-0. Қаралди: 2014-йил 6-октябр. 
  4. ↑ „Банқуэ Миср : Соcиéтé анонйме éгйптиэнне, Ле Cаире“ (1927/05/21.11.2026).
  5. ↑ Ҳансен, Бент „Wорлд Банк Доcумент - мулти-паге.пдф“. Wорлд Банк Доcумент.
  6. ↑ Бениамен, Акрам; Ф. Wилсон, Жоҳн; Абделреҳим, Невеэн „Cорпорате Нетwоркс анд Бусинесс Гроупс ин Эгйпт, 1924–1948: Эcономиc Неcесситй ор Энтрепренеуриал Дйнамисм“. Cамбридге Университй Пресс (2023-йил 9-октябр).
  7. ↑ Адриан Э. Цчоэгл (2004). "Финанcиал Интегратион, Дис-интегратион анд Эмергинг Ре-интегратион ин тҳе Эастерн Медитерранеан, c. 1850 то тҳе Пресент". Финанcиал Маркец, Институтионс & Инструменц 13 (5): 245–285. дои:10.1111/ж.0963-8008.2004.00078.х. ҳттп://www.мафҳоум.cом/пресс4/банк124.пдф. 
  8. ↑ Яқоуб, Аҳмед. „بنك مصر أول بنك يوفر خدمة السحب والإيداع لمحافظ الهاتف المحمول الإلكترونية“. Ёум7 (2018-йил 7-ноябр). Қаралди: 2021-йил 18-май.
  9. ↑ „Банқуэмиср - БМ Бранчес анд АТМс“. www.банқуэмиср.cом.
  10. ↑ „Профиле“. Банқуэ Миср УАЭ. 2021-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-май.
  11. ↑ „سياسي / مجلس الوزراء يعقد جلسته ـ عبر الاتصال المرئي ـ برئاسة خادم الحرمين الشريفين“. Сауди Пресс Агенcй (2021-йил 6-апрел). Қаралди: 2021-йил 18-май.
  12. ↑ ҳттпс://www.wсж.cом/wорлд/миддле-эаст/а-cоре-эгйптиан-банк-гец-cаугҳт-уп-ин-треасурйс-иран-cраcкдоwн-бб867772

Қўшимча адабиётлар