Бадринисо бегим
| Бадр-ун-Ниссо бегим | |
|---|---|
| Бобурийлар империяси маликаси | |
| Туғилиши |
17-ноябр 1647-йил Деҳли, Бобурийлар империяси |
| Вафоти |
9-апрел 1670-йил (22 ёшда) |
| Уй | Бобурийлар сулоласи |
| Отаси | Аврангзеб |
| Онаси | Наваб Баи |
| Дини | Ислом |
Бадринисо бегим (форсча: بدرالنساء بیگم; 1647-йил 17-ноябр — 1670-йил 9-апрел) — бобурийлар маликаси, Бобурийлар императори Аврангзеб ва унинг иккинчи рафиқаси Наваб Баининг ягона қизи[1].
Бадр ун-Нисо арабча ибора бўлиб, „аёллар орасидаги тўлин ой“ деган маънони англатади.
Ҳаёти
Бадр ун-Нисо бегим 1647-йил 17-ноябрда, бобоси император Шоҳ Жаҳон ҳукмронлиги даврида туғилган. Унинг онаси Наваб Баи Кашмир маликаси бўлиб, Жамму ва Кашмирдаги Жаррал Ражпутлар сулоласига мансуб эди. У эр-хотиннинг учинчи ва кенжа фарзанди бўлган. Унинг акалари шаҳзода Муҳаммад Султон ва кейинчалик император Баҳодир Шоҳ И номи билан тахтга ўтирган шаҳзода Муҳаммад Муаззам эди. 1659-йилда Аврангзебнинг иккинчи марта тахтга ўтириши муносабати билан Бадр ун-Нисо бегимга 160 000 рупия миқдорида пул мукофоти берилган[2].
Манбаларда унинг опа-сингилларига қараганда билимлироқ бўлгани қайд этилади. У Қуръонни ёд олган[2] ҳамда отасининг тавсияси билан диний мазмундаги китобларни мутолаа қилган. Умрини хайрли ишлар қилишга бағишлаган[3]. Аврангзеб уни юксак ахлоқи, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши ва меҳрибонлиги учун яхши кўрган[4].
Бадр ун-Нисо бегим турмуш қурмаган ҳолда, 1670-йил 9-апрелда, отаси ҳукмронлигининг ўн учинчи йилида, 22 ёшида вафот этган[5]. Унинг вафоти Аврангзебга қаттиқ таъсир қилган[6].
- ↑ Ирвине, Wиллиам. Латер Мугҳал. Атлантиc Публишерс & Дистри — 2-бет.
- ↑ 2,0 2,1 Шарма, Судҳа. Тҳе Статус оф Муслим Wомен ин Медиэвал Индиа. САГЕ Публиcатионс Индиа, 21 Марч 2016 — 124, 212-бет. ИСБН 978-9-351-50567-9.
- ↑ Ифтикҳар, Рукҳсана. Индиан Феминисм: Cласс, Гендер & Идентитй ин Медиэвал Агес. Нотион Пресс, 6 Жуне 2016. ИСБН 978-9-386-07373-0. [паге неэдед]
- ↑ Чандрабабу, Б. С.; Тҳилагаватҳи, Л.. Wоман, Ҳер Ҳисторй анд Ҳер Струггле фор Эманcипатион. Бҳаратҳи Путҳакалаям, 2009 — 210-бет. ИСБН 978-8-189-90997-0.
- ↑ Саркар, Жадунатҳ. Ҳисторй оф Аурангзиб маинлй басед он Персиан соурcес: Волуме 1 - Реигн оф Шаҳ Жаҳан. М.C. Саркар & сонс, Cалcутта, 1912 — 72-бет.
- ↑ Беҳари, Бепин. Астрологиcал Биограпҳиэс: Севентеэн Эхамплес оф Предиcтиве Инсигҳц. Мотилал Банарсидасс, 1996 — 52-бет. ИСБН 978-8-120-81322-9.