Азинлар
Qiyofa
Азинлар — таркибида азот, икки ёки ундан кўп сонли ва турлича жинсли атомлари бўлган олти ҳадли гетероциклик бирикмалар. Бошқа ҳалқа тизимлари билан конденсатлашган жуда кўп азинлар маълум, азинлар асос хоссасига эга бўлиб, кислоталар билан таъсирланганда тузлар ҳосил қилади. Баъзи азинлар тирик организмларда учрайди. Ҳужайранинг таркибий қисми бўлган нуклеин кислоталарда азинларнинг ҳосилалари — пиримидин ва пурин асослари бор. Азинлар тиббиётда ва бўёқ саноатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |