Айнлар
Айнлар — Хоккайдо ороли (Япония)да яшайдиган халқ; умумий сони 20 мингга яқин (1992). 2002-йилги маълумотларга кўра 25 минг. Норасмий маълумотларга кўра 200 минггача боради. Айн тилида сўзлашади. Балиқчилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Айнлар христианликнинг пролослав оқими, буддизм, синтоизм, анимизм динларига сиғинишади.
Тил
Кўпгина тадқиқотларда айн тили билан япон тили бир бирига яқинлиги кўрсатишга ҳаракат қилинса-да, тилшунослар томонидан айн тили изолацияланган тил сифатида таснифланади. Маҳаллий ёзув бўлмагани боис катакана ва лотин алифбосидан фойдаланишади.
Дин
Айн халқининг қадимий эътиқоларига кўра табиатдаги ҳар бир нарсанинг ичида камуй(руҳ ёки худо) бор. Бундай қараш анимизмга яқин туради. Айн динида оламнинг яратувчиси Котан-кар-камуй ҳисобланади. Шунингдек, денгиз хайвонлари худоси Репин камуй, тоғлар ва айиқлар худоси Ким-ун-камуй, ўчоқ мабудаси Камуй-ҳуси эътиқодда муҳим аҳамият касб этган. Айн динида руҳонийлар мавжуд эмас. Диний маросимларни қишлоқ оқсоқоли ўтказади. Айнлар овқатланишдан олдин Худоларга миннандорчилик билдиришган ва касал бўлишганда олов худосидан мадад сўрашган. 2012-йилда ўтказилган сўровга кўра айнлар асосан буддизмга эътиқод қилишади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |