Ахси жанги
Ахси жанги — 1503-йил июнида Фарғона водийсида Муҳаммад Шайбоний бошчилигидаги ўзбеклар билан чиғатой хонлари Султон Маҳмудхон ва Аҳмад Олочхон қўшинлари ўртасида бўлиб ўтган жанг.
ХВИ аср бошида Ғарбий Моғулистоннинг чиғатой хони Султон Маҳмудхон ва Шарқий Моғулистоннинг чиғатой хони Султон Аҳмад Олочхон Муҳаммад Шайбоний бошчилигидаги ўзбекларнинг кучайиб бораётган қудратига қарши туришга қарор қилдилар. Султон Аҳмад Танбал ўзининг темурий хўжайини Бобурга қарши исён кўтариб, мустақиллигини эълон қилган эди. Аммо Бобур тоғалари (юқорида номлари келтирилган хонлар) ёрдамида ўз ҳудудини қайта эгаллашга уринганида, Аҳмад Танбал ўзбеклардан ёрдам сўради. Икки моғул ака-ука кучларини бирлаштириб, Танбалга қарши юриш бошлади, бироқ Муҳаммад Шайбоний хонларга кутилмаганда ҳужум қилиб, Ахси жангида ғалаба қозонди ва иккаласини ҳам асирга олди.
Адабиётлар
- Бобур (1483–1530), Бобурнома, Бобурийлар императорининг таржимаи ҳоли
- Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Дуғлат, Тарихи Рашидий, Марказий Осиё моғуллари тарихи (ХВИ аср ўрталари)
- М. Тҳ. Ҳоуцма, Энcйcлопаэдиа оф Ислам (Ислом энсиклопедияси; 1913–1938, 1-нашр)