Ахилия
Ахилия (юн. а – инкор қушимчаси ва чйлос – шира) — овқат ҳазм қилиш суюқликлари бўлмаслиги меъда А.си– меъда ширасининг йўқ бўлиши, меъдада хлорид кислота ва ферментлар ишлаб чикарилмаслиги; панкреатик А. – меъда ости бези ташқи секресиясининг ҳосил бўлмаслиги. А. меъда ва бошқа аъзоларнинг касалликлари натижасида, мас, меъда безлари атрофияси (органик А.) ёки оғир руҳий кечинмалар, меъда безлари не-рвига зарарли моддалар таъсир қилиши оқибатида меъда ҳазм фаолиятининг за-ифлашиши сабабли (функсионал А.) руй беради. А. зўрайганда овқат ҳазм бўлиши қийинлашади, хусусан гўшт ва оқсилли овқатлар ейилганда меъдада ҳазм бўлмай, ичакка ўтади, натижада ичакка зўр келиб, унинг иши ўзгаради (ич дам бўлиб, оғриб туради, ич суради ва ҳоказо). А.да беморларга меъда шираси, хлорид кислота, пепсин, витамин С (мева ва саб-завот шарбати, наъматак, қора смородина дамламаси), витамин В,, В2 (нухат, жигар препаратлари – экстракт, камполон) бе-рилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |