Автогенез
Автогенез (авто... ва юн. генесис – туғилиш, пайдо бўлиш) — эволюцион таълимотдаги идеалистик консепсия. Автогенез таълимотига биноан эволюция организмларнинг дастлабки ички потенсиал имкониятлари асосида юз берадиган, олдиндан белгилаб қўйилган жараёндан иборат. Автогенезорганизмларнинг тарихий ва индивидуал ривожланишини фақат ички, автоном омиллар таъсири деб тушунтиради. Ж.Б.Ламаркнинг градация, Г. Ос-борннинг аристогенез, Э. Копнинг батмогенез, Т. Эймернинг ортогенез, Л. С. Бер-гнинг номогенез назариялари автогене-тик хусусиятларга эга. Автогенез таълимотининг тарафдорлари эволюциянинг автогенетик моҳиятини исботи тариқасида эволюциядаги параллелизм ва конвергенсия ҳодисаларини далил қилиб кўрсатишади. Автогенез эктогенезга қарши қўйилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |