Аваз Эргашев
Эргашев Аваз (1949-йил, 7-январ, Самарқанд вилояти Жомбой тумани) — уста деҳқон, Ўзбекистон Қаҳрамони (2003). Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини тугатган (1975). Жомбой туманидаги Хўжам Низаматов номидаги жамоа хўжалигида турли лавозимларда ишлади (197084), шу туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи (198486), Х.Низаматов номидаги жамоа хўжалиги бошқаруви раиси (1986— 95), вилоят дон маҳсулотлари аксиядорлик уюшмаси раиси ўринбосари (1995—97), "Жомбойдон" аксиядорлик жамияти раиси ўринбосари (1997—98), Жомбой тумани "Оқ олтин" жамоа хўжалиги раиси (1998—2001). 2001-йилдан Х.Низаматов номидаги ширкат хўжалиғи раиси. Э. раҳбарлик қилган хўжалик республикадаги илғор ва иқтисодий бақувват хўжаликлардан бири бўлиб, пахта, ғалла, пилла, сабзавот, полиз экинлари етиштиришда юқори кўрсаткичларга эришди. Хўжаликда пахтадан 35с/га (810 га), ғалладан 58 с/га (750 га) ҳосил олишга эришилди (2003). Хўжаликда қишлоқинфратузилмасини ҳамда маънавиймаърифий ишларни яхшилашга алоҳида эътибор берилмоқда. Хўжалик ма\аллалардаги кам таъминланган оилаларга, мактабларга, болалар оромгоҳларига, болалар спортини ривожлантиришга ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келади.
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |