Астроиқлим
Qiyofa
Астроиқлим — Жой ва иқлимнинг астрономик кузатишларга таъсири. Бирор жойнинг Астроиқлим ини ўрганишда телес-копик кузатишлар олиб бориб, кечалари юлдузнинг милтиллаши, осмоннинг тиниқлиги ва ёритилганлиги, кундуз кунлари эса Қуёш диски четининг ёки Қуёш доғининг тебраниш даражаси аниқланади. Кундузи атм.нинг тиниқлиги Г. А. Тиховнинг беш балли шкаласи бўйича топилади. Астроиқлимни ўрганишда жойнинг камида бир йиллик метеорологик шароити, жумладан, булуциз кечаларнинг сони, шамолнинг йўналиши ва тезлиги, температуранинг суткалик, ойлик ва йиллик ўзгаришлари текширилади. Ўзбекистонда Тошкент, Чимён, Китоб, Тахтақорача, Навгарзон ва Фарғона водийсидаги бир қанча жойларнинг Астроиқлими ўрганилган[1].
Манбалар
Ҳаволалар
- Маълумотлар омбори (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-11-28 санасида архивланган)
- Статя „Астроклимат“ П.В. Щэглова, Астронет
- Статя в энсиклопедии „Кругосвет“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-13 санасида архивланган)
- Статя в „Болшой совецкой энсиклопедии“
- Форум, посвящённий вопросам астроклимата
- Живая вселенная. Астроклимат (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-11-01 санасида архивланган)
- Карта с указаниэм мест лучшего астроклимата на Земле
| Астрономияга оид ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |