Астрахан
Астрахан | |
|---|---|
| Мамлакат | Россия |
| {{{минтақа_тури}}} | Астрахан вилояти |
| Ҳукумат | |
| • Ҳоким | Олег Полумордвинов |
| Асос солинган | 1558 |
| Илк эслатилиши | 1717 |
| Майдон | 208.7 км2 (80.6 кв ми) |
| Аҳолиси (2018) |
533 925 |
| Конфессиявий таркиб | православнийлар, мусулмонлар ва бошқалар |
| Телефон коди | +7 (8512) |
| Почта индекс(лар)и | 414000-414057 |
Астрахан (русча: Астрахань, татарча: Әстерхан) – Россия Федерациясидаги шаҳар, Астрахан вилоятининг маъмурий маркази. Волга дарёси делтасидаги йирик денгиз ва дарё порти, темир йўл тугуни. Қуйи Волга бўйининг муҳим иқтисодий маркази. Каспий денгизидан 100 км узоқда. Аҳолиси 511,7 минг (1999). Астрахан қадимги шаҳарлардан бири. Шаҳар мўғуллар ҳукмронлиги йилларида ХИИИ аср) Итилнинг чап соҳилида жойлашган Аштархон (Ҳожи Тархон) қишлоғи ўрнида қурилган. 1459-йилдан Астрахан Астрахан хонлигининг пойтахти бўлган. 1556-йилда шаҳарни Астрахан хонлиги билан бирга Россия босиб олган. Астрахан ХВИИ—ХВИИИ асрларда ҳукуматга қарши кўтарилган қўзғолонларнинг маркази бўлган. 1717-йилдан губерня шаҳри. 1943-йилдан вилоят маркази. Саноатининг етакчи тармоқлари: озиқ-овқат (жумладан, балиқ овлаш), машинасозлик ва металлсозлик (жумладан, кемасозлик). Ёғочсозлик, селлюлоза-қоғоз саноати ҳам ривожланган. Астраханда 4 олий ўқув юрти, ўлкашунослик музейи, суратлар галереяси, 2 театр, 6 музей бор.
Фактлар
Астрахан шаҳри 11 та оролда жойлашган. Қуйи Волга бўйидаги энг қадимий шаҳар ҳисобланади[1].
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар
- ↑ „Речные круизы через Астрахань“. Қаралди: 2022-йил 14-ноябр.[сайт ишламайди]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |