Ашёвий далил
Ашёвий далил — жиноят ёки фуқаролик ишини тўғри юритиш учун аҳамиятли бўлган нарсалар. Амалиётда "тилсиз гувоҳлар" деб юритилади. Ке-либ чиқишини, кимга тегишлилигини, маълум мақсадларда фойдаланилганли-гини ёки турган жойи ўзгарганлигини, у ёки бу моддалар, нарса, жараён ва ҳодисалар таъсир этганлигини аниқлаш мумкин бўлган моддий белгиларга, шунингдек иш ҳолатларини аниқлашга хизмат қиладиган ҳар қандай бошқа аломатлар ва белгиларга эга бўлган нарса Ашёвий далил ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси ЖПК, 203-модда); улар ишни мазмунан ҳал қилиш учун аниқлаш воситаси бўлиши мумкин. Ашёвий далил ўз хусусиятларига кўра қуйидагича тав-сифланади: 1) жиноят объэкти бўлган Ашёвий далил, 2) жиноят қуроли бўлган Ашёвий далил, 3) 830жиноят изларини ўзида сақлаб қолган Ашёвий далил ; 4) жиноят орқасида топилган бойлик. Ашёвий далил лар ҳодиса содир бўлган жойни ёки бошқа жойларни, биноларни кўздан кечириш, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун наму-налар олиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, олиб қўйиш, тинтув ўтказиш жараёнида олиниши.мумкин. Нарсани Ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиб қўйиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи –қарор, суд эса – ажрим чиқаради, уларда Ашёвий далил ни ишда қолдириш ёки уни сақпаш учун топшириш масаласи ҳал қилиниши ло-зим. Ашёвий далил ларни сақлаш ёки бошқа жойга юбориш учун алоҳида тартиб белгилан-ган. Ашёвий далил, улар ҳақидаги масала суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан ёхуд суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ишни тугатиш тўғрисидаги қарори билан ҳал қилинмагунча сақлаб турилади. Ҳукмда, шунингдек жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда ёки қарорда Ашёвий далил лар масаласини ҳал этиш қоидалари, Ашёвий далил ларни шикастлаганлик ёки йўқотганлик учун жавобгарлик (Ўзбекистон Республикаси ЖПК, 204–212-моддалар), Ашёвий далил ларни талаб қилиб олиш ва тақдим этиш тар-тиби ва мажбурияти, уларни сақлаш ва қайтариб бериш тартиби қонун билан бел-гилаб қўйилган (Ўзбекистон Республикаси ФПК, 80-83-моддалар).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |