Арзирум
Qiyofa
Арзирум — Туркиянинг шимоли-шарқидаги шаҳар. Арзирум элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 242 минг киши (1990). Темир йўл стансияси, автомобил йўллари тугуни, озиқ-овқат, тўқимачилик, кўнчилик, мебел ва металлсозлик корхо-налари бор; вагон ва локомотивлар таъмирланади. Университет бор. А. яқинида темир рудаси кони топилган. А. қадимда турли давлатлар таркибида бўлиб кетган ва ҳар хил ном билан аталган. ХИ асрда салжуқийлар қўл остига ўтгач, ҳозирги ном билан аталган. 1514-йилдан Усмонлилар салтанати тарки-бида. А. ва унинг атрофи бир неча марта уруш майдони бўлган. А.ни 1829, 1878, 1916–18 йилларда рус қўшинлари босиб олган. Камолчилар инқилоби даврида, яъни 1919-йилдан инқилобчиларнинг асо-сий марказларидан бири бўлган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |