Аркансас университети
| Шиори | Ҳақиқат билан олға бориш |
|---|---|
| Тури | давлат университети |
| Асос солинган санаси | 1871-йил 27-март |
| Президенти | Террй Мартин (вақтинчалик) |
| Ректори | Чарлес Робинсон(вақтинчалик) |
| Талабалари | 30,936 (2022-йил кузги семестр)[2] |
| Бакалавриат | 26,485[2] |
| Магистратура | 4,451[2] |
| Аспирантура | 383[2] (Лаw) |
| Академиклари | 1,353[3] |
| Ўқитувчилари | 3,150 |
| Манзили |
, Фаеттевилле , АҚШ |
| Кампуси | Шаҳарда |
| Веб-сайти | уарк.эду |
Аркансас университети (қисқартмаси: УАрк ёки УА) – Арканзас штатининг Фаеттевилле шаҳридаги давлат ер гранти тадқиқот университетидир[4]. Аркансас университети Аркансас университетлари тизимининг флагман кампуси ва штатдаги энг йирик университет ҳисобланади[5]. Университет дастлаб 1871-йилда Аркансас Индустриал университети сифатида ташкил этилган.Университетда дарслар биринчи марта 1872-йил 22-январда бўлиб ўтган. Университетнинг ҳозирги номи 1899-йилда қабул қилинган.
Университет кампуси 512 акр майдонни эгаллайди. Кампусда 378 та бино мавжуд. Университет кампуси Арканзас штатининг Фаеттевилле шаҳрида жойлашган. Университетда 200 дан ортиқ академик дастурлар мавжуд[6]. 2019-йил куз семестрига рўйхатга олиш сони 27 559 тани ташкил этди[7]. Талабаларнинг профессор-ўқитувчиларга нисбати тахминан 19:1 ни ташкил қилади. Университет „Р1: Докторантура университетлари — Жуда юқори тадқиқот фаолияти“ қаторига киритилган ва 2018-йилда университет жами харажатлари $175,5 миллионни ташкил этган[8][9][10].
Тарихи

Аркансас университети 1871-йилда Озарк тоғларига қарайдиган тепалик фермаси ўрнида ташкил этилган.Университетнинг ташкил этилган номи унга „Тепалик“ лақаби берган[11].
Университет 1862-йилдаги „Моррилл Ланд-Грант коллежлари қонуни“ асосида ташкил этилган. Университетнинг ташкил этилиши, шунингдек, 1868-йилги Аркансас Конституциясидаги „штат университетини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш“ ҳақидаги қоидани ҳам тўлақонли қониқтирганди[12].
Штат шаҳарлари ва туманларидан келган таклифлар университетнинг жойлашиш ўрнини белгилаб берди.Фаеттевиле ва Вашингтон округи фуқаролари[12] университетни таъминлаш учун 130 000 доллар ваъда қилишди. Университетда дарслар 1872-йил 22-январда бошланди.
Диққатга сазовор жойлар
Олд Маин биноси 1875-йилда қуриб битказилган.Бино иккинчи империя услубида қурилган, икки минорали, ғиштдан барпо этилган.Бино, шунингдек, университетнинг асосий ўқув ва маъмурий биноси ҳам ҳисобланади. Олд Маин биноси тарихий жойлар реэстрига киритилган. Бинонинг дизайни Иллиноис университетининг асосий ўқув биноси учун чизилган режаларга асосланган эди[13]. Университетлар қурилиши режасидаги шундан шундан иборат эдики, Аркансас университети режасида соат ва қўнғироқ миноралари мавжуд эди. Университет шимолидаги баланд минора қўнғироқ минораси, жанубий минора эса соат минораси ҳисобланади. Жануб минорасиси режасида соат мавжуд бўлса-да, у 2005-йил октябргача ишлайдиган соатга эга эмас эди. Қўнғироқ минорасида ҳар доим қўнғироқ овози бўлган, дастлаб қўнғироқни кўнгилли талабалар бири чалган. Университетда электрон қўнғироқлар 1959-йилда ўрнатилди.
1876-йилги талабалардан бошлаб, Аркансас университети талабаларининг исмлари „Сениор Wалк“ йўлагида ёзилган.Бу йўлак кампус бўйлаб тўрт милдан кўпроқ масофага чўзилган[7]. Бу йўлакка яқинда фахрий унвонларга сазовор бўлганларнинг исмлари, жумладан, Ж. Эдгар Ҳоовер, Қуээн Ноор, Президент Билл Cлинтон ва собиқ Давлат котиби Ҳилларй Cлинтон каби таниқли шахсларнинг исмлари ҳам қўшилди[13].
Аркансасдаги ғайриоддий тузилмалардан бири бу Чи Омега юнон театри бўлиб, у сороритй миллий штаб-квартираси томонидан мактабга совға қилинган. Бу юнонча ҳарфли ижтимоий ташкилотлар тарихида биринчи марта миллий сороритй ўзи ташкил этилган муассасага ўзи асос солган ёдгорликни тақдим этди[13]. Чи Омега 1895-йил 5-апрелда Аркансас университетида ташкил этилган ва миллий ташкилотнинг она (Пси) бўлими ҳисобланади. Театр биноси тантаналар, йиғилишлар, концертлар, драмалар ва байрам митинглари учун ишлатилади. Профессор Wалтер Ж. Лемкенинг сўзларига кўра, у ерда ҳозиргача йиғилган энг катта оломон — 6000 дан ортиқ — Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Армия ҳаво корпуси гуруҳининг концерти учун эди. 1934-йилдан 1991-йилгача саҳна остидаги бўш жой РОТC армияси томонидан милтиқ ўқлари сақлаш учун ишлатилган[13].
Кампус
Аркансас университети бакалавр, магистр, докторлик ва ҳуқуқшунослик даражаларини берадиган 200 дан ортиқ ўқув дастурларини таклиф этади[14]. Академик дастурлар асосий кампусдаги ўнта коллеждан иборат. Фаеттевилле кампусида қуйидаги илмий даражаларни берувчи академик бўлимлар жойлашган:
| Коллеж ва мактаб ташкил этиш[13] | |
|---|---|
| Коллеж ва мактаб | Ташкил этилган йили |
| Дале Бамперс қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва ҳаёт фанлари коллежи | 1905-йил |
| Муҳандислик коллежи | 1912-йил |
| Таълим ва соғлиқни сақлаш касб-ҳунар коллежи | 1912-йил |
| Ж. Wиллиам Фулбригҳт санъат ва фан коллежи | 1912-йил |
| Ҳуқуқ факултети | 1924-йил |
| Сам М. Wалтон бизнес коллежи | 1926-йил |
| Олий мактаб ва халқаро таълим | 1927-йил |
| Фай Жонес архитектура ва дизайн мактаби | 1974-йил |

Тизим жиҳозлари
Ҳаммаси бўлиб Аркансас университети тизимида ўн учта филиал ва олтита бошқа бўлинма мавжуд, жумладан, Литтле Роcкдаги Аркансас тиббиёт фанлари университети; Фаеттевилле, Форт Смит, Литтле Роcк, Монтиcелло ва Пине Блуффдаги тўрт йиллик кампуслар ва Батесвилле, Де Қуээн, Ҳелена-Wест Ҳелена, Ҳопе, Мена, Нортҳ Литтле Роcк ва Моррилтондаги икки йиллик жамоа ёки техник коллеж кампуслари . УА тизими остидаги бўлинмалар Cлинтон давлат хизмати мактаби, жиноий адолат институти, Аркансас археологик тадқиқоти бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, Wинтҳроп Роcкфеллер институти ва Аркансас математика, фан ва санъат мактабини ўз ичига олади.
Кампус
Аркансас университети кампуси Аркансас штатидаги Фаеттевилле шаҳрининг ғарбий томонидаги тепаликда жойлашган. Талабалар шаҳарчасидаги 378 та бинодан 11 таси тарихий жойларнинг реэстри рўйхатига киритилган[15].
Олд Маин биносининг қурилиши 1873-йилда бошланган ва 1875-йилда якунланган. Ғишт ва қумтошдан қурилган Олд Маин университетнинг асосий биноси бўлиб хизмат қилади.
Университетнинг энг қадимий анъанаси „Сениор Wалк“ ҳисобланади. „Сениор Wалк“да университетнинг ҳар бир синфидан битирувчиларнинг исмлари мавжуд. Олд Маиннинг олдинги зинапоясидан бошланиб, кампус бўйлаб чўзилган „Сениор Wалк“ йўлаги 170 000 дан ортиқ собиқ талабалар номи билан безатилган[16]. Бу анъана Америка университетларига хосдир.
Аркансас университети талабаларининг исмлари (1876-йилги биринчи катта синфдан бошлаб) кампусдаги бетон йўлаклардан бирига ва пиёдалар йўлакларига ўйиб ёзилган. Бу анъанани 1905-йилда битирган талабалар бошлаб беришган. Улар ўзларининг исмларини Олд Маин биноси олдидаги йўлакка ёзишган. Улардан кейинги синфлар ўн йилдан кўпроқ вақт давомида ўз номларини ёзиб боришди ва кейинчалик бу университет талабалари анъанасига айланди. ХХ асрда бу йўлакка жуда кўплаб университет битирувчиларининг номлари ўйиб ёзилди. Универсиэт кампуси ва талабалар шаҳарчаси кенгайгани сари бу ишни амалга ошириш ортиқча вақт талаб қила бошлади. Шунинг учун, 1986-йилда университет жамоаси ҳар йили ёзилиши керак бўлган минглар номларни ўйиб ёзиш учун „Сениор Санд Ҳог“ деб номланган махсус машинани ишлаб чиқди[17]. 2013-йилда университет жамоаси „Сениор Wалк“ йўлагининг ҳолати ёмонлашаётганлигини аниқлади. 2020-йилда йўлакка исмларни ўйиб ёзиш анъанасини сақлаб қолиш учун университет жамоаси асл „Сениор Wалк“ йўлагини юқори сифатли монументал бетон билан алмаштирди. Йўлак четлари асл пўлат бар билан тўсилди ҳамда асл йўлакдаги исмлар қум билан қопланди. „Сениор Wалк“ йўлагидаги асл номларни сақлаб қолиш учун унинг баъзи қисмлари Олд Маин биносига жойлаштирилади[18].
Таниқли одамлар
- Аркансас университетининг таниқли битирувчилари:
-
Доуг МcМиллон, Wалмарт Инc президенти ва бош директори.
-
С. Робсон Wалтон, Wалмарт Инc собиқ раиси.
-
Жим Wалтон, „Арвест Банк Гроуп, Инc“ раиси ва бош директори.
-
Ж. Wиллиам Фулбригҳт, Аркансас штатидан АҚШ сенатори
-
Риcардо Мартинелли, Панаманинг 36-президенти
-
Жамес О. МcКинсей, МcКинсей & Cомпанй компанияси асосчиси
-
Верн Cларк, Ҳарбий денгиз операцияларининг бошлиғи
-
Терренcе Р. Даке, АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг 27-коменданти
-
Ричард C. Ҳардинг, Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-ҳаво кучларининг 15-судяси
-
Ҳугҳ Р. Оверҳолт, Қўшма Штатлар армиясининг 32-чи судяси
-
Маcк МcЛартй, Оқ уйнинг 17-чи бошлиғи
-
Родней Э. Слатер, Қўшма Штатларда транспорт соҳаси бўйича котиб
-
Жеррй Жонес, Даллас Cоwбойс клуби президенти
-
Жоҳн Р. Сталлингс, математик
-
Моррис С. Арнолд, Қўшма Штатлар ташқи разведка назорати бўйича судя
-
Cлифф Леэ, 4 марта МЛБ юлдузи бўлган
-
Стаcй Леwис, ЛПГА бўйича 2 карра жаҳон чемпиони
Гарчи иккаласи ҳам Аркансас университетида ўқимаган бўлсалар ҳам, собиқ президент Билл Cлинтон ҳам, собиқ давлат котиби ва президентликка номзодИи қўйилган Ҳилларй Cлинтон ҳам 1970-йиллар бошида университетнинг ҳуқуқ факултетида дарс берган. Фаеттевилледа уларнинг яшаган уйи ҳозирги кунда тарихий жой ва музейга айлантирилган[19].
Аркансас университети битирувчилари уюшмаси Қўшма Штатлар бўйлаб 30 та штатда бўлимларга эга[20]. Аркансас университетининг таниқли битирувчилари орасида 2009-йилдан 2014-йилгача Панама Республикасининг собиқ президенти бўлган Риcардо Мартинелли ҳам бор[21]. Аркансас университетининг ўн етти нафар битирувчиси губернатор лавозимини эгаллаган. Улар орасида ҳозирги кунда Аркансас штатининг губернатори Аса Ҳутчинсон ҳам бор[22][23]. Аркансас университетининг 26 нафар битирувчилари Америка Қўшма Штатлари Вакиллар Палатасида Арканзас штатидан вакиллик қилганлар[24]. 1945-йилдан бери Аркансас университетининг олти нафар битирувчиси АҚШ Сенатида сенатор лавозимида ишлаган[25].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Cитед бй Даниэл Б. Левине, "Cомбат Ветеранс' Эхпериэнcес ин Анcиэнт Греэк Литературе (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-10-09 санасида архивланган)" (2012)
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Энроллмент Сургес ат УА“. Университй оф Аркансас. Қаралди: 2020-йил 12-сентябр.
- ↑ „Қуиcк Фаcц“. Университй оф Аркансас.
- ↑ "Cампус Мап & Виситор’с Гуиде."
- ↑ Университй оф Аркансас, 2008, 21-бет
- ↑ „Буилдингс | Фаcилитиэс Манагемент Университй оф Аркансас“ (эн). фама.уарк.эду. 2020-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-октябр.
- ↑ 7,0 7,1 „Университй оф Аркансас Қуиcк Фаcц“. уарк.эду. Қаралди: 2019-йил 25-июл.
- ↑ „Cарнегиэ Cлассифиcатионс Институтион Лоокуп“. cарнегиэcлассифиcатионс.иу.эду. Cентер фор Посцеcондарй Эдуcатион. 2021-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-октябр.
- ↑ „Табле 20. Ҳигҳер эдуcатион Р&Д эхпендитурес, ранкед бй ФЙ 2018 Р&Д эхпендитурес: ФЙс 2009–18“. нcсесдата.нсф.гов. Натионал Сcиэнcе Фоундатион. 2020-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-октябр.
- ↑ „Қуиcк Фаcц | Университй оф Аркансас“ (эн). www.уарк.эду. Қаралди: 2017-йил 5-ноябр.
- ↑ "Овервиэw анд Поинц оф Приде."
- ↑ 12,0 12,1 Рейнолдс, Ҳисторй оф тҳе Университй оф Аркансас
- ↑ 13,0 13,1 13,2 13,3 13,4 Роберт А. Лефлар, Тҳе Фирст 100 Еарс: Cентенниал Ҳисторй оф тҳе Университй оф Аркансас,(Фаеттевилле, Аркансас: Университй оф Аркансас Фоундатион, Инc., 1972)
- ↑ "Университй оф Аркансас."
- ↑ Глен Беннетт. „Натионал Регистер оф Ҳисториc Плаcес Регистратион: Университй оф Аркансас Cампус Ҳисториc Дистриcт“. Натионал Парк Сервиcе (2011-йил 14-август). Қаралди: 2011-йил 14-август.
- ↑ „Сениор Wалк | Университй оф Аркансас“ (эн). регистрар.уарк.эду. Қаралди: 2017-йил 6-ноябр.
- ↑ „Сениор Wалк | Университй оф Аркансас“. Cампусмапс.уарк.эду. 2011-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 24-январ.
- ↑ „Олд Маин анд Фирст 50 Еарс оф Сениор Wалк Реопен Афтер Реноватион“. Университй оф Аркансас Неwс. Қаралди: 2020-йил 6-ноябр.
- ↑ „Wиллиам Жефферсон Cлинтон“. Cлинтон Ҳоусе Мусеум.
- ↑ „Чаптер Нетwорк“. Аркансас Алумни Ассоcиатион. Қаралди: 2008-йил 31-июл.
- ↑ Паге, Эриc. „Аркансас алум wинс Панама элеcтион“. 2011-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 13-август.
- ↑ „Элеcтион Ресулц“. элеcтионс.нж.cом. Қаралди: 2008-йил 13-август.[сайт ишламайди]
- ↑ „Аркансас Говернор Профиле“. Аркансас. 2010-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 13-август.
- ↑ УС Cонгресс Биограпҳй оф Марион Беррй. cонгресс.гов.
- ↑ Аппле, Р. W. Жр.. „Ж. Wиллиам Фулбригҳт, Сенате Гиант, Ис Деад ат 89“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (1995-йил 10-феврал). Қаралди: 2017-йил 20-декабр.