Антоцианинлар
Qiyofa
Антоцианинлар — кислородли рангдор гетероциклик бирикмалар (антоцианидинлар)нинг гликозидлари. Антоцианин ўсимликлар танаси, гули ва мевасига ҳар хил ранг бериб туради. Ўсимлик ранги фақат Антоцианинга эмас, балки ўсимлик ҳужайраларидаги суюқлик миқдорига ҳамда Антоцианининг қандай металл билан бирикканлигига ҳам боғлиқ. Масалан, Антоцианиннинг темир билан ҳосил қилган бирикмаси қизил, молибден билан кўк ва пушти, никел ёки мис билан эса оқ бўлади. Антоцианин кислоталар билан қўшиб қайнатилганда (ёки ферментлар таъсирида) шакарга ва антоцианидинларга ажралади. Антоцианнинг шакар қисми, кўпинча, глюкоза, рамноза, галактоза бўлиши мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |