Антителолар
Qiyofa
Антитаналар — иммун тизими ишлаб чиқазадиган моддалар ҳисобланади. Улар танага тушган бегона моддаларни таниб ёки тананинг ичидаги хатога учраган ва бегона сифат танилган моддаларни таниб иммун тизимини активлаштиришда иштирок этади. Одатда, ташқи моддалар турли хил микроорганизмлардан келган бўлиши мумкин. Шулар қаторида бактерия ва вируслар ҳам бўлади. Тирик бўлмаган заррачалар, масалан ҳаводаги ёки гуллардаги чанг ҳам иммун тизимини активлаштириши мумкин. Ички қўзғатувчиларга эса саратон каби ҳужайраларни ва уларнинг мутацияга учраган оқсилларини қўша бўлади.
Антитаналарнинг ишлаш механизмларни турли хил бўлиши мумкин. Улар учта турга бўлинади:
- Ёт моддаларга боғланиб уларни бир-бирига ёпиштириб ҳаракацизлантиради.
- Б ёки Т ҳужайрадаги антитаналар, антиген сақлаган жисмни аниқлашда йўналтириб туради.
- Антигенга боғланган антитана макрофагларни чақириб уларни парчалаб ташланишида белги бўлиб туради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |