Антик адабиёт
Qiyofa
Антик адабиёт (лот. антиқуус — қадимги) — Юнонистонда юзага келган ёзма адабиёт (миллодан аввалги ИХ — ВИИИ асрлар). Бу адабиётнинг илк намунаси „Илиада“ ва „Одиссея“ достонлари бўлиб, булар „Гомер достонлари“ деб ҳам аталади. Гомердан ташқари Эсхил, Софокл, Еврипид ва бошқа ҳам Антик адабиётнинг йирик намояндаларидир. Юнонистон ва Қадимги Рим адабиётини Антик адабиёт деб қабул қилиш бир ёқлама фикр. Чунки ёзма адабиётнинг энг қадим намуналари Шарқда, Шумер ва Аккадда, Ҳиндистон, Миср, Бобилда яратилган. Шумерликларнинг Гилгамеш ҳақидаги достони юнон адабиётидан 2000-йиллар илгари сополга ёзиб қолдирилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |