„Антҳем“ — келиб чиқиши рус бўлган америкалик ёзувчи Айн Ранднинг 1937-йилда ёзилган ва илк бор 1938-йилда Буюк Британияда нашр этилган антиутопик қиссаси. Асар воқеалари инсоният яна бир зулмат даврига қадам қўйган номаълум келажакда кечади. Бу даврга келиб, технологик тараққиёт қатъий режа асосида бошқарилади, индивидуаллик тушунчаси эса бутунлай йўқ қилинган. Тенглик 7-2521 номи билан танилган йигит яширинча илмий тадқиқотлар олиб бориб, мавжуд тузумга қарши исён кўтаради. Бу қилмиши фош бўлгач, у кимсасиз ўрмонзорга қочиб кетади ва севган қизи — Либертй 5-3000 ҳам унинг ортидан эргашади. Улар биргаликда қайта кашф этилган индивидуализмга асосланган янги жамият барпо этишни мақсад қиладилар.

Ранд дастлаб асарни песа сифатида ўйлаган, аммо кейин журналда чоп этиш учун ёзишга қарор қилган. Агентининг таклифига кўра, у асарни китоб чиқарадиган нашриётларга топширади. Қисса илк бор Англияда Cасселл нашриётида чоп этилади. Қўшма Штатларда эса у Ранднинг навбатдаги „Тҳе Фоунтаинҳеад“ романи бесцеллерга айланганидан кейингина нашр қилинади. Ранд 1946-йилда чиққан АҚШ нашри учун матнни қайта ишлайди.

Сюжети

Ерости туннелида шам ёруғида ёзаётган 21 ёшли йигит — Тенглик 7-2521 ўша пайтгача кечирган ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. У ўзига ва бошқаларга нисбатан фақат кўплик олмошларидан („биз“, „бизнинг“, „улар“) фойдаланади. У ўз жамиятидаги барча болалар каби ота-онасидан узоқда, жамоавий уйларда: туғилганидан беш ёшигача Гўдаклар уйида, сўнг беш ёшдан ўн беш ёшгача Ўқувчилар уйида тарбияланган. У ўзида тез ўрганишга ва кўп савол беришга мажбур қиладиган бир „лаънат“ борлигига ишонади. У Буюмлар фанини аъло даражада ўзлаштиради ва олим бўлишни орзу қилади, аммо ўн беш ёшга тўлганида Касблар кенгаши унга Умрбод вазифасини белгилаб, Кўча супурувчи этиб тайинлайди.

Тенглик 7-2521 ўзига тайинланган кўча супуриш вазифасини яширинча олим бўлишни хоҳлаб, Афзал билиш жиноятига қўл ургани учун жазо сифатида қабул қилади. У ногирон Иттифоқ 5-3992 ҳамда унинг ягона дўсти бўлган Байналмилал 4-8818 билан бирга ишлайди (аслида кимнидир дўст тутиш ҳам Афзал билиш жиноятининг яна бир кўриниши эди, чунки уларнинг жамиятида ҳамма тенг ҳисобланади). Байналмилал 4-8818 Кенгаш рухсат этмаган ҳар қандай тадқиқот тақиқланган деб эътироз билдиришига қарамай, Тенглик 7-2521 Шаҳар театри чодири яқинидаги ерости туннелини кўздан кечиради ва у ердан темир релсларни топиб олади. Тенглик 7-2521 бу туннел узоқ ўтмишдаги Тилга олинмас даврдан қолган деб ҳисоблайди. У тунлари жамоасидан яширинча чиқиб кетиб, Олимлар уйидан олиб келган чиқиндилар ёрдамида илмий тажрибалар ўтказиш учун туннелдан лаборатория сифатида фойдалана бошлайди. Кундалигини эса Котиблар уйидан ўғирланган қоғозларга, Кўча супурувчилар уйининг омборидан ўмарилган шамлар ёруғида ёзади.

Шаҳар чеккасидаги йўлни тозалаётган Тенглик 7-2521 далада ишлайдиган 17 ёшли деҳқон қиз — Либертй 5-3000 ни учратиб қолади. У йигирма ва ундан катта ёшдаги эркаклар ҳамда ўн саккиз ва ундан катта ёшдаги аёллар фақат насл қолдириш мақсадида бир-бирига бириктириладиган йиллик Жуфтлашиш мавсумида ўзига бирор аёл белгиланишини кутиш ўрнига, тинмай ўша қиз ҳақида ўйлаб, яна бир қоидабузарликка йўл қўяди. Қизнинг кўзлари қора, сочлари эса тилла рангда бўлиб, йигит унга „Олтин қиз“ деб ном беради. Қиз билан гаплашганида, у ҳам ўзи ҳақида ўйлашини билиб олади. Йигит унга ўзи қўйган махфий исмни ошкор қилади, Либертй 5-3000 эса Тенглик 7-2521 га уни „Енгилмас“ деб атаганини айтади.

Манбалар

Адабиётлар

  • Бурнс, Женнифер. Годдесс оф тҳе Маркет: Айн Ранд анд тҳе Америcан Ригҳт. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 2009. ИСБН 978-0-19-532487-7. 
  • Гимпелевич, Зина (1997). "'Wе' анд 'И' ин Замятин'с Wе анд Ранд'с Антҳем". Германо-Славиcа 10 (1): 13–23. 
  • А Cомпанион то Айн Ранд, Блаcкwелл Cомпанионс то Пҳилосопҳй. Чичестер, Унитед Кингдом: Wилей Блаcкwелл, 2016. ИСБН 978-1-4051-8684-1. 
  • Ҳеллер, Анне C.. Айн Ранд анд тҳе Wорлд Ше Маде. Неw Ёрк: Доубледай, 2009. ИСБН 978-0-385-51399-9. 
  • Эссайс он Айн Ранд'с Антҳем. Ланҳам, Марйланд: Лехингтон Боокс, 2005. ИСБН 0-7391-1030-6. 
  • Ранд, Айн. Антҳем, Интродуcтион анд аппендих бй Леонард Пеикофф, 50тҳ анниверсарй, Неw Ёрк: Дуттон, 1995. ИСБН 0-525-94015-4. 
  • Саинт-Андре, Петер (Спринг 2003). "Замятин анд Ранд". Жоурнал оф Айн Ранд Студиэс 4 (2): 285–304. ҳттпс://стпетер.им/wритингс/ранд/замятин-ранд.ҳтмл. 
  • Силверберг, Роберт „Префаcе“, . А Тиме оф Чангес. Неw Ёрк: Том Доҳертй Ассоcиатес, 2009. ИСБН 978-0-7653-2231-9. 

Қўшимча ўқиш учун

Ҳаволалар