Анкилостомидоз
Qiyofa
Анкилостомидоз — одам ичагида паразитлик қиладиган юмалоқ чувалчанглар — анкилостомидлар қўзғатадиган гижжа касаллиги. Иссиқ иқлим касалликларидан. Асосий белгилари касаллик юққанидан 2-3 ой кейин намоён бўлади. Асосан меъда-ичак фаолияти бузилиб, дармонсизлик, меҳнатга лаёқацизлик, баъзан оғир шаклдаги камқонлик, бош айланиши, бош оғриғи, болаларда жисмоний ва ақлий жиҳатдан ўсишнинг орқада қолиши ва бошқалар кузатилади. Бемор касалхонада даволанади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |